НИМАГА ИНСОН СОВУҚДАН КАЛТИРАЙДИ?

НИМАГА ИНСОН СОВУҚДАН КАЛТИРАЙДИ?

Инсонда тана харорати тушиб кетганда организм «энергияни сақлаш» тизимини ишга туширади – қон тери қопламаларидан қочиб, хаётий мухим аъзоларни иссиқлик билан таъминлашга қаратилади. Тана харорати 35 градусдан пасайиб кетганда организмдаги биохимик реакциялар секинлайди. Бу жараёнлар тўхтаб қолмаслиги учун организм мускулларга буйруқ бериб, «қисқариш» механизмини ишга туширади. Айнан мускулларнинг қисқариши – қалтираш ёки титраш деб аталади. Скелет мускулларини тез-тез қисқариши (титраши) натижасида иссиклик ишлаб чиқарилади.  

Организмдаги ягона энергия манбаи аденозинтрифосфор кислота (АТФ) хисобланади. Бу кислотанинг парчаланиши натижасида энергия ажралиб, унинг бир қисми хаёт фаолияти учун мухим бўлган жараёнларни рўёбга чиқариш учун, қолган бир қисми мускулларни қисқариши учун хужайралар томонидан ўзлаштирилади.  

Бошқача айтганда, мускуллар қисқарганда АТФ парчаланишидан ажралган энергиянинг ўртача 45% фоизи шу мускулларнинг яна қисқариши учун сарфланса, қолган 55 фоизи қон билан иссиқлик холида ички аъзолар учун оқиб кетади.

Организмда нормал тана хароратини ушлаб туриш учун гипоталамус жавоб беради. У шунингдек, қон босими, очлик ва тўқлик хиссини, кайфиятни ва уйқуни назорат қилади. Тери юзаси маълум даражада совуқ қотганда тери рецепторлари томонидан таламусга тегишли сигналлар узатилади.  

«Қалтираш» механизми организм томонидан автоматик равишда «ёқилсада», кўп холларда совуқ қотганда инсон ўзи хам оёқ-қўлларини қимирлатиб, харакатланишни бошлайди.



www.gepamed.uz