Баъзан кутилмаганда қорин қулдираши дискомфортга олиб келиб ноқулайлик туғдиради. У қандай ривожланади ва у билан қандай курашиш керак?
Маълум бўлишича, қоринда кўпчилик ўйлагандек ошқозон эмас, ичаклар овоз чикарар экан. Хазм қилиш жараёнида ичак деворлари доимо қисқаришда бўлиб, овкат массаси харакатини таъминлайди. Айнан шу ичак қисқаришлари натижасида ейилган таом, ичакдаги суюқлик ва хаво пуфакчалари қўшилиб, қулдирашга хос овоз хосил қилади. Бу овоз табиий бўлиб, кўпинча биз уни эшитмаймиз.
Кўпинча қорин қулдираши инсон оч қолганда кузатилади. Бу ошқозон ичак тракти овқат қабул килишга тайёр турганда аммо унда ошқозон шираси ва газлардан бошқа нарса бўлмаслиги билан тушунтирилади. Биз ютинганда кирган хаво билан аралашиб, оч қорин қулдирашлари эшитилади. Шундай экан, ноқулай вазиятларга тушиб қолмаслик учун мехмонга борганда ўта қорин оч бўлмаслиги, бироз аввал бирон бир таомни тамадди қилиб олиш тавсия этилади.
Аммо қорин қулдираши фақат очлик белгиси эмас. У овкат истеъмолидан кейин, ичак перистальтикасини кучи ва тезлиги ортганда хам пайдо бўлиши мумкин.
Шунингдек, қоринни тез-тез қулдираши хазм аъзоларида хроник шамоллаш борлигини англатиб, бирон бир махсулотни ёқтирмаслик оқибатида хам пайдо бўлади.
Манба: https://faktodrom.com/view/210/Pochemu_zhivot_urchit.html