8 ТА ЭНГ ЭФФЕКТИВ ТАБИИЙ АНТИБИОТИК

8 ТА ЭНГ ЭФФЕКТИВ ТАБИИЙ АНТИБИОТИК

Улар аптекада сотиладиган антибиотикларнинг ўрнини боса олмасада, организмни химоя қилишга ёрдам беради.

Оддий антибиотикларга муқобил воситаларни исташдан мақсад нима?
Антибиотик препаратлари кўплаб инфекцияларни даволашга ёрдам беради. Аммо бактерияларнинг уларга кўникиб қолиш хусусияти мавжуд ва бу айрим пайтларда янги гурух дориларни ишлаб чиқулганга қадар хам кузатилади.

Ундан ташқари антибиотиклар доим хам хавфсиз эмас. Бу препаратлар нафақат патоген бактерияларга, балки организм учун фойдали бактерия турларига хам зарар етказади. Масалан ичакнинг соғлом бактерияларини ўлиши хаёт учун хавф солмасада, ич кетиши (диарея) га сабаб бўлади.

Шу сабабли даволашда антибиотикларни қўлламасликни иложиси бўлмай қолгунга қадар муқобил даво воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Антибиотиклардан бутунлай хам воз кечиб бўлмайди. Аммо уларни фақат врачлар билан маслахатлашгач олиш тавсия этилади.
 
Қайси табиий антибиотиклар микробга қарши хусусиятга эга.
Қадимдан ўсимлик ва меваларнинг доривор хусусиятлари хақида маълумотлар мавжуд. Фармакологлар қайси ўсимлик махсулотлари микробларга қарши кураша олиши, қайси биологик фаол моддаси таъсирида крапивница қонни тўхтата олиши, ёки бўлмаса булғор қалампири қандай қилиб шишларни йўқотиши хақида каби маълумотларни билишган.
 
1. Куркума
Куркумада лектинлар, флавоноидлар, сапонинлар ва танин моддаси бўлиб, улар микробларга қарши курашади (жумладан, кўк йиринг таёқчасига қарши). Улар бактерияларнинг хужайра деворини парчалайди ва микробларга зарур бўлган ферментлар ажралишини блоклайди.

2. Эхинацея
Бинафшаранг эхинацеядан иммунитетни инфекцияларга қарши кураша оладиган қўшимчалар тайёрланади. Эхинацеядаги полифенол ва алкалоидлар нафақат бактериялар (листерия, стрептококклар, гемофил таёқча), балки вирус ва замбуруғларга қарши кураша олади (масалан, молочница чақирувчи кандидага қарши).

3. Занжабил (имбирь)
Занжабил хам таркибидаги алколоидлар ёрдамида бактерия ва замбуруғларга қарши курашади. Ичак таёкчаси ва  сальмонеллани ўлдиради, пародонтит чақирувчи бактериялар, сил микобактериялари ва кандидани парчалайди.

4. Чиннигул (гвоздика)
Чиннигулдаги эфир мойлари ва флавоноидлар бир қатор микроорганизмлар, жумладан: шигелла, тилла ранг стафилококк, ичак таёқчалари ва кандидага қарши курашади. Унинг куртаги ва эфир мойидан тайёрланган дамламада оғизни чайиш мумкин.

5. Саримсоқ
Ўзининг микроб ва вирусга қарши бирикмалари ёрдамида саримсоқ кўплаб бактерия, вирус ва замбуруғга қарши курашади. Ундан ташқари айрим антибиотикларнинг таъсирини хам кучайтиради.

6-7. Клюква ва брусника
Халқ табобатида уларни сийдик йўллари инфекциясида тавсия этилади. Таркибидаги фенол бирикмаси ёрдамида ичак таёқчаси ва тилларанг стафилококк бактерияларини ўлдиради.

8. Асал
Асал флавониоидлар ва феноллар тутади. Табиий асал тилла ранг стафилококк ва ичак таёқчасини, гастрит ва яра касаллиги чақирувчи хеликобактерни, ичак деворидаги сальмонеллани ўлдиради. Жарохатлар битишини тезлатади.

Табиий антибиотиклар дориларни ўрнини боса оладими?
Йўқ. Бир қатор касалликлар мавжудки дархол антибиотик қўллаш талаб этилади, табиий воситалар билан тажриба ўтказишга  вақт йўқ. Айтиб ўтилган «антибиотиклар» худди дори воситаси сингари ёрдам берганида хақиқий антибиотиклар топилгунга қадар минглаб одамлар ўлмаган бўлар эди.

Врач буюрган антибиотикни ўзбошимчалик билан клюква ёки чиннигулга алмаштириш нотўғри хисобланади.
Ундан ташқари доривор таъсири билиниши учун асал ва саримсоқни қанча миқдорда ейиш кераклиги хам номаълум.

Бу табиий антибиотиклар фойдасиз дегани эмас – улар анъанавий даволаш усулларини кучайтиради, бактерияларнинг химоя механизмаларини четлаб ўтишга имкон беради.
Уларни хам ифекцион жараёнларни кучайган даврида, хам профилактика мақсадларида қўллаш таавсия этилади.
 
www.gepamed.uz