Тумов ва гриппда чўмилиш мумкинми? Антибиотик ичишни қачон бошлаш керак?
Мамлакатимизда грипп ва ОРВИ мавсуми бошланди. Шамоллашлар тўлқини хар йили авж олсада, вирусли касалликлар хақида кўплаб афсоналар мавжуд.
Соха мутахассислари шу каби афсоналарни бир нечтаси рад этишади.
1. Бурун битиши – тумовнинг асосий белгиси.
Бурун битиши организмнинг бактерия, вирус, аллерген ёки совуқ таъсирига бўлган химоя механизми хисобланади. Вирус таъсиридаги бурун битишини бактериал бурун битишидан ажратиш осон. Биринчисида – ажралаётган шилимшиқ шаффоф бўлса, иккинчисида – сариқ ёки бироз яшил бўлади.
2. Совуқда бош кийимисиз юриш – менингитга олиб келади.
Менингит инфекцион касаллик булиб, унинг сабаби совуқ қотиш эмас. Менингит бактериал ва вирусли табиатга эга. Бошга келсак – уни барибир иссиқ тутиш тавсия этилади.
3. Совуқда музқаймоқ ейиш – шамоллашга олиб келади.
Совуқ касаллик ривожланишини бевосита сабаби бўла олмайди. Аммо совуқ таъсирида иммунитет пасайиб, организм вирусларга сезгир бўлиб қолади.
4. 38,5 градус дан паст иситмани тушириш шарт эмас.
Юқори хароратда вирус ва бактерияларни кўпайиши мураккаблашади. Ўта юқори харорат болаларга, асаб ва юрак тизимида хроник касалликлари бор қари инсонларга салбий таъсир этиши мумкин. Шундай холларда иситмани тушириш шарт хисобланади.
5. Бурун битганда ва йўталнинг қолдиқ белгиларида болалар боғчасига, мактабга ва ишга бориш мумкин эмас.
Бемор инсон атрофидагилар учун касаллик бошлангандан кейин 7-10 кун ўтгач хавфсиз бўлиб қолади. Бемор ўзини яхши хис қилганда, касаллик бошлангандан кейин бир хафта ўтгач ишга қайтса бўлади.
6. ОРВИ да хаммага ётоқ режими шартми?
Тумовнинг фақат биринчи кунларидагина ётоқ режими талаб этилади. Касаллик оғир ва юқори харорат билан кечган беморларгина мажбурий ёткизилади.
7. Бемор одам тузалгунга кадар чўмилиши мумкин эмас.
Бемор одам ўзини ёмон хис қилгандагина чўмилишдан воз кечиши мумкин. Энг асосийси ўта иссиқ ва ўта совуқ душ ва ванна қабул қилмаслик тавсия этилади.
8. Юз ниқоблари ОРВИ дан химоя қилади.
Ниқоб тақиш бемор одамга акса урганда ёки йўталганда вирусни тарқатмаслик учун тавсия этилади. Соғлом одамни хеч қандай ниқоб химоялай олмайди.
www.gepamed.uz