ЧИВИНЛАР ЧАҚИШИ ОРҚАЛИ ВИЧ ИНФЕКЦИЯСИ ЮҚАДИМИ?

ЧИВИНЛАР ЧАҚИШИ ОРҚАЛИ ВИЧ ИНФЕКЦИЯСИ ЮҚАДИМИ?

ВИЧ инфекцияси оқибатда ОИТС (орттирилган иммун танқис синдроми) касаллигига олиб келиши мумкин. Бу инфекция одам организмига фақат 3 та йўл орқали юқади. Булар: 1. Бевосита қон орқали (қон қуйиш, наркотиклар қабул қилиш ёки ташрихлар пайтида); 2. Химояланмаган жинсий алоқа пайтида; 3. Онадан болага туғруқ пайтида (вертикал йўл). Бошқа йўллар мавжуд эмас.   

ВИЧ инфекциясини чивинлар чақиши натижасида юқиши истисно қилинади.

Кўплаб тадқиқотларни кўрсатишича ВИЧ инфекцияси ташқи мухитда жуда тез нобуд бўлади. Бу вирус танага киргандан кейин тирик қолиши учун иммун тизими хужайралари юзасидаги рецепторларга бирикиши керак. Чивинларда бундай хужайралар йўқ. Шу сабабли ВИЧ инфекцияси чивинлар организмида хам ривожлана олмайди ва хашаротнинг танасига тушубоқ халок бўлади.

Чивинлар чаққанда инсон танасига аввал чаққан одамини қонини эмас, балки махсус моддалар тутувчи сўлагини сочади. Ўз сўлаги орқали эса чивин организмни бу вирус билан зарарлай олмайди. Чивин оғзида оз миқдорда қон (вирус) қолган тақдирда хам, у организмни зарарлаш учун етарли бўлмайди.

Чивин чаққанда ВИЧ инфекциясини юқтириш эхтимоли нольга тенг бўлган тақдирда хам, эслатиш лозимки, бунда аллергия ва бир қатор касалликлар ривожланиши мумкин. Жумладан, чивинлар ўз ўлжасини Рифт водийси иситмаси, сариқ иситма (лихорадка), Лайм касаллиги, Денге иситмаси, Зик вируси ва лейшманиоз касаллигига дучор қилиш мумкин. Чивинлар юқтириши мумкин булган энг хавфли касаллик бу - малярия (безгак) хисобланади.

Шу сабабли, ёқимсиз нарсаларни юқтириш хавфи айниқса юқори бўлган мамлакатларга боришдан олдин махсус эмлашларни олиш тавсия қилинади.
     
 
www.gepamed.uz