«ИККИНЧИ НАФАС» НИМА САБАБДАН ОЧИЛАДИ

«ИККИНЧИ НАФАС» НИМА САБАБДАН ОЧИЛАДИ

"Иккинчи нафас" деб жисмоний юкламалар жараёнида, инсон чарчоқ сезишига қарамасдан машғулотни давом эттирганда, бирданига янги куч қўшилиши, нафас олишни енгиллашиши ва кайфиятини кўтарилишини хис қилиши феноменига айтилади. Бу феномен қандай тушунтирилади?     

Олимлар «иккинчи нафас» ва уни пайдо бўлиши механизми хақидаги қарама қарши фикрлар билдиришади.  

Айрим олимлар фикрича интенсив аэроб юкламалар бошлангандан кейин 15-20 дақиқа ўтгач иккинчи нафас очилганини хис қилиш мумкинлигини айтади. Организмни қизиб олиши ва мускулларга оғриқ хиссини берувчи сут кислотасидан эффектив тозалай бошлаши учун бироз вақт керак бўлади. Шундан сўнг организм кўпроқ кислород истеъмолига ўтади. Олимлар бу холатни «аэроб метаболизм» деб аташади. У нафас олишни енгиллашуви, оғриқ хиссиётларини йўқолиши (камайиши), танага қўшимча куч-қувватни оқиб келиши, жисмоний юкламаларнинг оғирлигини хис қилмаслик ва спортдан қониқиш хиссини туйиш билан намоён бўлади.   

«Икккинчи нафас» очилишини яна бир сабаби энергия манбаини алмашинуви деб қаралади. Тана мускуллари углеводларни ёқиш орқали озиқланаётган пайтида гликоген захираси тугай деганда организм чарчоқ ва бўшашиш хис килади. Шу пайтда тана бошқа энергия манбаи - ёғларни истеъмол қилишга ўтади. Бу назария Мак-Ардль касаллиги билан оғриган инсонларни текшириш орқали тасдиқланган. Бу инсонларда «иккинчи нафасни очилиши» ва мускулларни ёғларни истеъмолига ўтиш бир пайтнинг ўзида қайд қилинган.

Яна бир гипотезага кўра «иккинчи нафас» эндокрин тизим билан оғлиқ. Танага янги кучларни оқиб келиши қонга кўп миқдорда эндорфинларни ажралиши билан тушунтирилади. Айнан улар оғриқ хиссини йўқотиб, кайфиятни яхшилайди.
 
www.gepamed.uz