КЕЧАСИ ТЕРЛАШНИНГ 7 ТА САБАБИ

КЕЧАСИ ТЕРЛАШНИНГ 7 ТА САБАБИ

Катта ёшдаги одам терисида 2 миллиондан 5 миллионгача тер безлари мавжуд. Улар тузлар, оқсиллар, холестерин, аминокислоталар ва азотли моддалар эрийдиган суюқлик ҳосил қилади. Хона ҳароратида кун давомида одам терини намлаш ва танани совутиш учун 400-600 мл гача тер ажратади.
Тер безларининг ишини автоном асаб тизими ва унинг биологик фаол моддалари, ацетилхолин ва пилокарпин медиаторлари, шунингдек буйрак усти гормонлари томонидан тартибга солинади. Шунинг учун, инсон хоҳласа, кўпроқ ёки хохламаса камроқ терлай олмайди.
Кечаси ва уйқу пайтида танадаги барча жараёнлар, шу жумладан тернинг ажралиши секинлашади. Аммо, агар киши иссиқ хонада ухласа ёки кечки овқат учун аччиқ овқат истеъмол қилса, бу содир бўлмайди. Одатда, бу терлаш ўз-ўзидан кетади ва шифокорнинг ёрдами керак эмас. Аммо баъзида уйқуда терлашнинг кўпайиши (гипергидроз) холати кузатиладики, уни сабабини фақат махсус текширув ёрдамида аниқланилади ва даволаниш талаб этилади.

1. Климакс
45-50 ёшдан кейин аёлларда тухумдонларнинг функцияси пасаяди, улар камроқ эстроген ишлаб чиқаради. Гипофиз бези жинсий безларни стимуллашга ҳаракат қилади ва фолликулстимулловчи ва лютеинловчи гормонлар ажралишини кучайтиради. Бу гормонлар кечаси кўпроқ синтезланиб, тана ҳароратини тез ошириш хусусиятига эга. Шунинг учун аёллар  танасини қизишини ҳис қилади ва жуда кўп терлашни бошлайди.
Нима қилиш керак?
Агар ўзингизда климакс белгиларини сезсангиз, гинекологга мурожаат қилинг. Улар текширув ўтказади ва эстроген ёрдамида ўрин босувчи гормонал терапиясини буюради. Даво климакс бошланишини тўхтатмасада, нохуш аломатларни камайтиради.

2. Зарарли одатлар

Сигаретада  жуда кўп никотин мавжуд бўлиб, у ацетилхолин медиатори каби таъсирга эга ва тер безларини стимуллайди. Узоқ вақт давомида ва фаол равишда чекадиган одамларда бу таъсир кечаси ўзини намоён қилиши мумкин.
Спиртли ичимликларни суистеъмол қилувчиларда эса бошқа механизм кузатилади. Яъни спиртли ичимликни истеъмол қилгандан кейин бир неча соатдан кейин терморегуляция, гормонлар ишлаб чиқарилиши, шу жумладан тер безларининг фаолияти бузилади. Шунинг учун ёмон уйқу терлашнинг кўпайиши билан бирга келади.
Нима қилиш керак?
Агар тунги терлаш доимий бўлиб қолса, чекишни тўхтатинг ёки ҳеч бўлмаганда ухлашдан олдин чекманг. Спиртли ичимликларга қарам бўлган тақдирда, наркологга мурожаат қилинг, акс ҳолда кучли терлашдан ташқари, бошқа соғлиқ муаммолари пайдо бўлиши мумкин.


3. Эндокрин касалликлар
Эндокрин касалликларида тер безларининг фаолияти бузилади ва гипергидроз ривожланади. Кўпинча у қуйидаги патологияларда кузатилади: гипертиреоз; қандли диабет; феохромоцитома; акромегалия.
Нима қилиш керак?
Терлашни даволаш учун шифокорга мурожаат қилинг. У гормонал тахлилларга буюради. Агар кўрсаткичлар меъёрдан фарқ қилса, у ҳолда тўғри даволанишни топиш учун эндокринологга юборилади.

4. Уйқудаги апноэ

Уйқу апноэси - бу потенциал хавфли ҳолат бўлиб, унда уйқу пайтида нафас олишнинг тўсатдан тўхтаб қолади. Бунда одам нафас олишни тўхтатганини сезмайди, лекин унинг терлаши кучаяди. Бу холатнинг қўшимча белгиси қаттиқ хуррак отиш хисобланади. Уйқу апноэси юрак этишмовчилиги, инфаркт ва инсульт хавфини оширади, семиз ва қон босими юқори эркаклар ва аёлларда кузатилади.
Нима қилиш керак?
Агар кечаси қаттиқ хуррак отсангиз ва эрталабда сизни бош оғриғи ва кучли бўшашиш безовта қилса, терапевтга учранг. Улар катта эхтимол билан вазн йўқотишингизни, чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмолини тўхтатишни, чалқанча ухламасликни ва уйқу таблеткаларини ичмасликни тавсия этади.

5. Инфекциялар
Баъзида тунги терлаш ўткир респиратор вирусли инфекция билан касалланган ёки сурункали юқумли касаллиги борлигини билмаган одамларда пайдо бўлади. Мисол учун, кўпинча бундай аломат сил касаллиги билан юзага келади ва касалликнинг бошқа белгилари ҳар доим ҳам кўринмайди. Хуруж каби пайдо бўладиган терлаш, жунжикиш ва иситма билан бирга келса безгакка хос хисобланади.
Нима қилиш керак?
Ҳароратнинг енгил кўтарилиши билан кечадиган тунги терлашда терапевтга мурожаат қилинг. Агар иситма кучли бўлса ва айниқса, бир неча кун олдин экзотик мамлакатда таътилдан учиб келган бўлсангиз, тез ёрдам чақиринг.

6. Дори воситалари

Гипергидроз айрим дори воситаларининг ножўя таъсири хисобланиши мумкин. Антидепрессантлар, бета-блокаторлар ва инсулин олувчи одамлар кечаси жуда кўп терлашади.
Нима қилиш керак?
Агар сизда қабул қилаётан дори-дармонлар ичида кечаси кўп терлаш кузатилса, бу ҳақда шифокорингизга хабар беришингиз керак. У препаратни ўзгартиради ёки дозани камайтиради.

7. Ўсмалар
Дастлабки босқичларда ёмон сифатли ўсмалар сезиларли аломатлар бермайди. Мисол учун, лейкозда терлаш кучаяди, баъзида жунжикиш, заифлик, суяк оғриғи, бурундан қон кетиш кузатилади. Лимфа тизимини ўсмаларида хам, тунги терлаш, периферик лимфа тугунларини катталашуви ва сабабсиз тана вазнини камайиши кузатилади.
Нима қилиш керак?
Ушбу касалликларни махсус текширувсиз аниқлаб бўлмайди. Шунинг учун, терапевт кўригига ёзилинг. Улар қон тестларини, суяк илигини текширишни, агар керак бўлса - КТ ёки МРТни тайинлайди.

www.gepamed.uz