ЧИЛИ ҚАЛАМПИРИ СОҒЛИҚНИ ЯХШИЛАБ, УМРНИ УЗАЙТИРИШИ РОСТМИ?

ЧИЛИ ҚАЛАМПИРИ СОҒЛИҚНИ ЯХШИЛАБ, УМРНИ УЗАЙТИРИШИ РОСТМИ?

Чили қалампири фойдаси нимада?
Чили қалампири бир вақтнинг ўзида каротиноидлар, флавоноидлар ва капсациноидларни ўз ичига олган ягона ўсимликдир. Биринчи иккита моддалар меванинг ранги учун масъул ва инсон танасида яллиғланишдан ҳимоя қилувчи антиоксидантлар вазифасини бажаради. Капсаицин эса қалампирнинг ўткир таъмини таъминлайди ва унинг энг фойдали компоненти ҳисобланади.

Ошқозон-ичак трактига тушгандан сўнг, бу органик бирикма ваниллоид рецепторларига, яъни иссиқлик, кимёвий стимуллар ва тананинг яллиғланиш реакциясига жавоб берадиган нерв ҳужайраларининг мембрана оқсилларига таъсир қилади. Ва бу рецепторлар нафақат нейронлар томонидан, балки қон томир эндотелиясидаги ҳужайралар, қон, ёғ ътўқималари, силлиқ мушак ва бошқа тўқималар томонидан хам ажралиб чиқарилганлиги сабабли, капсаицин ўз вақтида юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларига таъсир қилиши, яллиғланишни камайтириши, иштаҳани ва тана вазнини тартибга солиши мумкин.

Чили қалампири тана вазнига ва метаболизмга қандай таъсир қилади?
Капсаицин моддаси тўйиниш хиссини оширади ва очликни бостиради, истеъмол қилинадиган озиқ-овқат миқдорини камайтиради, ёғларнинг оксидланишини ва термогенез (иссиқлик ишлаб чиқариш учун энергия сарфи) ни оширади. Бундан ташқари, ваниллоид рецепторлари фаоллашуви ёғ тўпланишидан ҳимоя қилади, қонда глюкоза миқдорини пасайтиради ва инсулинга сезгирлигини оширади, буларнинг барчаси тана вазни учун фойдалидир. Бир тадқиқотда овқатдан олдин 0,9 г чили қалампирини капсула ёки помидор шарбати кўринишида истеъмол қилинганда иштирокчиларнинг кунлик калория истеъмолини 263-382 ккалга камайгани аниқланган.

Шу билан бирга, 11 та илмий мақоланинг мета-таҳлили кўрсатишича капсаицинни капсула, шарбатда эриган кукун ёки ферментланган хамир шаклида қабул қилиш 4-12 ҳафта ичида сезиларли даражада вазн йўқотишини таъминлайди деган хулосага келинди.
Чили қалампирини вазн йўқотиш мўъжизаси деб ўйламаслик керак, аммо соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ва яхши уйқу каби бошқа усуллардан фойдаланганда уни диетангизга қўшиш мантиқан тўғри.

Чили қалампири юрак ва қон томирлари саломатлигини қандай қўллаб-қувватлайди?
Капсаицин қон томирларини кенгайтириш учун масъул бўлган ферментларнинг фаоллигини оширади, шунингдек, юракни гипертрофия ва фиброздан ҳимоя қилувчи яллиғланишга қарши оқсилларни кўпайтиради.
Бир тадқиқот шуни кўрсатдики, тўрт ҳафта давомида кунига 30 г тўғралган қалампирни мунтазам истеъмол қилиш қон плазмасидаги липопротеинларнинг оксидланишини сезиларли даражада камайтирган ва уларда ёғ бляшкалари тўпланишини олдини олган.
Яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, уч ой давомида кунига 4 мг дан капсаицин қабул қилинганда қонда  юқори зичликдаги «яхши» холестерин даражасини ортиб, қон томирларида ёғ бляшкалари пайдо бўлиши олди олинган.  
Хулоса қилиб айтганда чили қалампирини истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ривожланиши учун хавф омилларини камайтиради ва атеросклерознинг олдини олади.

Чили қалампири овқат ҳазм қилишга қандай таъсир қилади?
Одатда аччиқ таомларни ошқозонга зарар етказиши мумкин деб хисобланади. Аслида эса, капсаицин тескари таъсирга эга. Ушбу бирикма ошқозонда кислота секрециясини тормозлайди, унинг шиллиқ қаватининг қон айланишини яхшилайди ва шилимшиқ ишлаб чиқаришни кучайтиради. Буларнинг барчаси ошқозон яраси пайдо бўлишидан ҳимоя қилади ва мавжуд яраларни битишига ёрдам беради.

Мексика ва Кореяда 2500 га яқин одамлардан олинган маълумотлар тахлил қилинганда, кунига 30 мг гача  капсаицин қабул қилиш ошқозон саратони хавфини камайтириши аниқланган. Аксинча юқори дозалар (кунига 30 дан 250 мг гача) хавфли хисобланади.  Яна бир тадқиқот шуни кўрсатишича Helicobacter pylori  бактерияси мавжуд одамлар кўп миқдорда чили қалампирини кўп истеъмол килиши ошқозон саратони ривожланиши  хавфини ошириши мумкин. Шунинг учун ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, гастроэнтерологингиздан аччиқ овқатларни диетангизга қўшишингиз мумкинлигини сўранг.

Чили қалампири ҳақиқатан ҳам умрни узайтира оладими?
2021 йилда Италия, Эрон, АҚШ ёки Хитойда яшовчи 18 ёшдан 79 ёшгача бўлган 570 мингдан ортиқ одам маълумотлари билан тўртта йирик тадқиқотнинг мета-таҳлили эълон қилинди. Ушбу илмий ишлар хулосаларига кўра, олимлар чили қалампирини истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари, саратон ва бошқа ҳар қандай сабаблардан ўлим хавфини камайтириши тасдиқланди.
Яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, чили қалампирини ҳафтасига тўрт мартадан кўпроқ истеъмол қиладиган одамларда юрак хасталигидан ўлиш эҳтимоли учдан бир қисмга камроқ бўларкан.
Мета-таҳлил якунида олимлар уларнинг илмий ишларининг камчиликлари борлигини, жумладан, кам сонли тадқиқотлар ва зираворларни истеъмол қилишнинг турли шакллари мавжудлигини таъкидладилар. Бироқ, шунга қарамай, барча тадқиқотларда аччиқ овқатнинг ижобий таъсири қайд этилган.

Соғлиққа фойда бўлиши учун қанча чили қалампирини истеъмол қилиш керак?
Фойдали дозани аниқлаш мушкул, чунки кўплаб тажрибаларда турли хил миқдордаги соф капсаицин ва аччиқ зираворлар ишлатилган ва капсаициннинг одатда миқдори эмас, балки фақат истеъмол қилиш  частотаси билан қизиққан.
Капсаицин моддаси миқдори бир бош чили қалампири вазнининг тахминан 1% ни ташкил этишини хисобга олсак, кунига истеъмол қилинган 1-2 г аччиқ зираворлар ўртача 10-20 мг алкалоидни беради деб тахмин қилиш мумкин. Бу миқдор ошқозонга зарар бермаган холда соғлиқ учун фойда келтириш учун етарли бўлади.

Www.gepamed.uz