ТАНА ХАРОРАТИНИ ЎЛЧАШНИНГ ЭНГ АНИҚ УСУЛИ ҚАЙСИ?

ТАНА ХАРОРАТИНИ ЎЛЧАШНИНГ ЭНГ АНИҚ УСУЛИ ҚАЙСИ?

Тана хароратини ўлчашнинг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, уларнинг хар бири ўз ютуқлари ва камчилигига эга. У ёки бу усулни қўллашда инсоннинг хохиши ва конкрет вазият хисобга олинади.

Ректал текширув – бу усулда термометр тўғри ичакка қўйилиб, иситмани ўлчашнинг энг аниқ усуллардан бири хисобланади. Негаки бунда термометр тананинг марказига яқин жойлашади. Аммо бу усул ноқулай ва носанитар саналади. Айниқса болалар учун. Шунингдек, бу усул ўта нозик бўлиб, жамоа жойларида (шифохона, поликлиника) қўлланилганда градусникни яхшилаб дезинфекция қилиниши талаб этилади.

Қулоқдан ўлчаш – шунингдек тимпаник усул деб номланиб, инфрақизил термометр ёрдамида қулоқ ноғора пардаси хароратини ўлчашдан иборат. Бу усул тез ва қулай бўлишига қарамасдан ректал текширувга нисбатан аниқлиги камроқ хисобланади, айниқса ёш болаларда. Тимпаник усул асосан қулоқ аъзоларида шамоллаш бор ёки йўқлигини аниқлаш учун ишлатилади.
 
Оғиз орқали ўлчашорал усул деб хам номланиб, термометр охирини тил остига қўйиш орқали ўлчанади. Бу усул хам етарлича аниқ хисобланади. Аммо бир қатор омиллар: иссиқ ёки совуқ ичимликлар ичиш, чекиш ёки тез-тез нафас олиш каби омиллар текширув натижасига таъсир этиши мумкин.

Тана хароратини қўлтиқ остида ўлчашаксилляр усул. Аниқлиги жихатидан пастроқ хисобланади, негаки, қўлтиқ ости сохасидаги харорат тананинг ичидаги хароратдан пастроқ юради. Ундан ташқари семиз одамларда ортиқча ёғ қатлами олинган кўрсаткичга таъсир этиши мумкин. Аммо бу усул қўлланиши жихатидан энг оддий ва қулайдир.  

Контактсиз инфрақизил текширувда - инфрақизил нурлардан фойдаланиб, тана харорати масофадан текширилади. Тез ва хавфсиз бўлишига қарамай бу усул аниқлиги камроқ хисобланади, айниқса тана харорати бош ва юздан текширилганда. Негаки тананинг бу қисмлари организм томонидан интенсивроқ совийди ва ташқи мухит харорати хам олинган натижага таъсир этиши мумкин. Эндигина иссиқ ёки совуқ сувда чўмилиб чиққан одамда бу усулни қўллаш мумкин эмас.

Қайси усул танланишидан қатъий назар, тана хароратини ўлчашда аниқ маълумотлар олиш учун ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига риоя қилиш ва текширув шартларини тўғри бажариш лозим бўлади.

www.gepamed.uz