БИНАФШАРАНГ МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ҚАНДЛИ ДИАБЕТДАН ХИМОЯЛАЙДИ.

БИНАФШАРАНГ МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ҚАНДЛИ ДИАБЕТДАН ХИМОЯЛАЙДИ.

Финляндиялик олимларнинг таъкидлашича қизил ва бинафшарангли мева ва сабзавотлар ўз таркибида антоцианлар пигментини тутиб, улар қандли диабет ривожланишини олдини олади.


Диабет хавфини камайтириши хусусияти антоцианларнинг глюкоза ва липидлар метаболизмига, ичак микрофлорасига ва яллиғланиш жараёнларига таъсир этиши билан тушунтирилади.


Қайси антоциан пигментини тутишини ўсимлик генотипи белгилайди.  Сиёхранг сабзавотлар, айниқса сиёхранг картошканинг финча нави «Synkeä Sakari» да ва черникада антоциан бўёғини кўп миқдорда мавжудлиги Турку университетининг профессори Кан Чен томонидан илмий исботланган.



Бинафшаранг мева ва сабзавотларга қуйидагилар киради:
•    қизилча,
•    баклажон,
•    черника (бута меваси)
•    ежевика,
•    олхўри
•    анжир,
•    анор,
•    қизил карам,
•    бинафшаранг карам,
•    спаржа (сиёхранг сарсабил),
•    сиёхранг картошка,
•    сиёхранг сабзи,
•    сиёхранг маккажухори

www.gepamed.uz