БЕЛ НИМАГА ОҒРИЙДИ?

БЕЛ НИМАГА ОҒРИЙДИ?

Бел сохасидаги дискомфорт даврий равишда хар бир инсонда учраши мумкин. Нохуш хиссиётлар инсонни йиллар давомида азоблаши ёки вақти-вақти билан пайдо бўлиши мумкин. Организмнинг бундай сигналларини эътиборсиз қолдирмаслик керак. Хар қандпй бел оғриғини ўз сабаблари бўлади. Бу сабаблар баъзан оддий ва осон хал қилинувчи бўлса, баъзан оғир ва жиддий бўлиши мумкин.

Бел сохасидаги оғриқ нима хақида маълумот беради
Бел пастидаги оғриқ ўткир ва тўсатдан бўлиши мумкин. Бундай оғриқлар одатда ҳаракатни чеклайди ва қаддингизни ростлаш имконини бермайди. Халқ тилида бу «люмбаго» дейилади. Айрим пайтларда эса бел оғриқлари енгил ва узоқ давом этувчи бўлади. Улар аста-секин кучайиб боради ва одатда йўқолиб кетмайди. Бел оғриқлари сабаблари статистикаси  қуйидагича кўринади:
• 90% - умуртқа поғонаси ёки бел мушаклари патологиялари хисобига;
• 6% - буйрак касалликлари хисобига;
• 4% - бел оғриғи асосида бошқа сабаблар (ичак ва сийдик таносил аъзолари касалликлари) ётади.

Муаммонинг манбасини мустақил равишда аниқлаш осон эмас. Ва баъзида тўлиқ текширувларсиз бу ҳатто мумкин эмас. Шунинг учун, мунтазам равишда бел оғриғи бўлган одамларга шифокорга ташриф буюриш тавсия этилади.

Бел оғриғи сабаблари

Суяк мускул тизими касалликлари
Бел сохасидаги оғриқларни кўпинча харакат-таянч аппарати патологиялари келтириб чиқаради. Гиподинамия, нотўғри овқатланиш, ортиқча стресслар оғриқ хуружини чақириши мумкин. Болаликда патология нотўғри қомат, оғирлик кўтариш ва туғма нуқсонлар хисобига ривожланади. Қуйида энг тарқалган холатлар келтирилади:

1.    Сколиоз.  Умуртқани туғма ёки орттирилган қийшайиши.
2.    Остеохондроз. Умуртқани тоғай юзасини дегенератив-дистрофик патологияси. Унинг кучайиши протрузия ва умуртқа чуррасига сабаб бўлади.
3.    Люмбаго. Оғирлик кўтариш ва оғир жисмоний мехнат натижасида умуртқа деструкцияси белда хуружсимон оғриқлар чақиради.
4.    Ишиас. Қуймич нервини таъсирланиши кучли, оёққа узатилувчи оғриқлар билан кечади.
5.    Спондилез. Умуртқалар деформацияланиб, тикансимон суяк ўсимталари (остеофитлар) ни хосил бўлиши, кучли дискомфорт чақиради.
6.    Бехтерев касаллиги. Умуртқалараро тоғайларни охакланиб ўзаро битиб кетиши (анкилоз) натижасида бел харакати чегараланади (асосан эркакларни зарарлайди).
7.    Остеомиелит. Суяк тўқимасини бактериал инфекция (стрептококк, стафилококк ва хаказо) фонида зарарланиши. Иситма, тез толиқиш, кўп терлаш, зарарланган соха қизариши ва шиши билан кечади.
8.    Остеопороз. Организмда кальций ва фосфор микроэлементи дефицити натижасида суяк тўқимасини зичлигини пасайиши билан кечади (асосан постклимактерик даврдаги аёлларда учрайди).
9.    Ревматоид артрит. Аутоиммун яллиғланиш натижасида суяк, тоғай, мускул ва бойламлар аппарати зарарланади.
10.    Миозит. Кўпинча совуқ қотиш ёки кескин харакат қилиш натижасида мускул тўқимасидаги яллиғланиш билан кечади.


Буйрак патологиялари
Белдаги оғриқлар буйрак шамоллаши хисобига кузатилса кўпинча у бир томонлама бўлади. Бел оғриғи қуйидаги сабаблардан ривожланади:
1.    Нефроптоз. Буйракнинг  бир ёки икки томонлама тушиб қолиши. Анатомик холатини ўзгариши уларнинг фаолиятини бузилиши билан кечади.
2.    Пиелонефрит. Буйрак жомча-косача тизимини яллиғланиши узоқ вақт симптомсиз кечиб. Организм иммунитети тушганда қўзиб кучаяди.
3.    Гломерулонефрит. Яллиғланиш буйрак коптокчаларига етиб боради.
4.    Гидронефроз. Буйракда сийдикни нормал оқимини бузилиши натижасида жомча ва косачаларини кенгайиб кетиши.
5.    Сийдик тош касаллиги. Буйракда харакатсиз холдаги тошлар оғриқ бермайди. Улар силжиганда ва сийдик найини тўсиб қўйганда ханжарсимон оғриқ- буйрак хуружлари ривожланади.

Аёлларда бел оғриғи сабаблари
Аёллар кичик чаноғида кечувчи айрим патологик холатлар бел сохасида дискомфорт ва оғриқ хосил қилади. Улар қуйидагилар:
1.    Гинекологик касалликлар: аднексит, эндометриоз, вульвит, миома.
2.    Хайз цикли. Овуляция пайтида ва хайз пайтида бачадонни катталашиши (физиологик каттайиши) хисобига белда оғриқ.
3.    Хомиладорлик. Хомиладорликнинг охирги ойларида умуртқага юклама тушиши натижасида ривожланади.
4.    Климакс. Аёл организмида гормонал дисбаланс хисобига кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини пасаяди. Репродуктив тизимда ўсмалар, суяк тизимида остеопороз ривожланиши мумкин.
5.    Онкология. Саратон узоқ вақтгача симптомсиз кечади. Оғриқни пайдо бўлиши метастаз кетаётганини англатади.

Эркакларда бел оғриғи сабаблари
1.    Простатит. Шамоллаш кўпинча хроник тусга ўтади шу сабабли оғриқ даврий бўлади.
2.    Эпидидимит. Уруғдонлар ортиғида яллиғланиш хам махаллий хам белга оғриқ беради.
3.    Ўсма метастази. 50 ёшдан ўтган эркакларда жинсий аъзоларида ўсма касалликлари ривожланиши хавфи юқори бўлади. Ёмон сифатли ўсмалар метастаз берганда белда оғриқ синдроми кузатилади.

Бел сохасидаги оғриқ аппендицит ёки флеботромбозда хам кузатилади. Атеросклерознинг оғир формаси ва холециститнинг ўткир босқичида хам бел сохасида дискомфорт кузатилади.
Шу сабабли медиклар бел сохасидаги кучли оғриқда шифокорга учрашни маслахат беради. Ўз-ўзини даволаш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
 


www.gepamed.uz