МУНТАЗАМ НАЗОРАТ ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН СОҒЛИҚНИНГ 10 ТА КЎРСАТКИЧИ

МУНТАЗАМ НАЗОРАТ ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН СОҒЛИҚНИНГ 10 ТА  КЎРСАТКИЧИ

1. Артериал қон босими
Хар бир одамнинг жуссасига қараб артериал қон босими 110-120/70-80 мм.с.у.  атрофида бўлади. Систолик босимнинг 120 дан 129 гача кўтарилиши қон босимини ортганини англатади. Гипертониянинг эрта босқичларида беморда шикоятлар бўлмайди. Шу сабабли қон босимини мунтазам ўлчаб туриш тавсия этилади. Бош оғриши кунгил айниши билан бирга келганда, кўкрак сохасидаги оғриқ, нафас олишни қийинлашиши, бўшашиш, кўрув ва нутқ билан муаммолар бўлганда зудлик билан тиббий кўрикка бориш талаб этилади. Айниқса II, III ва IV қон гурухига эга инсонлар қон босимини диққат билан кузатиши зарур. Текширувлар бу гурух вакилларида юрак қон томир касалликлари хавфи юқорилигини кўрсатади.    

2. Қонда холестерин миқдори
Холестерин организмда жуда кўплаб вазифаларни бажаради, шу жумладан янги хужайраларни хосил қилишда қатнашади. Унинг миқдорини қонда ортиб кетиши хавфли бўлиб, қон томирлар деворида холестерин бляшкаларини пайдо бўлиши ва кейинча атеросклероз ривожланишига сабаб бўлади. Холестерин миқдорини билиш учун йилда икки маротаба қон тахлили топшириб «яхши» (юқори зичликдаги липопротеид)  ва «ёмон»» (паст зичликдаги липопротеид) холестерин миқдорини текшириб туриш талаб этилади.

3. Триглицеридлар даражаси
Юрак қон томир касалликлари ривожланиши хавфини кузатиш учун триглицеридлар миқдорини хам аниқлаш талаб этилади. Улар хам «ёмон» холестерин каби қон томирларида ёғ бляшкалари хосил қилиб атероклерозга сабаб бўлиши мумкин. Агар сизнинг авлодингизда қандли диабет ва юрак муаммолари билан инсонлар бўлмаса триглицеридларни 5 йилда бир марта текшириш кифоя қилади.

4. Буқоқ бези гормонлари даражаси
Улар организмдаги моддалар алмашинуви ва бошқа кўплаб жараёнларга таъсир этади. Буқоқ гормонлари миқдори камлиги тана вазни ортиши билан боғлиқ муаммолар, тез толиқиш, онгни хиралашуви, хотирани сусайиши ва совқотиш каби симптомларни келтириб чиқаради.  

5. Тишлар холати
Тишлардаги караш (налёт) да бактериялар мавжудлиги  коронар етишмовчилик билан боғланади. Улар таъсирида қондаги тромбоцитлар қўшилиб, қон лахтаси хосил қилиши – қон томирлар йўлини тўсиб, юрак клапанлари яллиғланиши чақириши мумкин. Пародонтит (милклар шамоллаши) билан оғрийдиган одамларда инфаркт ва инсульт кўп учрайди. Пародонтит диабетни оғирлаштиради, айниқса чекувчиларда.     

6. Танадаги холлар шакли ва ранги
Танада холлар қанча кўп бўлса уларнинг биттасини ёмон турдаги ўсмага айланиш хавфи шунча юқори бўлади. Ойда бир марта ўзингизни кузатиб туринг, танадаги холларни ўлчами, ранги ва шаклига эътибор қаратиб туринг. Танадаги ўсмасимон хосила оғриса, қичишса, 3 хафта мобайнида хам битмаса, қора пўст билан қопланса ва қонаса – бундай холларга жиддий ёндашиш керак.

7. Умуртқа поғонасини соғлом эгрилиги
Бирон бир яқинларингиздан умуртқа поғонангиз холатини кўрикдан ўтказишни илтимос қилинг. Эгилинг ва қўлингизни полга узатинг. Кузатувчи кўкрак қафасини бир томони иккинчисидан баланд турган-турмаганини, болдир ва сонни симметриклигини текширсин. Тик холатингизда хам иккала елка ва куракларни симметрик ва бир даражада турганини, умуртқани ортиқча юмалоқлашмаганини аниқлаш зарур. Умуртқа поғонасида қийшайишлар аниқланса врачга мурожаат қилинг.      

8. Бош оғриғи интенсивлиги
Бош оғриғи енгил ёки чидаб бўлмас даражада кучли бўлиши мумкин. Бош оғриғи бошқа белгилар билан бирга келганда – бош мия ўсмаси, қон босимини ортиши ёки инсульт хақида ўйлаш мумкин. Бош оғриқларини пайдо бўлиши сабаби ва вақти, давомийлиги ва интенсивлигига, бошнинг қайси қисми оғриётганлиги ва қўшимча симптомларга эътибор қаратинг, имкон қадар блокнот юритиб ёзиб юринг. Агар бошингиз бир хафтада бир мартадан кўпроқ оғриса сабабини аниқлаш учун врачга учранг. Бош оғришига кўрувни йўқолиб қолиши, юз нерви параличи, оёқ-қўлларни бўшашиши, нутқ ва эшитишни бузилиши каби белгилар қўшилса зудлик билан врачга боринг.    

9. Қонда қанд миқдори
Қонда қанд миқдорини ортиб кетиши (гипергликемия) организмдаги қон томирларда яллиғланиш келтириб чиқаради. Унинг қондаги нормал миқдори 3,5–5,5 ммоль/л (60–100 мг/дл) ни ташкил этиб, бу кўрсаткични 11 ммоль/л (200 мг/дл) дан ортиши қандли диабетнинг 2 тури белгиси саналади. Ёшингиз 45 дан юқори бўлса, хаёт тарзингизни ўтириб ўтказсангиз, ортиқча вазнингиз бўлса, ёки наслингизда қандли диабет, гипертония билан оғриганлар бўлса – йилига бир марта қондаги қанд миқдорини текшириб туринг.   

10. Кўкрак безлари холати
Бу биринчи навбатда аёлларга тегишли ва ойда бир марта кўкрак безларини текшириб туриш тавсия этилади. Мустақил кўрикда уларни ранги, шакли, терисидаги чуқурчалари мавжудлиги, ажралмалар мавжудлигини кузатиш зарур. Сут бези тўқимасидаги ўзгаришларни хайз цикли кунига боғлиқлигига эътибор қаратинг. Ўчоқли хосилаларга гумон қилинганда маммография – сут безини ультратовушли текширувдан ўтказинг.

www.gepamed.uz