АСПИРИН НИМА ВА У ҚАЙСИ МАҚСАДДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

АСПИРИН НИМА ВА У ҚАЙСИ МАҚСАДДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

Аспирин нима?
Аспирин- ацетилсалицил кислота номи билан танилган бўлиб, ностероид яллиғланишга қарши препарат хисобланади. Организмда у оғриқ, иситма ва яллиғланиш келтириб чиқарувчи моддалар миқдорини камайтиради ва қуйидаги холларда қўлланилади:
•    Мускуллар оғриғида;
•    Бош оғриғида;
•    Хайз цикли оғриқларида;
•    Тиш оғриғида;
•    Бўғимлар оғриғида;
•    Тана харорати кўтарилганда;
•    Инсульт, юрак хуружлари (стенокардияни) ни олдини олишда

Аспирин қандай ишлайди?
Аспирин – яллиғланиш чақирувчи простагландинлар синтезини камайтиради, силлиқ мускулатураларни қисқартиради ва бўшаштиради,қон томирларни торайтириш ва кенгайтириш орқали қон босимини назорат қилади. Шунингдек, аспирин қон ивиш хусусиятини камайтиради, миокарда инфаркти хавфини камайтиради ва ичаклар саратонини олдини олади.

Аспиринни қабул қилишдан олдин у хақида нималарни билиш керак?
Аспирин ёш ва ўсмир болаларга тана харорати юқори бўлганда, грипп ва сувчечак белгилари бўлганида берилмайди. Шунингдек, аспиринни унинг компонентларига аллергия бўлганда ва қуйидаги холатларда қабул қилиш мумкин эмас:
•    Яқин орада ошқозон ва ичакда қон кетиш белгилари кузатилганда;
•    Қон ивиши билан боғлиқ муаммолар (масалан, гемофилия) мавжуд бўлганда;
•    Астма хуружлари кузатилганда;
•    Бошқа ностероид препаратларга аллергик реакция бўлганда.
Аспиринни алкогол билан аралаштириб бўлмайди, акс холда ошқозондан қон кетиш холатлари кузатилиши мумкин.

Аспириннинг қандай ножўя таъсирлари бор?
Аспириннинг энг тарқалган ножўя таъсирлари қаторига ошқозон бузилишлари, зарда бўлиш, уйқучанлик, енгил бош оғриғи киради. Қуйидаги белгилар кузатилганда аспирин қабули дархол тўхталиши лозим:
•    Қулоқлар шанғиллаши;
•    Онгни хиралашуви, галлюцинациялар;
•    Нафас олишни тезлашиши;
•    Талвасалар;
•    Кучли кўнгил айниши, қайт қилиш ва қориндаги оғриқларда;
•    Ахлатда қон аралашиб қолганда;
•    Қон аралаш йўтал ёки кофе қолдиғи каби қайт қилганда
•    Иситма 3 кундай кўпга чўзилганда:
•    Шиш ва оғриқлар 10 кундан кўпга чўзилганда.

!!! Крапивница тошмалари, нафас олишни қийинлашуви, юз, лаб, тил ва томоқни шишида эса дархол тез ёрдамга мурожжат қилиш зарур.

Аспиринни дозаси ортиб кетганда нималар кузатилади:
•    Қайт қилиш;
•    Қориндаги оғриқлар;
•    Диарея;
•    Онгни хиралашуви;
•    Кўриш ва эшитишдаги муаммолар;
•    Нафасни тезлашуви ёки секинлашуви.


www.gepamed.uz