Қўллар қалтираши тиббиётда тремор деб аталиб, кенг тарқалган муаммо хисобланади. Қўлларнинг енгил тремори зарарсиз бўлиб, ўз-ўзидан ўтиб кетиши мумкин. Айрим пайтларда эса тремор жиддий касалликларнинг эрта белгиси хисобланади.
Қўлларнинг тинчлик пайтидаги холати ва харакатларни қанчалик аниқлик билан бажариши асаб тизими орқали бошқарилади. Хар қандай бузилишлар, масалан, бош мия қон билан таъминланишини бузилиши, бош мия айрим қисмларини иш фаолиятини бузилиши, нерв йўллари бўйлаб сигналларни нокоррект ўтиши – буларнинг бари қўл ва оёқларнинг майда моторикасини назорат қилинишини бузади. Натижада тремор кузатилади. Қуйида қўллар қалтираши билан кечадиган холатларнинг энг кенг тарқалган сабаблари келтирилади:
1. Сиз асабийлашгансиз
Бош мия организмга хатар хавфи туғилганда «ур ёки қочиб қол» реакциясини ишга туширади. Бу тегишли гормонлар миқдорини кескин ортиб кетишига на асаб тизимини ортиқча қўзғалишига олиб келади. Асабий зўриқишнинг битта белгиси қўллар титраши хисобланди.
2. Сизда депрессия ёки бошқа рухий бузилиш холати бор
Асаб тизимини мунтазам равишда зўриқиши депрессив холатларда, хавотир бузилишларида, посттравматик стресс бузилишларида, маниакал-депрессив психозда ва бошқа турли фобия холатларида кузатилади. Буларнинг бари тремор билан намоён бўлади.
3. Сиз яқинда кўп миқдорда спиртли ичимлик ичгансиз
Алкогол билан захарланиш тана мувозанатини бузилиши ва қўллар қалтираши билан кечади. Шунингдек, бармоқларни қалтираши абстиненция синдромини доимий белгиси бўлиб, у алкоголга боғланиб қолган одам ундан воз кечишга харакат қилганда кузатилади.
4. Сиз ортиқча миқдорда кофе ичгансиз
Кофеин асаб тизимини табиий стимулятори хисобланиб, уни ортиқча кўп истеъмол қилиш қўлларни қалтирашига олиб келиши мумкин. Кўк чой, шоколад ва айрим газли ичимликлар хам етарлича миқдорда кофеин тутиши мумкин.
5. Сиз маълум бир препаратларни қабул қиласиз
Агарда қўллар титраши маълум бир дори воситаларини қабул қилишни бошлагандан кейин пайдо бўлган бўлса, бу препаратларни йўриқномасидаги ножўя таъсирлар рўйхатига қараб қўйинг. У ерда тремор хақида ёзган бўлиши мумкин. Қуйидаги бир қатор дорилар треморга сабаб бўлиши мумкин:
• астмага қарши дорилар;
• кофеин тутувчи дорилар (бош оғриғига қарши дорилар) ёки амфетамин;
• кортикостероидлар;
• айрим рухий ва неврологик бузилишларга қарши дорилар;
• антигистамин (аллергияга қарши) препаратлар.
6. Сиз уйқуга тўймаяпсиз
Соғлом уйқу нафақат жисмоний жихатдан дам олиш учун, балки асаб тизимини тикланиши учун хам керак. Агар сиз керагидан кам ухлаётган бўлсангиз ёки сизда уйқусизлик, лунатизм, кечки апноэ белгилари бўлса, бош мия иш фаолияти пасаяди, нерв импульслари ўтказувчанлиги бузилади, титроқ пайдо бўлади.
7. Сиз қизиб кетгансиз
Организмда терморегуляция жараёнини бузилиб, ортиқча иссиқни чиқариб ташлаш қобилияти етарли бўлмаганда танани қизиши кузатилади. Бунинг энг кўп сабаби - қуёш остида кўп қолиб кетиш хисобланади. Организм учун бу стресс сингари қабул қилиниб, юрак уришлари сони ортади, асаб тизими кўпроқ ишлайди ва қўл титраши пайдо бўлади.
8. Сиз совуқ қотгансиз
Жунжикиш эса организмни совуб кетган холатида иситиш учун ёқиладиган физиологик реакцияси хисобланади. Бунда нафақат қўллар балки бутун тана титраши мумкин.
9. Сизда гипертиреоз холати бор
Гипертиреоз - бу организмда буқоқ бези томонидан хаддан зиёд кўп миқдорда тиреоид гормонларни ишлаб чиқарилиши хисобланади. Унинг натижасида организмдаги физиологик жараёнлар тезлашади, уларнинг бир текислиги йўқолади ва импульсив тус олади. Бу ўзгариш асаб тизимида хам кечиб, асаб сигналларини ўтказувчанлигини бузилиши ва енгил тремор кузатилади.
10. Сизнинг қонингизда қанд миқдори тушиб кетган
Қондаги қанд миқдори мускуллар ва асаб толалари учун «ёқилғи» вазифасини ўтайди. Унинг етишмаслиги, бўшашиш ва қўллардаги қалтираш билан кечади. Қонда қанд миқдорини тушиб кетиш холатига – гиполикемия деб аталиб, у қандли диабет фонида шунингдек, етарлича овқатланмаслик натижасида ривожланиши мумкин.
11. Сизга витаминлар етишмаяпти
Асаб тизими фаолиятини нормаллаштиришда энг мухим вазифани B12 витамини бажаради. Унинг етишмаслиги қалтираш, оёқ-қўлларни уюшиши ва игна санчганга ўхшаш холат билан кечади. Гўшт, балиқ, тухум ва сут махсулотларини рационга қўшиш бу муаммони хал қилади.
12. Сизнинг жигар ёки буйрагингизда муаммо бор
Жигар ва буйрак етишмовчилиги натижасида организмдан зарарли моддалар – токсинларни чиқариб ташлаш бузилади. Бу нерв тизими фаолиятига таъсир этиб, бўшашиш ва қалтирашга олиб келади.
13. Сизда бош мия жарохати бўлиши мумкин
Бош мия травмалари ёки инсульт майда моторика билан боғлиқ вазифаларни бузилишига олиб келади. Бу титроқ тинч холатда сезилмаслиги мумкин, аммо стресс, қизиш, алкогол ёки кофеин тутувчи ичимликларни ичиш натижасида кучаяди.
14. Сизда Паркинсон касаллиги бор
Қўлларни титраши – деменциянинг бу тури учун энг хос белги хисобланади.
15. Сиз тарқоқ склероздан азият чекасиз
Тарқоқ склероз асосан бош ва орқа миянинг турли қисмларида жойлашган нерв толаларини зарарлайди (шунинг учун тарқоқ склероз дейилади). Қўлларни титраши – нерв тўқимаси шикастланганини битта белгиси хисобланади.
16. Сизда эссенциал тремор мавжуд
Бу нерв бузилишида инсоннинг нафақат қўллари, балки, танасининг бошқа қисмлари, боши ва овоз бойламлари хам титраши мумкин. Эссенциал треморнинг аниқ сабаби номаълум. Бу касаллик ирсий бўлиб, ота-онадан фарзандларига узатилади ва инсон ёши ўтган сайин яққолроқ намоён бўлади.
Қўллар қалтираганда нима қилиш керак?
Қўлларингизда титроқ сезганда ташвишланишга хожат йўқ. Чуқур нафас олишга, тинчланишга, дам олишга харакат килинг.
Одатда бир-икки соатда ёки уйқудан сўнг тремор ўтиб кетади. Терапевтга қуйидаги икки холатда мурожаат қилиш керак:
• Тремор тез-тез такрорланганда ва кучайганда;
• Тремор онда-сонда бўлса хам кундалик фаолиятга халал берганда (масалан, стаканда ичимлик ичиш учун қўл қалтираганда).
Врач Сизни обдон текширади, касаллик белгилари, уларнинг пайдо бўлиши сабаблари хақида сўрайди. Керакли қон ва сийдик тахлилларига жўнатади. Уларнинг натижаларига қараб аниқ ташхис қўяди.
Агар тремор қандайдир рухий бузилиш ёки касаллик натижасида чақирилгани аниқланса, невропатолог, психотерапевт, эндокринолог, гастроэнтеролог ёки нефролог кўригига юборади.
Тремор сабаби аниқланмаса врачлар Сизга асаб тизимини стабиллаштирувчи ва қалтирашни йўқотувчи препаратлар ёзиб беради. Улар турли бўлиб, айримларини мунтазам равишда, айримларини тремор чақирувчи стресс холатларидан олдин қабул қилинади.
www.gepamed.uz