ПСИХОСОМАТИКА: КАСАЛЛИКЛАРИНГИЗ АСАБИНГИЗГА БОҒЛИҚ БЎЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ПСИХОСОМАТИКА: КАСАЛЛИКЛАРИНГИЗ АСАБИНГИЗГА БОҒЛИҚ БЎЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Хар бешинчи касаллик стресс натижасида ривожланади. Бу амалда синалган факт. Илгари олимлар «Хамма касалликлар асабдан» жумласига кулиб қарашар эди. Хозирда эса бунга жиддий қаралмоқда. Қолаверса замонавий илм фанда қизиқарли йўналиш – психосоматик тиббиёт бўлими мавжуд бўлиб, у жисмоний соғлиққа асаб ва ички кечинмаларни таъсирини ўрганади.     

Психосоматика нима ва у қандай ишлайди?
Онг ва рухий холатни тананинг ўз-ўзини хис қилиш қобилиятига таъсир этиши мумкинлиги инсониятга анчадан бери маълум. Энг оддий мисоллар: қўрқув пайтида оғиз қуриши, хафа бўлганда томоққа бир нима тиқилганга ўхшаш холатлар, уялганда қизариб кетиш, юз ва танани қизиши  шулар жумласидандир. Хаётий рухий зарбаларни юрак хуружига олиб келиши холатлари хам мавжуд.     

Бу каби мисоллар кўп бўлгани учун илм-фанда эътиборсиз қолмаган. 1818 йили немис психиатри Иоганн-Христина Хейнрот биринчи бўлиб «психосоматика» терминини кўллаган бўлиб, у хис-туйғулар, рухият, ички кечинмалар ва жисмоний касалланиш орасида боғлиқликни аниқлаган. Орадан 100 йил ўтиб, 1922 йили австриялик психоаналитик Феликс Дойч «психосоматик тиббиёт» тушунчасини киритган. Психосоматика грекча psycho - «рухият», soma – «тана» сўзларидан олинган.

Феликс Дойч бир қатор психосоматик бузилишларни фарқлаган. Психоаналитик сифатида у асосан невроз ва истерияга урғу берган. Рухий бузилиш сифатида у пациентларнинг ижтимоий зиддиятларни тўхтатиш мақсадида онгсиз равишда мавжуд бўлмаган касалликларни намоён қилиш холатларини кўриб чиққан. Мисол учун: аёл кишиларда хис-туйғулари ортиб кетганда «ноқулай вазиятларда» хушини йўқотиш холати. Ёки бўлмаса мактабга боришни истамаган  ёш болаларни истерияга тушиб, қайт қилиб бериши хам – шулар жумласидандир.

Аммо психосоматика истерияга қараганда чуқурроқ холат хисобланади. 1968 йилда чоп этилган «Рухий бузилишлар хақида диагностик ва статистик қўлланма» да таъкидланишича психосоматик бузилишларга «рухий-эмоционал омиллар таъсирида ривожланадиган ёрқин физиологик белгилар» деб қаралган. 1980 йилга келиб эса бу белгиларнинг қаердан келиб чиқиши хам маълум бўлган.
     
Текширишлар натижасида биологик фаол моддалар – нейропептидлар аниқланиб, бу оқсил структуралари марказий асаб тизимининг рухият билан боғлиқ марказларида хосил бўлиши исботланган. Орган ва тўқималарда тарқалиши мобайнида улар организмнинг физиологик холатига таъсир этади.   

Нейропептидлар моддалар алмашинувига таъсир этиб, гормонларни ишлаб чиқарилиши ва тормозланишини стимуллайди. Хужайралар регенерацияси (янгиланиши) тезлигига таъсир этади ва иммун тизимига хам фаол аралашади.

Бошқача айтганда рухият нейропептидлар ишлаб чиқарилишига таъсир этса, нейропептидлар бутун организмнинг хаёти фаолиятини бошқаради. Рухий холат ва физиология орасидаги бу боғлиқлик исботини топган.

Психосоматик касалликларнинг қандай турлари мавжуд.
Маълумки, турли сабаблар бўйича врачларга мурожаат қилаётган 20-30% беморларда тиббиёт нуқтаи назаридан тушунтириб бўлмайдиган белгилар мавжуд. Мисол учун, барча объектив параметрлар бўйича пациент соғлом, аммо хар куни боши оғрийди ёки бўлмаса сабабсиз йўталдан қутула олмайди ва хаказо...   

Бу каби тушунтириб бўлмайдиган симптомлар олимларни 20% касалликлар рухий (кучли стресс ва ички туйғулар) сабабга эга деб ўйлашга мажбур этган.    

Психосоматик бузилишлар янги халқаро классификацияга кўра 2 гурухга бўлинади.
1.    Тўқималар бутунлиги бузилиши билан боғлиқ бўлмаган. Бу гурухга респиратор бузилишлар (доимий психоген йўтал ёки гипервентиляцион синдром), айрим юрак-қон томир касалликлари (гипертония, кардионевроз) ва тери патологиялари (номаълум сабабли қичишқоқ) киради.
2.    Тўқималар бутунлиги бузилиши билан боғлиқ бўлган. Бу турга астма, дерматит, экзема, ошқозон яра касаллиги, ярали колит, тарвоқ ва бошқалар киради.


Психосоматик касалликларни қандай даволаш керак
Даволаш ташхис қўйишдан бошланади. Сизнинг шикоятларингизни келтириб чиқарадиган физик тушунтиришлар бор-йўқлиги аниқланади. Малакали мутахассис кўригидан ўтилади, керакли тахлиллар топширилади ва қўшимча текшириш усуллари ўтказилади
Хеч қачон оғриқ симптомини даволамасликка харакат қилинг. Масалан ўт пуфаги сохасидаги оғриқни «асабларни тинчлантириш» йўли билан йўқотаман деб вақт кетказиб, ростмана соматик касалликни даволай олмайдиган холатгача етказманг.
Агар врач Сизнинг шикоятларингиз рухий омиллар томонидан чақирилганини аникласа, Сизга стресс ва хавотирга қарши препаратлар (тинчлантирувилар, антидепрессантлар) буюради. Дам олишга ва «рақамли детокс» га чақиради -  яъни маълум муддатгача гаджетларлардан воз кечасиз. Психотерапия курсини ўтайсиз.
Психосоматик касалликларни даволашда хар бир пациентга индивидуал ёндашилади.

www.gepamed.uz