КУЛГУ УМРНИ УЗАЙТИРАДИМИ?

КУЛГУ УМРНИ УЗАЙТИРАДИМИ?
Табассум ва кулгунинг фойдалилиги хаммага маълум. Кўплаб манбалар кулгу умрни узайтириши хақида ёзади. Илм фан бу хақида нима дейди. Бу хақиқатми ёки навбатдаги афсонами?

Тиббиёт ва инсон физиологияси сохасидаги сўнгги ютуқлар кулгунинг хақиқатда саломатлик учун фойдали таъсири борлигини тасдиқлайди. Бу қуйидаги омилларда намоён бўлади:


1.    Кулгу – дам олишнинг энг яхши усули. Инсон кулганда мускуллар бўшашиб, бахт гормонлари – эндорфинлар ажралади. Улар эндокрин тизим фаолиятини бошқариб, стрессни йўқотади ва хатто оғриқ синдромини камайтиради. 5 дақиқалик соғлом кулгуни 40 дақиқа дам олиш билан тенглаштирилади.
2.    Кулгу – невроз, хроник чарчоқ ва стресс билан курашишда ёрдам беради. Кулгутерапия - депрессияни даволашда фаол қўлланилиб, табиий антидепрессант хисобланади.
3.    Кулгу юздаги қон айланишни яхшилаб, юз мускулларини бўшаштириш орқали терига эрта тушадиган ажинлар ва терини эрта қаришини олдини олади. Юз териси ўз-ўзини массаж қилиши натижасида доимо тонусда туради ва узоқ вақт ёш кўринади.
4.    Доимий ва давомли кулгу хатто иммун тизимини мустахкамлайди, қонда иммуноглобулин А миқдорини кўпайтиради. У эса мавсумий ўткир вирусли инфекциялардан химоялайди.   
5.    Кулгу – нафас тизими учун энг яхши дренаж массажи хисобланади. Кулгу хисобига нафас аъзолари шилимшиқдан тозаланиб, газ алмашинуви яхшиланади.
6.    Ва кулгунинг энг фойдали яна битта томони – ортиқча вазн билан курашади. Фаол кулгу пайтида организм етарлича кўп миқдорда калорияларни ёқади. Шундай экан кўпроқ кулинг ва узоқ ва соғлом хаёт кечиринг.



Манба: https://faktodrom.com/view/403/Pochemu_smekh_prodlevaet_zhizn.html