ИНСОН ТАНАСИДАГИ ЭНГ КАТТА АЪЗО ҚАЙСИ

ИНСОН ТАНАСИДАГИ ЭНГ КАТТА АЪЗО ҚАЙСИ

Инсон организмида кўплаб хаётий мухим аъзолар мавжуд бўлиб, уларнинг хар бири ўзига хос вазифаларни бажаради.
Айрим аъзо ёки тўқималарни зарарланиши ёки йўқолиши инсон хаётига хавф солмайди, аммо моддалар алмашинувига таъсир этиб, организм фаолиятини қисман бузиши мумкин.

Инсон танасидаги аъзоларнинг ўлчами доим хам уларнинг мухимлиги билан боғлиқ эмас. Масалан, бош мия ўлчамлари 16-17 см. Айрим одамларнинг қилган ишларидан уларнинг мияси анча кичикроқмикин деган тахминга борамиз. Юрак билан хам худди шундай, ўлчами бор йўғи 10 см бўлишига қарамай, унинг тўхтаб қолиши летал оқибатларга олиб келиши мумкин.     

Эндокрин тизим унданда қизиқ. Ўлчами 1 см дан кичик бўлишига қарамасдан, гипофиз бутун организмдаги моддалар алмашинувини бошқарадиган гормонлар ишлаб чиқаради. Буқоқ бези ва буйрак усти безлари ўлчами хам бор йўғи бир неча см, аммо уларсиз организм функционаллиги ўсимликлар даражасигача тушиши мумкин.   

Инсон танасидаги шундай аъзо борки, унинг ўлчами нафақат бир неча ўн сантиметр, балки метрларни ташкил этади. Инсон ёши ва жинсига қараб, унинг юзаси 1,5-2,3 квадрат метрга етиши мумкин. Албатта бу инсон териси хисобланади.

Тери – тўлақонли аъзо бўлиб, кўплаб мухим функцияларни бажаради. Ташқи мухитдан химоялаш ва косметологлар учун даромад манбаи хисобланиши – терининг ягона вазифалари эмас. Тери инсонга керакли тана хароратини ушлаб туришда, зарарли токсинлардан халос бўлишда, сув-туз балансини бошқаришда, мухим моддалар ишлаб чиқаришда (масалан, D-витамини ва айрим гормонлар) мухим роль ўйнайди.

Тери – иммун тизимнинг бир қисми бўлиб, антигенларни траспортировка қилиш ва иммун реакцияларни чақириш хусусиятига эга.
   
Хаттоки «тери орқали нафас олиш» деб номланган жараён мавжуд бўлиб, тери кислородни ютиб, карбонат ангидрид ажратади. Тўғри бу «нафас» инсон эхтиёжини қоплай олмайди, аммо усиз организм фаолият юрита олмайди.

Ёддан чиқармаслик керак, тери сезги аъзоларидан бири хисобланади. Унинг бутун юзаси рецепторлар билан қопланган бўлиб, тактил ва харорат ўзгаришлари хақида мияга ахборот беради.

Организм ташқи атроф мухит билан ўзаро таъсироти хақидаги сенсорли маълумотларнинг аксариятини тери орқали олади ва танада пайдо бўладиган ёқимли хис туйғуларнинг мухим қисмини тери туфайли сезади.

   


Манба: https://faktodrom.com/view/228/Kakoy_samyy_bolshoy_organ_cheloveka.html