НЕГА АЙРИМ ДОРИЛАР ОЧ ҚОРИНГА, АЙРИМЛАРИ ЭСА ОВҚАТДАН КЕЙИН ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?

НЕГА АЙРИМ ДОРИЛАР ОЧ ҚОРИНГА, АЙРИМЛАРИ ЭСА ОВҚАТДАН КЕЙИН ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?

Деярли барча тавсиялар асосида абсорбция масаласи ётади. Айрим дорилар қонга нахорга яхши сўрилади. Бу организмга дориларнинг фаол моддаларини эффектив сўрилишини таъминлаш учун мухим хисобланади.  

Бошқа холларда дори препаратларини овқат пайтида қабул қилиш афзалроқ бўлиши мумкин. Бу айниқса ошқозон ичак йўллари шиллиқ қаватига агрессив таъсир этувчи дорилар учун тегишли. Бунда овқат массаси ошқозон учун  ўзига хос «қалқон» вазифасини ўтаб, исталмаган салбий эффектлар ривожланиши эхтимолини камайтиради.    

Ножўя таъсирлар – кўплаб дориларнинг ажралмас хусусияти хисобланади. Овқатдан сўнг қабул қилиш орқали дориларнинг организмга бўлган негатив реакцияларни олдини олиш мумкин.

Шундай хусусиятли дори воситалари борки, улар фаол моддаларини организмга аста-секин ажратади. Терапия мақсадларига кўра, қонда фаол моддалар концентрациясини стабиллигини таъминлаш учун, улар ёки оч қоринга ёки тўқ қоринга ичилади.

Қабул килинган овқат шунингдек дорилар метаболизмига таъсир этади, айниқса жигарда қайта ишланадиганлари. Бундай дориларни овқат махалида қабул қилиш орқали, уларнинг метаболизми тезлигини ўзгартириш ва натижада оптимал эффектга эриши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, дориларни қачон қабул килиш, кўплаб омилларга диққат билан эътибор қаратиш керак бўлади. Врачлар кўрсатмасига ва дори воситаси йўриқномасига амал қилиш - даволанишнинг муваффақияти калити хисобланади.        


Манба: https://faktodrom.com/view/943/Pochemu_odni_lekarstva_nado_prinimat_do_edy%2C_a_drugie_-_posle.html