АРТРИТ ВА АРТРОЗ НИМА?

АРТРИТ ВА АРТРОЗ НИМА?

Артрит ва артроз нима?
Артрит – бу бўғимларнинг яллиғланиши билан кечадиган патологик холатларнинг умумий номи хисобланади. У бўғимлардаги харакатни чегараланиши ва оғриқ билан кечади.

Артрит - мустақил касаллик саналмайди, балки организмдаги бирон бир патологик жараённинг белгиси хисобланади. Масалан, артритни аллергик холат ёки тумов пайтдаги бурун битиши (ринит) билан қиёслаш мумкин.  
Кўпинча артрит организмдаги аутоиммун бузилишлар натижасида ривожланади, яъни иммунитет тананинг соғлом хўжайраларига адашиб хужум қилади. Натижада бўғим хужайралари, асосан тизза, кафт ва бармоқлар бўғими зарарланади. Бу холатларни аутоиммун ревматоид артрит деб аталади.  

Артрит ва артроз нимаси билан фарқланади?
Артрит – бу асосан аутоиммун касалликлар, ўтказилган (ичак ва сийдик таносил) инфекциялари, гормонал ва метаболик бузилишлар хисобига келиб чиқувчи яллиғланиш жараёни бўлиб, бўғим суюқлиги ва бўғим капсуласини патологик ўзгариши билан кечади. Артрит бўғимни зарарланиши билан чекланмайди ва кўпинча юрак, жигар ва буйракка асорат беради.
Артроз – бу бўғим юзаларини яллиғланишсиз дегенератив ўзгаришлари бўлиб, тоғайнинг ейилиши ва юпқалашиши билан кечади. Бу холат жисмоний юкламалар пайтидаги ортиқча зўриқиш, гормонал фонни бузилиши, беморнинг ёшга хос кексайиши, бўғим юзаларига тушувчи босимни ўзгариши (масалан, тана холатини қийшайиши) натижасида ривожланади.
Хозирда артрит ва артроз тушунчалари сининим сифатида қўлланилади. Немис врачлари «артроз» атамасини афзал кўришса, инглиззабон врачлар бу икки терминни фарқлайди, яъни:
•    Артрит – бу бўғимларнинг хар қандай яллиғланишларини (шу жумладан артрозни) ўз ичига олувчи умумий тушунча.
•    Артроз эса артритнинг бир тури хисобланади.


Артрит ва артроз белгилари қандай?
Артрит ва артрознинг хамма турлари учун қуйидаги белгилар хос:
•    Зарарланган бўғим сохасидаги оғриқ ва шиш;
•    Шу сохада бўғим терисининг қизариши, қизиши (фаол яллиғаниш жараёни пайтида исиши);
•    Харакатни чегараланиши (бармоқ ёки оёқларни букиб ёзиш дискомфорт чақиради).

Артрит ва артрозга гумон қилинганда нима қилмоқ керак?
Терапевтга мурожаат қилинг.
Врачлар сизнинг шикоятларингизни тинглайди, кўрик ўтказади ва бўғим яллиғланиши белгиларини топса – артрит дастлабки ташхисини кўяди. Сўнгра бу холатга олиб келган сабабларни қидиради. Масалан, қон тахлили топширишнингиз мумкин.
Тахлилда ревматоид омиллар – аутоиммун жараён белгилари аниқланса – «ревматоид артрит» ташхисини қўяди. Ёки, қонда сийдик кислотаси ва креатинин миқдори юқорилиги аниқланса – «подагра» га  гумон қилинади.    
Катта эхтимол билан зарарланган бўғимларни УЗ текширувига юборади. Бу текширишда тоғай тўқимасининг кескин юпқаланиши ва парчаланиши аниқланса, дастлабки «артрит» ташхиси – якуний остеартроз (остеоартрит) ташхисига айланади.  
Артритнинг бир қанча типлари фарқланиб, керакли текшириш натижаларига қараб, мутахассис томонидан ташхисланади ва бемор ревматолог ёки жаррохга йўналтирилади.  

Артрит ва артроз қандай даволанади?
Артритнинг хар бир типи – уни келтириб чиқарувчи сабаблари ва бемордаги шикоятларининг оғирлик даражасига қараб даволанади. Масалан аутоиммун турида – иммунитетнинг зарарли фаоллигини камайтирувчи препаратлар, подаграда – буйрак фаолиятини яхшиловчи ва сийдик кислотасини ишлаб чиқарилишини камайтирувчи препаратлар буюрилади.
   
Артрит ва артрозни даволашда умумий моментлар хам мавжуд бўлиб, у оғриқ синдромини йўқотиш ва бўғимлар харакатчанлигини яхшилашга қаратилади. Бунинг учун қуйидагилар тавсия этилади:  
•    Оғриқ қолдирувчилар. Улар парацетамол асосидаги препаратлар бўлиб, оғриқни қолдиради, аммо шамоллашни даволамайди. Парацетамол ёрдам бермаса жиддийроқ – опиоидлар буюрилади.
•    Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НПВС). Улар орасида энг кенг ва рецептсиз қўлланиладигани – ибупрофен тутувчилар хисобланади. Улар хам оғриқни йўқотади, хам яллиғланиш фаоллигини пайсайтиради.
•    Таъсирланишга қарши препаратлар. Бу таркибида ментол ёки қиздирувчи капсаицин тутувчи мазь ёки кремлар бўлиб, зарарланган бўғим терисига суртилади ва оғриқ сигналларини мияга узатилишини блоклайди.
•    Физиотерапия ва даволовчи физкультура. Айрим машқлар яллиғланган бўғимларни харакатчан қилади ва ён атрофдаги мускул ва бўғимларни мустахкамлайди.

Артрит ва артрознинг барча турларида қўлланиладиган альтернатив даво усуллари хам мавжуд бўлиб, улар игна санчиш, йога, массаж, хондроитин ва глюкозамин тутувчи таблеткаларни ичиш хисобланади.  


www.gepamed.uz