Инсон мияси – ханузгача минглаб олимлар бош қотираётган жумбоқ хисобланиб, ўз вақтида инсон танасида энг кўп ўрганилаётган ва энг кам ўрганилган аъзо хисобланади. Бир қарашдан кул ранг суюқлик ва бир қанча нерв хужайраларидан таркиб топган аъзо. Аммо у бажарадиган фаолиятни хозиргача энг кучли компьютер тизимлари хам бажаришга ожизлик қилади. Куйида бош мия хақида бир қатор фактлар келтирилади:
1. Инсон мияси 100 миллиард нейронлар ва триллион глиал хужайралардан таркиб топган.
2. Хотирани машқ қилдириш фойдали машғулот. Инсон бирон бир нарсани эслаб қолса – бош мияда қандайдир янги нейрон бойламлари хосил бўлади.
3. Генларнинг ярми миянинг комплекс структурасини сақлайди, иккинчи ярми эса тананинг қолган барча қисмлари хақида ахборот ташийди.
4. Бош мия одам танасидаги кислороднинг 20 % га яқинини сарфлайди.
5. Инсон миясининг 60 фоизи ёғдан иборат.
6. Альберт Эйнштейннинг танасини ёрган паталогоанатом, унинг миясини ўғирлаб, 20 йил давомида формалин эритмасида сақлаган.
7. Инсон бош миясининг пешона қисмини хирургик йўл билан олиб ташланса хам, унинг хотираси ва ақл-идрокида сезиларли ўзгаришлар кузатилмайди.
8. Уйқунинг етишмовчилиги ва уйқусизлик бош мия фаолиятига салбий таъсир этиб, тафаккур жараёнини ва реактив хусусиятларни камайишига олиб келади.
9. Беш дақиқалик кислород етишмовчилиги бош мияда қайтмас метаболик жараёнларга сабаб бўлади.
10. Бош мия кераксиз нарсаларни унутишга харакат қилади. Бу фойдали бўлиб, нерв тизимини мосланувчанлигини кучайтиради.
11. Одам организмидаги таъм билиш рецепторлари нафақат оғизда, балки ошқозонда, ичакда, ошқозон ости безида, ўпкаларда ва бош мияда хам бўлади.
12. Шоколад хиди бош мияда тета ритмларини фаоллаштириб, тинчланишига сабаб бўлади.
13. Севимли мусиқа хам жинсий алоқа ва ширин овқат сингари дофамин ажралишига мусбат таъсир этади.
14. Диета ва очарчиликлар бош мияга салий таъсир этиб, организмнинг холдан тойиш ва миянинг ўзини-ўзи ейишига сабаб бўлади.
15. Эндигина уйқудан турган одамда бош мия хосил қилган энергия оддий лампочкани ёрита олади.
16. Илмий тадқиқотларга қараганда бош мия рад жавобини жисмоний оғриқ кўринишида бахолайди.
17. Инсон мияси 50 ёшгача ривожланади.
18. Болалар бош мияси организмдаги глюкоза захирасининг 50 фоизини сарфлайди. Захираларни тиклаш учун болалар кўпроқ ухлаши талаб қилинади.
19. Инсон мияси консистенцияси жихатидан «сўяли творог» (сыр) ни эслатади.
20. Бош мия учун алкоголга реакция билдириш учун 6 дақиқа етарли бўлади.
21. Инсон ўзини ўзи қитиқлай олмайди. Негаки инсон мияси фақат ташқи таъсирловчиларни қабул қила олади.
22. Янги нарсаларни ўргана бошлаган одамларда бош мия структурасида ўзгаришлар хосил бўлади.
23. Бош миянинг маълум бир қисмларини таъсирлаш орқали инсон ўзида ишонч хиссини уйғотиш мумкин.
24. Америкалик ихтирочи Рэймонд Курцвейлнинг маълумотларига кўра 2023 йилга келиб персонал компьютерлар инсон миясининг хисобловчи қуввати билан бахслашиши мумкин экан.
25. Алкогол хотирага хеч қандай таъсир этмайди, склероз хам чақирмайди. Алкогол ичган одамларнинг миясини эслаб қолиш ва эсга олиш фаолияти бузилади холос.
26. Эхтирос пайтида ажраладиган дофамин миқдори героин таъсирида ажраладиган дофамин миқдорига тенг бўлади.
27. Сфенопалатив ганглионевралгия – «бош миянинг музлатилиши» ни илмий термини хисобланади.
28. Бош мия паразитлари хақида маълум бўлгандан кейин, олимлар зомби-апокалипси содир бўлиши эхтимолини инкор этмай қўйдилар.
29. Оиладаги қаттиққўллик, бола миясида худди жанг майдонидаги уруш каби хиссиётларни қолдиради.
30. Мобил телефон орқали узоқ гаплашиш бош мия ракини келтириб чиқаради.
© www.gepamed.uz
