Ўт димланишини нима?
Ўт суюқлиги – жигар томонидан ишлаб чиқаридиган сафро суюқлиги бўлиб, овқат таркибида кирган ёғ ва ёғ кислоталарини парчаланишига ва уларнинг хазм трактида ўзлаштирилишига ёрдам беради. Шунингдек ўт суюқлиги организмдан кераксиз гемоглобинни чиқариб ташлайди.
Ўт суюқлигини жигардан ичакка ўтиши бузилганда (секинлаганда ёки тўхтаганда) ўт димланиши (холестаз) хақида гапирилади. Бунда сафро ўт пуфаги ва ўт йўлларида тўпланиб, уларнинг ишини бузади.
Ўт димланиши нимаси билан хавфли?
Холестаз ўлим хавфини келтириб чиқармасада, бир қатор асоратларни келтириб чиқариши мумкин:
• Жигар, ошқозон ости бези, ўт пуфаги ва ўт йўлларини яллиғланиши.
• Ёғларни эриши билан боғлиқ муаммолар: диарея, ёғда эрувчи витаминлар А, D, Е, K ни сўрилишини бузилиши натижасида ёш болаларни ўсишини секинлашуви.
• Ўтни қонда тўпланиши натижасида: сариқлик ва танадаги кучли қичишиш.
• Хомиладорларда холестаз натижасида: преэклампсия, эрта туғруқлар ва ўлик туғиш холлари.
Ўт димланишини қандай белгилари бор?
Энг кўп учрайдиган белгилар қуйидагилар:
• Интенсив қичишиш, айниқса кечаси кучаяди;
• Сариқлик;
• Қон кетишлар;
• Сийдик рангини тўқариши;
• Ахлат рангини оқариши;
• Қориннинг ўнг устки қисмида (қовурға остида) оғриқ;
• Кўнгил айниши ва қайт қилиш;
• Ёғли таомларни хазм қилишни бузилиши: мол гўшти, лосось, сут ва бошқалар.
Врачга қачон мурожаат қилинади?
Айтиб ўтилган шикоятлар куатилганда. Айниқса, танадаги кучли қичишишда. Қичишиш – холестазнинг асосий белгиси.
Ўт димланиши нима сабабдан пайдо бўлади?
Ўт димланишини сабаблари шартли равишда икки турга бўлинади:
1. Жигар билан боғлиқ муаммолар. Бунда жигар томонидан ўт суюқлигини ўт йўлларига ажралиши бузилади: Вирусли ва алкоголли гепатит, жигар бактериал абсцесси ёки ўсмаси, сепсис, сил, дори воситалари таъсири.
2. Ўт йўлларидаги муаммолар. Бунда ўт йўллари орқали етарли хажмда ўт суюқлиги ўтиши бузилади. Бунинг сабаби ўт йўлларидаги тош, кисталар ёки ўсмалар, ўт йўллари яллиғланиши (холангит) ошқозон ости бези яллиғланиши (панкреатит) ёки ўсмаси бўлиши мумкин.
Ўт димланишини қандай ташхисланади?
Врач барча симптомларни сўраб суриштиргандан сўнг қуйидаги тахлилларга жўнатиши мумкин::
• Қон ва сийдикнинг умумий тахлили: организм холатини бахолаш учун.
• Қоннинг биохимик тахлили: холестазга хос бўлган билирубин миқдорини аниқаш учун.
• Ўт суюқлиги тахлили: ўт суюқлиги таркиби ва зичлигини аниқлаш учун.
• Жигар ва ўт йўллари УТТ текшируви: ўт ўлларида тош ва ўсмалар бор йўқлигини аниқлаш учун.
• Копрограмма: ичак фаолияти ва хазм қилиш сифатини аниқлаш учун.
• Компьютерли магнит резонансли томография: холестаз сабабини аниқлаш учун.
Ўткир ўт димланиши қандай даволанади?
Ўткир кечувчи холестаздан қутулиш учун уни келтириб чиқарувчи омилларни йўқотиш керак. Врач томонидан қуйидаги препаратлар буюрилиши мумкин:
• Антибиотиклар ёки вирусга қарши препаратлар (инфекцияга қарши даво учун);
• Холестаз дори туфайли келиб чиққан бўлса, у препаратни бошқасига алмаштириш;
• Эндоскопик муолажа: ўт йўллари тиқилган бўлса – очиш, тошни олиш ёки стентлаш.
• Холестаз витамин К етишмаслиги натижасида ривожланган бўлса – биоқўшимчалар ичиш ва ўрнини тўлдириш.
Хроник ўт димланиши қандай даволанади?
Сурункали холестазга олиб келувчи сабабларни даволаш қийинроқ. Врач томонидан қуйидаги даво чоралари қўлланилиши мумкин:
• Овқатланиш режимини коррециялаш. клетчаткага бой ва витаминли махсулотлар истеъмол қилиш.
• Хаёт тарзини ўзгартириш: жисмоний фаол бўлиш ва алкоголдан воз кечиш.
• Урсодезоксихол кислота тутувчи препаратларни ичиш: одатда ўт пуфагида тош аниқланган беморларга буюрилади.
• Налтрексон ёки холестирамин: кучли қичишиш бўлганда буюрилади, улар холестеринни қонга сўрилишини камайтириб, ахлат билан чиқишини тезлатади.
Ўт димланишини олдини олиш чоралари:
• Вирусли гепатит А ва В га қарши эмланиш.
• Алкогол ва наркотикларни истеъмол қилмаслик.
• Юқори миқдорда ёғ ва холестерин тутувчи пархездан воз кечиш, айниқса илгари ўт пуфагида тош аниқланган бўлса.
www.gepamed.uz