ТУҒМА КЎР ИНСОНЛАР НИМАНИ КЎРА ОЛАДИ?

ТУҒМА КЎР ИНСОНЛАР НИМАНИ КЎРА ОЛАДИ?

Агар инсон хаёти давомида кўриш қобилиятини йўқотса, унинг бош мияси ранглар ва образлар билан қандай ишлашни билади. Уларнинг атроф мухитга мослашиши ва ориентация қилиши осон, чунки бош мия «ички экранида» таниш мухитни тўлдиради ёки бошқалар айтиб бераётган нарсаларни тасаввур қилади. Аммо туғма кўр одам дунёни қандай идрок этади.

Уларнинг онги гўзал дунёнинг рангларини хам, образларини хам тасаввур қила олмайди. Ям-яшил барглар ёки мовий осмонни англамайди. Узун кўчалар қандай кўринишини, буюм ва нарсаларни ўлчамларини тушунмайди. Хақиқатан хам, туғма кўр одамнинг кўз ўнгида доимо қора ранг устувор бўлади-ми? Бу мантиқан тўғри, аммо аслида бундай эмас.

Бундай одамлар учун идрок аъзоси сифатида кўриш сезгиси деярли мавжуд эмас. Негаки, визуал маълумотларни қайта ишлаш учун белгиланган мия қисми уларда ишламайди. Туғма кўр одамларнинг аксарияти нималарни кўраяпсиз деб сўраганда – айримлари бу саволни тушунмайди, қолганлари «хеч нима» ёки «бўшлиқ» деб жавоб беришади. Чунки кўриш нималиги улар учун ёт. Улар буюм ва рангларни номларини билишади, аммо бу предметларнинг ассоциатив образларини уларнинг тавсири билан боғлай олмайди.

Туш кўришида хам шу каби. Туғма кўр одамларнинг тушлари товушлар, таъм, хид ва тактил хиссиётлардан иборат. Ақл бовар қилмас хисоблансада, айрим кўр одамлар хаёти давомида эхолокацияни ўзлаштириб олади. Яъни хассаси билан тукиллатиб, мавжуд сезги аъзолари ёрдамида буюмларгача булган масофаларни аниқлай олади.

 

Манба: https://faktodrom.com/view/215/Chto_vidyat_slepye_ot_rozhdeniya_lyudi.html