ХОЛЕСТЕРИННИ КАНДАЙ ҚИЛИБ КАМАЙТИРИШ МУМКИН.

ХОЛЕСТЕРИННИ КАНДАЙ ҚИЛИБ КАМАЙТИРИШ МУМКИН.

Баъзан кўпроқ кулишнинг ўзи етарли

Ортиқча холестерин қон томирлари ва юрак билан боғлиқ муаммолар келтириб чиқариши сир эмас. Холестериннинг фойдали ва зарарли турлари борлиги хам кўпчиликка маълум. Аммо уларнинг орасида қандай фарқ борлигини хамма хам билмаса керак.

Холестерин ўзи нима?
Аслини олганда холестерин организмнинг душмани эмас. Бу мумсимон модда тананинг хар бир хужайрасида учраб, кўплаб мухим вазифаларни бажаради:
1.    Жигар орқали ўт кислотасини ишлаб чиқариш учун хом ащё хисобланади. Ўт кислотаси таъсирида ичакда овқат билан бирга кирган ёғлар парчаланади;
2.    Гормонлар хосил бўлишида қатнашади, жумладан: тестостерон ва эстроген;
3.    D витамини синтезида қатнашади;
4.    Хужайралар деворини мустхакамлайди, шу жумладан бош мия нейронларини хам.

Хуллас, холестерин бўлмаса – саломатлик бўлмайди, хаёт хам тугайди. Қайси холатдаги холестеринни организмга зарарли таъсир этиши эса бошқа масала.

«Ёмон холестерин» нима?
«Ёмон холестерин» - шартли ном.  Яхши холестерин хам, ёмон холестерин хам деярли бир хил модда. Аммо битта жихати бор. Қонда холестерин тоза холатда бўла олмайди. Қон томирлари орқали у турли ёғ ва оқсил бирикмалари кўринишида айланади. Бу комплекслар липопротеинлар деб аталади. Айнан уларнинг таркиби холестерин сифатини бахолаб беради.
•     «Ёмон» холестерин – паст зичликдаги липопротеинлар (ЛПНП) хисобланади. Улар қон томирлар деворида ўтириб олиб зарарли холестерин бляшкаларини хосил қилади. Ўз навбатида бляшкалар қон айланишини бузиб, юрак-қон томир муаммолари: инфаркт, инсульт ва бошқаларни чақиради. .
•    «Яхши» холестерин – юқори зичликдаги липопротеинлар (ЛПВП) таркибига киради. Айнан шу кўринишда холестерин тўқима ва органларга йўналиб фойда келтиради, томирлар деворида ўтириб қолмайди.

Холестеринга қарши курашишни мохияти қуйидагидан иборат - яхши холестерин миқдорини ошириб, ёмон холестерин миқдорини камайтириш (агар у меёрдан ортган бўлса).  

Холестеринни меёри қанча?
Холестеринни меёри инсонни ёши, жинси, саломатлиги холатига боғлиқ. Эркакларда «яхши» холестерин 1 ммоль/л, дан кўп, аёлларда эса - 1,2 ммоль/л. дан кўп бўлиши керак.

«Ёмон» холестерин нормаси билан боғлиқ вазият мураккаброқ. Агар сиз «хавф» гурухида бўлмасангиз унинг миқдори 3,5 ммоль/л дан ортмаслиги керак. Аксинча юрак-қон томир касаллигига мойиллигингиз бўлса 1,8 ммоль/л дан паст бўлиши керак.
Хавф гурухига қуйидагилар киради:
•    Ирсиятида, биринчи ўринда ота-онасида юрак қон томир патологиялари аниқланган беморлар;
•    Хафақон касали мавжуд беморлар;
•    Қандли диабетнинг 2 тури аниқланган беморлар;
•    Чекувчилар;
•    Ортиқча вазнли инсонлар;
•    Кам харакатчан инсонлар;
•    Кўп миқдорда тўйинган ёғ кислоталари истеъмол қилувчилар.

Уй шароитида холестеринни қандай тушириш мумкин?

Одатда врачлар холестерин миқдорини тушириш учун махсус препаратлар тавсия этиб, улар жигарда холестерин синтезини тормозлайди.
Ўртача 80% холестерин (кунига 1 грамм га тўғри келади) организм томонидан ишлаб чиқарилади. Қолганлари овқат билан бирга киради.
Холестеринни камайтиришнининг дори дармонсиз усуллари хам мавжуд бўлиб, қуйида улар хақида гапирилади:

1. Трансёғларни камроқ истеъмол қилинг
Чипс, гамбургер, бошқа фастфудлар, торт, пироженое ва шу каби махсулотлар истеъмолини чекланг.

2. Ортиқча вазндан халос бўлинг
Супермодел даражасига етиш шарт эмас. «Ёмон» холестерин миқдорини 8% га тушириш учун 4,5 кг озиш кифоя. Қон тахлили меёрга келиши учун шу темпда озиш тавсия этилади.

3. Кўпроқ харакат қилинг

Хафтасига 2,5 соат вақтни жисмоний машғулотларга ажратиш (бу кунига ярим соат юриш дегани) ёмон холестерин миқдорини туширади.
4. Сабзавот, мева ва дон махсулотларини кўпроқ истеъмол қилинг
Айниқса клетчаткага бой махсулотлар (жўхори уни, олма, ўрик, ловия ва бошқалар) нафақат ёмон холестерин миқдорини туширади, балки қоринни хам тўқ тутиб, ортиқча ейиш ва оқибатда семиришни олдини олади.

5. Ёнғоқ  енг
Ёнғоқнинг хамма турида (грекча, ўрмон, ёнғоғи, кешью) ёмон холестерин миқдорини камайтирувчи моддалар мавжуд.

6. Тинчланишга, бўшашишга харакат қилинг.
Стресс қанчалик юқори бўлса «ёмон холестерин» миқдори шунча ортади.

7. Таомларга зираворлар қўшинг
Таомларга қора мурч, куркума, занжабил, кориандр, долчин ва бошқа зираворлар қўшиб ейишга одатланинг. Кунига битта саримсоқ донасини ейишга одатланиш, «ёмон» холестерин миқдорини 9% га туширади.

8. Чекишни ташланг
Чекишни ташласангиз «яхши» холестерин миқдори 5 фоизга ортади.

9. Кўпроқ кулинг
Юракдан кулиш ёмон холестерин миқдорини тушириб, яхши холестеринни оширади.


www.gepamed.uz