ЖИСМОНИЙ ЎЙИНЛАРНИНГ БОЛАЛАР ЎЗЛАШТИРИШИГА ТАЪСИРИ

ЖИСМОНИЙ ЎЙИНЛАРНИНГ БОЛАЛАР ЎЗЛАШТИРИШИГА ТАЪСИРИ

Болаларни мактабда ўзлаштиришини яхшилаш учун уларнинг бўш вақтини фаол ўйинлар билан тўлдириш тавсия этилади. Бу хақида Шотландиянинг Стратклайд Университетида олиб борилган текшириш натижалари таъкидлайди. Текшириш давомида хозирги замон болалари фаол ўйинларни жуда кам ўйнаши, ўзининг бўш вақтларини кўпроқ электрон қурилмалар (play station, смартфон, компьютер) ортида ўтказиши исботланган. Бу эса болаларнинг мактабда ўзлаштириш муаммосини келтириб чиқишига ва соғлиғига салбий таъсир этади – семиришга сабаб бўлади.
Олимларнинг фикрича болалар кунига гаджетларга вақтини 2 соатдан ортиқ сарфламаслиги, балки тоза хавода ўз тенгдошлари билан фаол ўйинларни ўйнаб ўтказишлари талаб этилади.
Groupon компанияси ўтказган сўров натижаларига кўра, болаларнинг хам учдан икки қисми айнан табиат қучоғидаги ўйинларни ўйнаб ўтказишни исташар экан. Болаларнинг устки кийимини кир қилмаслиги учун, турли шикастланишлар олмаслиги учун ва бошқа нарсалардан авайлаш бахонасини рўкач қилиб, ота-оналарнинг ўзлари айрим холларда болаларнинг «хонаки» лашишига сабаб бўлар экан.   


Манба:  http://timesofindia.indiatimes.com/life-style/health-fitness/health-news/Outdoor-games-may-boost-academics-cut-obesity-in-kids/articleshow/52881663.cms


© https://t.me/gepamed_ultra