ПАРХЕЗ ЁРДАМИДА ТИКЛАНАДИГАН ОРГАНИЗМНИНГ 6 ХИЛ ТЎҚИМАСИ ВА ФУНКЦИЯСИ

ПАРХЕЗ ЁРДАМИДА ТИКЛАНАДИГАН ОРГАНИЗМНИНГ 6 ХИЛ ТЎҚИМАСИ ВА ФУНКЦИЯСИ

Одам танасида қайта тикланиш – регенерация жараёни тинмасдан кечади. Бу хужайраларнинг доимий янгиланиши жараёнисиз организм мавжуд бўла олмайди. Айрим касалликлар ушбу регенератив жараёнларни бузиши мумкин. Шундай табиий воситалар хам борки нафақат касаллик белгиларини йўқотади, балки организмни янгиланишини кучайтиради хам. Қуйида шуларга тўхталиб ўтамиз:


1. Нерв  тўқимаси.

Асаб тўқималарини тикланишига ёрдам берувчи кенг спектрли бирикмалар куркума, селдерей, черника, женшень, шалфей, ежовика, чой ва кофеда мавжуд.



2. Жигар.

Кизилмия (cолодка) илдизидан олинадиган глицирризин моддаси жигар массаси ва фаолиятини тикланиши учун кучли стимулятор хисобланади. Жигар учун фойдали бирикмалар шунингдек, куркума, орегано, корея женьшени ва ройбушда бор.



3. Меъда ости безини бета-хужайралари
Инсулин ажратиб чиқарувчи меъда ости безининг бета хужайраларини ўсишини кучайтирувчи ўсимликларга қовун, брокколи, зира (тмин), куркума, авокадо, зирк (барбарис) ва мангольд киради.




4. Гормонлар ажратувчи
Айрим бирикмалар гормонлар ажралишини стимуллайди. Улардан бири - С витамини. Электронларнинг кучли донори хисобланган С витамини эстроген, прогестерон ва тестостерон генерацияси учун ўз хиссасини қўшади ва альтернатив гормонал терапияни тўлдира олади.


5. Юрак хужайралари
Яқин кунларгача юрак тўқимасининг регенерация хусусияти йўқ деб хисобланарди. Эндиликда нафақат юрак хужайраларини қайта тикланиши жараёни мавжудлиги, балки уларни хосил бўлишини эффектив кучайтирадиган моддалар хам аниқланган. Улардан бири қизил вино, узум пўсти, какао, ёнғоқ ва сибир женьшени таркибида учрайдиган ресвератрол моддаси хисобланади.



6. Умуртқанинг тоғай тўқимаси
Куркума и ресвератрол орқа мияни травмадан кейинги тикланишига ёрдам берса, қичитқи ўти (крапива), балиқ ёғи (рыбий жир), грейпфрут ва денгиз ўтлари тоғай тўқимасини регенерациясини кучайтиради.

www.gepamed.uz