БЎЙИН ШАМОЛЛАГАНДА НИМА КИЛИШ КЕРАК?

БЎЙИН ШАМОЛЛАГАНДА НИМА КИЛИШ КЕРАК?

«Бўйин шамоллаши» нима дегани
Бўйин шамоллаши совуқ хаво ёки елвизак таъсирида бўйин мускулларининг яллиғланишидир. Бу миозитнинг бир кўриниши бўлиб, бўйин мускулларидаги оғриқ ва харакатни чегараланиши билан характерланади.

Нима сабабдан мускуллар шамоллайди
Бунинг бир нечта сабаби бор. Энг кенг тарқалган сабаби – мускулларни ортиқча зўриқиши хисобланади.
Совуқ хаво таъсирида мускуллар иссиқликни кўп йўқотади, қисқаради (спазмга учрайди). Натижада оддий жисмоний юкламалар хам совуқ хавода мускулларнинг кўпроқ зўриқишини талаб этади. Бунда мускулларни зарарланиши хавфи ортади. Бошни кескин бурилганда «қотиб қолган» бўйин мускулларида микроёрилишлар пайдо бўлиб, оғриқ хисси пайдо бўлади. Микроёриқларнинг кўп бўлиши, мускулларни яллиғланиши ва шишига олиб келади. Бунинг таъсирида мускулга яқин турган нерв толалари қисилиб, оғриқ янада кучаяди.

Иккинчи кўп учрайдиган сабаби – инфекция. Оддий шамоллаш ва грипп чақирадиган вируслар хам миозит чақириши мумкин. Бундан ташқари инфекция бўйин сохасидаги лимфа тугунларини оғриқли катталашишига олиб келади. Шу сабабли бош эгилганда ёки ён тарафга буралганида оғриқ хисси кузатилади.   

Қачон тиббий ёрдам керак бўлади
Бўйин сохасидаги оғриқ хавфли хисобланади ва бир неча кундан сўнг ўтиб кетади. Айрим холларда дискомфорт хаёт учун хавфли холатларга сабаб булиши мумкин. Улар қуйидагилар:  
•    Бўйиндаги оғриқ кучли йиқилиш ёки авариядан сўнг пайдо бўлганда. Бу умуртқа поғонасида жиддий зарарланиш борлигини англатади.
•    Бўйин кескин қотганда, бошни эгиш ва бураш имкони йўқолганда. Бу холат менингитнинг белгиси хисобланади.
•    Бўйин сохасидаги оғриқ бошни қимирлатмаган пайтда хам кузатилса.
•    Кичик ва катта хожатга бўлган чақириқларни хис қилмай қолганда ва улар (сийдик пуфаги ва ичак) ўз-ўзидан бўшаганда.
•    Оёқларда кескин бўшашиш, қувватсизлик кузатилганда.
•    Кўнгил айниши, бош айланиши, қусишда, кўзларни ёрқин нурга сезгирлиги ортганда ва оғришида.
•    Бармоқларда доимий санчиш хисси пайдо бўлганда, қўлларни қимирлатиш қийинлашганда.
•    Оғриқ бир неча хафтага чўзилганда ва бу даврда сабабсиз тана вазни пасайганда.
•    Катталашган лимфа тугунлари бир неча хафта ўтса хам кичраймаганда.
•    Бўйин харакатлари чегараланиши 38 °C дан юқори иситма билан кечганда

Айтиб ўтилган белгилардан бирортаси мавжуд бўлганда зудлик билан терапевтга мурожаат қилиш лозим. Ўзингизни қандай хис қилишингизга қараб тез ёрдам чақириш мумкин.

Бўйин шамоллаганда нима қилиш керак
Умуман олганда хеч нима қилмаслик керак. Бошни харакатлантириш ноқулайлик туғдирса хам юқорида айтиб ўтилган белгилар кузатилмаса харакатни чегаралаш керак эмас. Аксинча, қанчалик кўп харакатлансангиз мускуллар шунчалик тез меёрга қайтади.
Агарда оғриқ симптоми сезиларли дискомфортга сабаб бўлса, куйидаги тавсияларга амал қилишингиз мумкин.
   
1. Иссиқ ёки совуқ компресс қўйинг
Иссиқ зўриққан мускулларни бўшашишига ёрдам берса, совуқ яллиғланиш ва шишни олдини олади. Иссиқ ёки совуқ компрессни танлаш индивидуал хал қилинади. Тажриба қилиб кўриш мумкин, қай бири фойда келтирса шуни қўлланади. Иссиқ сувли грелка ёки музли пакетни танлаганда қуйидаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак.
•    Компрессни хеч қачон очиқ тана юзасига қўйманг. Доимо бирорта (имкон қадар зиғирли) юпқа мато устидан қўйинг.
•    Тери устида музли пакетни 20 дақиқадан ортиқ вақтга қолдирманг.
•    Иссиқ ёки совуқ компресс қўйган холда ухлаб қолманг.
•    Сизга ноқулай бўлганда ёки тана териси рангини ўзгартиганини сезганингизда дархол компрессни олиб ташланг.
•    
2. Оғриқ қолдирувчилар ичинг
Масалан, таркибида парацетамол ёки ибупрофен тутувчи препаратлар. Аммо албатта терапевт билан маслахатлашиб олинг. Оғриқ ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) дан ривожланган бўлиши ва Сиз бу каби препаратларни қабул қилаётган бўлишингиз мумкин. Дозани меёрдан ортиб кетиш хавфини олдини олиш керак.

3. Мускул оғриғига қарши малхамлардан фойдаланинг
Бундай воситалар ментол, салицилат ва қиздиручи капсаицин тутади. Малхамни бирданига бўйинга суртишдан олдин қўлнинг кичикроқ қисмига текказиб аллергик холат бор йўқлигини текшириб кўринг.    
Хеч қачон малхамни иссиқ ёки совуқ компресс остидан суртманг. Терида кучли қичишиш, куйиш ва қизариш холати кузатилганда зудлик билан теридан артиб ташланг.  

www.gepamed.uz