Организмда очлик хиссини бош мия бошқариб, айнан у ошқозонга «очлик» сигналини қачон юборишни хал қилади. Савол туғилади: очлик хиссини бошқариш мумкинми ва буни қандай амалга ошириш мумкин.
Айтиб ўтганимиздек, бош мия, аниқроқ айтганда гипоталамус, инсонни мехнат билан овора бўлиб овқатланишни эсдан чиқариб ўлиб қолмаслиги учун жавоб беради. Ўз навбатида бош мия қоннинг таркибини ўзгаришига реакция билдиради, яъни ошқозоннинг эндокрин хужайралари томонидан ишлаб чиқариладиган қондаги очлик гормони – грелин миқдорини назорат қилади. Қонда грелин гормони миқдори ортиб кетса бирон бир нарсани тамадди қилиб олишдан воз кечиш қийин бўлиб қолади. Бу сигнал «ошқозон остида сўриш» га ўхшаш хиссиётни чақириб, у фақат овқатланган кейин йўқолади.
Иштахани бошқаришда грелиндан ташқари яна бир нечта гормонлар қатнашади. Жумладан, лептин – грелинга қарама қарши таъсир этиб, иштахани бўғади ва тўйиш хиссини чақиради. Шунингдек, очлик жараёнини ошқозон ости бези томонидан ишлаб чиқариладиган инсулин гормони ва овқатланиб бўлгандан кейин ичак эпителийси томонидан синтезланадиган PYY3-36 гормони хам назорат қилади.
Хозирда олимлар бу тўртала гормонлар фаолияти механизмларини ўрганиш билан машғул бўлиб, моддалар алмашинуви бузилган ва семизликдан азият чекаётган одамларда очлик хиссини йўқотиш йўлларини қидиришмоқда.
Хозиргача маълум бўлишича айрим махсулотлар, ичимликлар ва хатто жисмоний машқлар хам грелин ишлаб чиқариш жараёнини кучайтиради ва иштахани очиб юборади. Мисол учун қорнинг тўқ бўлишига қарамасдан картошка чипсларидан воз кечиш қийин бўлади.
Очлик гормонини ишлаб чиқаришни камайтириш учун бир неча хил усуллар мавжуд:
1. Буғдой унидан тайёрланган махсулотлар (макарон, крекер, печенье, торт, кекслар) истеъмолини камайтиринг;
2. Рационда фойдали ёғлар (омега-3 кислотаси) миқдорини кўпайтиринг. Улар лептин каби иштахани бўғиш ролини бажарувчи гормон - холецистокининни стимуллайди. Лосось, форель, треск, чиа уруғлари, кедр ёнғоқлари ва бошқалар кўп миқдорда омега-3 тутади.
3. Гормонал мувозанат учун соғлом ошқозон ичак тракти зарур. Бунинг учун пробиотиклар ва янги мева ва сабзавотларда мавжуд бўлган клетчаткани етарли миқдорда истеъмол қилиш керак.
4. Шакар истеъмолини камайтиринг, негаки у тўйиш гормони – лептинни ишлаб чикарилишини камайтириб, грелин миқдорини оширади.
5. Тўйиб ухланг. Уйқуни етишмаслиги очлик гормони – грелин миқдорини кўпайтиради.
6. Спорт билан шуғулланинг. Мунтазам жисмоний зўриқишлар ошқозон ичак ишини яхшилайди ва етарли даражада лептин ажралишини таъминлайди.
7. Асабийлашманг. Стресс гормони – кортизол – ширинлик ва ёғли овқатларга бўлган талабни оширади. Тинчланиш учун яхши дам олинг, китоб ўқинг, тоза хавода сайр қилинг, саёхат қилинг, дўстлар билан мулоқотда бўлинг.
Ёдда тутинг. Иштахани бош мия назорат қилган тақдирда хам, сиз унга оқилона ва ўз манфаатларингиз учун ёрдам бериш ёки олдини олиш кучига эгасиз.
Манба: https://faktodrom.com/view/507/Mozhno_li_ignorirovat_chuvstvo_goloda.html