ХИД БИЛИШНИ БУЗИЛИШИ

ХИД БИЛИШНИ БУЗИЛИШИ

Хид сезмаслик – кенг тарқалган муаммо бўлиб, хид сезишни камайиши ва хидни умуман ёки вақтинча сезмаслик билан характерланади.

1.    Аносмия – хид сезишни тўлиқ йўқолиши бўлиб, буруннинг шиллиқ қаатларида жойлашган хид билиш рецепторларидаги патологик ўзгаришлар хисобига кузатилади.
2.    Гипосмия – хид билишни қисман камайиши хисобланади.

Хид билишни бузилиши орттирилган ва туғма бўлиши мумкин.

1. Туғма аносмия – хид сезиш йўлларини ривожланиш нуқсонлари ёки хил билиш рецепторларини тўлиқ йўқлиги хисобига ривожланади. Бу патология бошқа бир қатор жиддий ривожланиш нуқсонлари билан бирга келади.

2. Орттирилган аносмия – келиб чиқиши жихатиддан марказий ва периферик бўлиши мумкин.
•    Марказий (бош мия ичи) аносмия марказий нерв тизимини турли хил касалликлар: ўсмалар, энцефаломиелит, умуртқа ва бош мия ичи қон томирларини зарарланиши натижасида ривожланади.   
•    Периферик аносмиянинг келиб чиқиши сабабларига кўра қуйидаги турлари фарқланади:
o    Функционал – у истерия, невроз, аллергит ринит ва ўткир респиратор касалликлардан сўнг ривожланади.
o    Респиратор – у бурун-халқум сохасидаги патологик ўзгаришлар: бурун тўсиғини қийшайиши, аденоид, ўсмалар ёки атрофик ринит (сассиқ димоғ)  хисобига ривожланади. Натижада хавонинг хид билиш анализаторини перферик сегментларига етиб бора олмаслиги ва хид билишни бузилиши кузатилади.
o    Эссенциал – аносмиянинг бу турида хам периферик хид рецепторларини турли шикастланишлар, яллиғланиш касалликлари, термик ва химик куйишлар натижасида сезиш қобилиятини бузилиши кузатилади.
o    Ёшга хос – бу «қарилик аносмияси» хам деб аталиб, шиллиқ қаватини атрофияси хисобига ривожланади.

Аносмиянинг яна бир тури фарқланиб, бунда пациентлар қандайдир хидларни сезади, лекин уни аниқлашнинг иложиси бўлмайди. Бу холат менингит ва бош мия шикастланишларидан кейин ривожланади.

Хид билишни бузилишини аномал турларидан бири – паросмия деб аталиб, турли хид билиш галлюцинацияси хисобига аслида мавжуд бўлмаган хидларни сезишдан иборат.  Маълум бир хид ўрнига бошқасини хис қилиш - дизосмия деб аталса, енгил хидларни кучли сезиш – гиперосмия деб номланади.

Аносмияни диагностика.
Беморларга бирор бир дори муолажаларини тавсия этишдан олдин хид билишни бузилишига олиб келган холат ва касалликларни аниқлаш зарур хисобланади. Бу ерда ЛОР врачи ва невролог  кўригидан ташқари бош мияда ўсмасимон жараёнлар бор йўқлигини инкор этиш учун компьютерли томография текшируви ўтказиш тавсия этилади. Жами хулосалар олингач врач ушбу касалликликни даволашнинг иложиси бор ёки йўқлиги хақида бирор тўхтамга келади ва керакли даво чораларини белгилайди.


Аносмияни даволаш.
1.    Туғма аносмияни даволашнинг иложиси йўк.
2.    Респиратор аносмияда даволаш бурун бўшлиғидаги мезаник тўсиқларни консерватив ёки хирургик йўл билан бартараф этиш ва уллариниочишдан иборат.
3.    Эссенциал аносмияда медикаментоз терапия қўлланилади.
4.    Периферик аносмияда асосий касалликлар даволанади, масалан, ринит ва синуситлар. Ушбу касалликлар тузалгач хид билиш аста-секин қайтадан тикланади.
5.    Марказий аносмияда махаллий даво чоралари кўрилмайди ва асосий касаллик даволанади.