ИНСОН БОШ МИЯСИ ХАҚИДА БИЗ БИЛМАГАН 5 ТА МАЪЛУМОТ.

ИНСОН БОШ МИЯСИ ХАҚИДА БИЗ БИЛМАГАН 5 ТА МАЪЛУМОТ.

Бош мия инсон организмининг энг сирли ва етарлича ўрганилмаган аъзоси хисобланади. Унинг фанга маълум бўлган бир қатор хусусиятлари хақида кўпчилик эшитмаган бўлиши мумкин. Қуйида шу хақида сўз юритилади.


1. Бош мия организмда энергия сарфлаш бўйича етакчи хисобланади. Бош мия одам танасининг 2 фоизини ташкил этишига қарамасдан юрак фаолиятининг 15 фоизи бош мияни озиқлантиришга кетиб, 20% кислородни ўзлаштиради. Бош мияни кислород билан таъминлаш учун учта йирик артерия хизмат қилади.


2. Бош миянинг 95 фоизи 7 ёшга келиб тўлиқ ривожланади. Айнан тез ўсгани учун 2 ёшли боланинг бош миясини энергия сарфи катта ёшдаги одамларникидан 2 баробар юқори бўлади. Эркакларнинг бош мияси аёлларникидан каттароқ бўлади, лекин бу уларни ақллироқ дегани эмас.


3. Миллионлаб  нерв тугалмаларини мавжудлигига қарамасдан бош миянинг оғриқ сезиш хусусияти йўқ. Чунки унда оғриқ рецепторлари бўлмайди. Бош миянинг зарарланиши ўлимга олиб келишини хисобга олсак нерв рецепторларининг кераги хам йўқ. Инсон бошида сезадиган оғриқ хисси бош мия пардалари хисобига пайдо бўлади.  


4. Сўнгги йилларда олимларнинг ўтказган тадқиқотларига қараганда инсонлар бош миянинг барча ресурсларидан фойдаланишади. Ўтган асрнинг бошларида ўтказилган бир неча нотўғри лаборатор текширув маълумотларига кўра инсон бош миянинг фақат 10 фоизидангина фойдаланади деган фикрлар умуман нотўғри. Савол туғилади ўша даврнинг олимлари бош мия нейронларининг ишлаш-ишламаслигини қандай текшириш усуллари ёрдамида санаб кўрган экан?


 5. Бош мия нейронлари тикланиш, яъни регенерация хусусиятига эга. Бу тасдиқ 100 йиллар давомида бош мия хужайралари қайта тикланмайди деган афсоналарга бархам берди. Бир гурух олимлар ўтказган тадқиқотларни кўрсатишича бош мия хужайраларини регенерацияси хақиқатда юз беради. Акс холда инсонлар бош мияси лат ейишидан кейин қандай тикланиша оларди. Кўпчилик таъкидлаганидек алкогол бош мия нейронларини ўлдира олмайди, аммо нейронлар ўртасида «кўприкчалар» вазифасини ўтовчи синапслар эса шикастланиши мумкин. Аслида шу холат хам бош мия фаолиятига салбий таъсир ўтказади.    


© www.gepamed.uz