Эснаш - чарчоқ ёки зерикарли мухит хақида ахборот беришдан ташқари бир қатор фойдали жихатларга эга.
Эснаш – эволюция жараёнида организмнинг химоя механизми сифатида ривожланган бўлиб, мияни совутишга ёрдам беради ва хаддан ташқари қизиб кетишдан сақлайди. Инсон нимага эснайди ва эсноқ нима сабабдан бунчалик юқумли эканлигини ўрганишга қаратилган текширишлардан сўнг Италия ва Америка биологлари шу фикрга келишди. Дархақиқат, эснаётган одамга қарашни ўзиёқ ўзингизда хам эсноқ чақиради.
Энг ишончли тахминлардан бири бу – эсноқ терморегуляцияда иштирок этиб, бошда қизиб кетган қонни хайдашга ёрдам беради. Янги текширувлар бу гипотезани қўллаб қувватлайди.
Олимлар аниқлашича эсноқ - бош суяги ичи (мия) да харорат ортиши билан спонтан холатда чақирилади. Бу жараённинг мақсади – бош мияни эффектив ишлашини ушлаб туриш хисобланади.
Шунингдек, эсноқ – рефлектор акт бўлиб, организм чарчаганида ва кислород камлигида кузатилади дегувчилар хам бор. Эснаш пайтида нафас йўллари кенгайиб, юз ва жағ мускуллари бўшашади, сўнгра қисқа паузадан кейин бутун организм бўшашиб дам олади. Шу тариқа эсноқ чарчаган инсонни узоқ вақт тетик холатда ушлаб туришга ёрдам беради. Бу эснаш пайтида бош мияга келувчи кислород оқимини кўпайиши ва сезгир нервларни стимулланиши билан тушунтирилади.
Эснаш жараёни бош мияни фаоллаштириб, жуда чарчаган инсон яна жонланади. Бу холатлар узоқ вақт давом этувчи бир хил (монотон) иш жараёнида, зерикканда ва чарчаганда кузатилади. Кислороднинг катта порцияси ва кучайган қон оқими бош мияни активлаб, ухлаб қолишни олдини олади. Бу узоқ давом этмайди, негаки инсон қайта-қайта эснашда давом этади.
Олимлар фикрича эснашнинг юқумлилиги йил фаслининг турли пайтларида ўзгариб туриб, ташқа мухит харорати билан боғлиқ. Мисол учун шимолий яримшарларда ёзга нисбатан қиш ойларида эсноққа бўлган талаб кам бўлади. Эсноқнинг энг юқумли таъсири 20 0С хароратида бошланади. Хароратнинг кейинги ортиши эснаш частотаси ва давомийлигига деярли таъсир этмайди.
Манба: https://faktodrom.com/view/931/Yest_li_polza_ot_zevaniya.html