КАТАРАКТА НИМА?

КАТАРАКТА НИМА?

Катаракта – бу кўз гавхари шаффофлигининг қисман ёки тўлик бузилиши бўлиб, гавхарнинг хиралашуви, кўриш ўткирлигинг бузилиши, буюмларни туманда кўргандагидек хис қилиш билан намоён бўлади.

Катаракта билан ким оғрийди?
Катаракта кўрликка олиб келиши мумкин бўлган асосий касаллик хисобланиб, 40 ёшдан ўтгандан сўнг кўз гавхарининг аста-секин тиниқлигининг бузилиши билан бошланади ва 80 ёшли инсонларнинг хаммасида кузатилади. Аёллар эркакларга нисбатан икки баробар кўп зарарланади ва бу уларнинг узоқроқ яшаши билан тушунтирииши мумкин.  

Катаракта белгилари.
1.    Гавхарнинг тўлик хиралашуви кўрликка олиб келади.



Катаракта турлари.
1.    Жойлашувига кўра: ядроли, кортикал ва субкапсуляр турлари
2.    Ривожланиш босқичига кўра: бошланғич, етилмаган, етилган ва етилиб ўтиб кетган турлари

 Катаракта белгилари
•    Кўрув ўткирлигини аста-секин пасайиши то кўрликкача бориши мумкин.
•    Буюмларни хира – тумандагидек қабул қилиш  
•    Ранглар аниқлиги, тиниқлиги ва контрастини йўқолиши.
•    Снижение яркости и контрастности цветов
•    зоқ-яқинни кўришни бузилиши
•    Баъзи-баъзида яқиндан кўришни яхшиланиб қолиши
•    Кўз қорачиғи рангини ўзгариб, оқариши.

Катаракта сабаби.
Катарактанинг асосий ва ягона сабаби – бу организмнинг қаришидир.
Қуйида келтирилган омиллар катарактани тезлатиши мумкин холос:
•    Ультрафиолет нурлари
•    Ёмон экология
•    Чекиш
•    Алкогол истеъмол қилиш
•    Семизлик, камхаракатлик
•    Гипертония, қандли диабет
•    Узоқ вақт кортикостероидлар қабул қилиш
•    Ирсий касалликлар
•    Хомиладорлик давридаги инфекциялар
•    Кўз касалликлари: увеит, иридоциклит, глаукома, узоқни кўрмаслик
•    Кўз травмалари ва кўздаги жаррохлик амалиётлари
•    Иссиқ ва нурланиш таъсири

Катарактани даволаш.
Катарактани даволашнинг бирдан бир йўли – микрохирургик операция бўлиб, унда хиралашган гавхар олиб ташланади, унинг ўрнига сунъий линза жойлаштирилади. Ташрих номи «Катарактани факоэмульсификацияси» деб номланиб, ультратовуш ёрмида микротешик орқали гавхар майда бўлакчаларга парчаланади ва кўздан чиқарилади. Унинг ўрнига сунъий интраокуляр линза жойлаштирилади.  

Катарактани профилактикаси.
Катарактани олдини олиш унинг келтириб чиқарувчи омилларни йўкотишдан иборат. Катарактани дори томчилари билан даволаб бўлмайди. Томчи дорилар хиралашишни секинлаштириш мумкин, лекин тузатиб юбора олмайди.
    1.    Кўзга улттрафиолет нури таъсирини камайтириша
    2.    Чекиш ва ичишни ташлаш
    3.    Қон босимини назорат қилиш
    4.    Кондаги қанд миқдорини нормаллаштириш
    5.    Холестерин миқдорини пасайтириш
    6.    Семизлик олдини олиш
 
© https://t.me/gepamed_ultra