Унинг кўп учрайдиган белгилари сурункали бурун битиши ва уйқуда хуррак отиш бўлиши мумкин.
Бурун тўсиғи қийшайиши нима?
Бурун тўсиғининг қийшайиши – бу бурун бўшлиғини тенг иккига бўлиб турадиган суяк ёки тоғайнинг тик турган холатини ўзгариши хисобланади. Тахминин 80% инсонларда бурун тўсиғини оз ёки кўп миқдорда қийшайганлигини аниқлаш мумкин.
Бурун тўсиғи нима сабабдан қийшаяди?
Бунинг сабаблари турлича:
• Ривожланиш хусусиятларига боғлиқ. Баъзан бурун тўсиғи хомилани онаси қорнидаёқ ривожланаётганида қийшаяди.
• Бурун шикастланиши натижаси булиши мумкин. У туғруқ пайтидаги травмалар ёки инсонни кейинги хаёти давомида ривожланиши мумкин (спорт ўйинларида, автоаварияда ва хаказо).
Бурун структураларини ўзгариши хисобига инсон кексайган сари бурун тўсиғи янада бир томонга силжиши мумкин. Айрим ёш инсонларда хеч қандай шикастланишлар кузатилмасада номаълум сабабларга кўра бурун тўсиғини қийшайиши кузатилади.
Қайси муаммолар бурун тўсиғи қийшайишига сабаб бўлади?
Специфик белгилари бўлмагани сабабли кўпчилик инсонлар ўзларида бурун тўсиғи қийшайиши мавжудлигини хам билмайди. Баъзан қуйидаги симптомларни кузатилади:
• Бурун битиши. Бурун катакларини ёки бир, ёки икки томонлама тўсилиб қолиши. Бу айниқса беморда шамоллаш ёки аллергия бўлганда кучли ифодаланади.
• Бурундан қон кетиши. Бурун тўсиғи шиллиқ қаватлари ортиқча қуриб кетиши натижасида ривожланади.
• Юзда оғриқ. Бурун тўсиғи кучли қийшайганда бурун структуралари бир бирини босиб қолишидан ривожланиши мумкин.
• Уйқу пайтида шовқинли нафас олиш ёки хуррак отиш. Хам болаларда, хам катталарда кузатилиб, уларни айримлари оғзини катта очиб ухлайди.
• Буруннинг гох ўнг, гох чап катагини тўсилиб қолиши.
• Маълум бир томонда ёнбошлаб ётиш. Агар бурун йўли торайган бўлса бу вазият уйқуда нафас олишни енгиллатади.
Бурун тўсиғини қийшайиши инсон хаёти учун хавфли бўлмасада бир қатор дискомфорт холатини кузатиш мумкин. Айрим холларда инсонлар доимий равишда оғиз орқали нафас олиши, айримлар бурун битиши хисобига уйқусизликдан азоб чекиши мумкин.
Бурун тўсиғи қийшайишига гумон қилинганда нима қилиш керак?
ЛОР врачига мурожаат қилинг. Врач кўрик ўтказиб ташхис қўяди. Агар бурун тўсиғи қийшайиши муаммолар туғдираётган бўлсаю аммо улар хавфли бўлмаса, врач қуйидаги препаратларни буюриши мумкин:
• Шишга қарши препаратлар. Улар бурун битишига қарши томчи ёки таблетка шаклида бўлади. Уларни эхтиёткорлик билан қўллаш лозим, негаки томчи препаратларига кўниқма хосил бўлиши, таблеткалар эса қон босимини ошириб, инсонни асабий қилиб қўйиши мумкин.
• Антигистамин препаратлар. Улар хам бурун бўшлиғидаги шишни йўқотади. Аммо улар аллергияда ва айрим вақтларда шамоллашларда хам қўлланилади.
• Гормонал спрейлар. Уларнинг таркибида кортикостероидлар бўлиб, бурун йўллари шишини йўқотади. Аммо бу препаратлар даво эффекти зудлик билан кузатилмайди, балки 1-3 хафтадан сўнг билинади.
Ёдда тутинг дори воситалари касаллик симптомларини енгиллатсада бурун тўсиғини тўғрилай олмайди.
Бурун тўсиғи қийшайганда қайси холатда операция қилинади?
Дори воситалари ёрдам бермаганда ва бурун тўсиғи қийшайиши кучли бўлганда врач операция тавсия этиши мумкин. Бу ташрих номи – «септопластика» деб аталади. Операция касаллик мураккаблигига қараб махаллий ёки умумий оғриқсизлантириш остида ўтказилади. Тўсиқни тўғрилаш учун оператор тоғайнинг бир қисмини олиб ташлайди ёки унинг холатини тўғрилаб қўяди. Ташрих сўнггида жаррох бурун йўллари шаклини сақлаб туриш учун қўллаб тутувчи силикон шиначалар ўрнатиши мумкин. Айрим инсонларда эса хохишига кўра «ринопластика» ташрихи бажарилиб, бунда бурун шаклини ўзгартириш орқали бурун тўсиғи қийшайишини бартараф этилади.
Операциядан кейин қанча муддатда тикланиш мумкин?
Септо- ва ринопластика ташрихидан сўнг беморларга шу куниёқ уйга жавоб берилади. Ташрих турига қараб беморга врач бир неча хафтага бир қатор кўрсатмалар тавсия этади:
1. Бошни юқори кўтариб ухлаш.
2. Бурун қоқмаслик.
3. Устки кийимни кийиб ечганда бурунни шикастланмаслигини таъминлаш.
4. Спорт билан, айниқса аэробика ёки югуриш билан шуғулланмаслик. Акс холда бурун қонаши мумкин.
Одатда чоклар олинмайди, улар ўзи мустақил сўрилиб кетади. Бурун тўқималарини тикланиши эса 3-6 ой давомида, айрим одамларда 12 ойда тикланади.
www.gepamed.uz