ЎСМА КАСАЛЛИКЛАРИДА ФИЗИОТЕРАПИЯ МУОЛАЖАЛАРИ МУМКИНМИ?

ЎСМА КАСАЛЛИКЛАРИДА ФИЗИОТЕРАПИЯ МУОЛАЖАЛАРИ МУМКИНМИ?

Онкологик касалликларда физиотерапия муолажалари ўсманинг ўсишини кучайтириши мумкинлиги хавфи туфайли чекланган ҳолда қўлланилади. Аммо тўғри қўлланилганда баъзи физиотерапия усуллари саратон касаллигидан кейин тикланиш жараёнини тезлаштириши мумкин.

Онкология учун физиотерапия
Онкологияда физиотерапия қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради:
1. Радикал операциядан сўнг тезда тикланиш;
2. Баъзи физик омилларнинг муваффақиятли ўсмага қарши таъсири;
3. Кимётерапия курсининг натижаларини яхшилаш;
4. Ремиссия даврида реабилитация қилиш.

Физиотерапия усуллари орасида фақат нисбатан хавфсиз ва етарлича самарали бўлганларни танлаш ва улардан фойдаланиш керак. Стандарт физиотерапия тўпламига қуйидагилар киради:
1. Магнитотерапия;
2. Лазер терапияси;
3. Ультратовуш терапияси;
4. Ультрабинафша нурланиш;
5. Турли узунликдаги электромагнит нурланиш;
6. Иссиқлик процедураларининг ҳар хил турлари.


Саратон касаллигида физиотерапия усуллари

Магнетотерапия усули - операциядан кейинги даврда жароҳатни битишини яхшилаш ва тезлаштириш учун қўл келади. Бевосита саратонга қарши таъсири бўлмасада, ўсма касалликларини айрим турларидаги магнит майдон кимёвий терапия ва нурланишнинг энг яхши таъсирини таъминлайди. Аммо - бундай натижа бўлишига кафолат бериш мумкин эмас. Шунинг учун магнетотерапия саратон касаллигида камдан-кам ҳолларда ва асосан операциядан кейинги даврда қўлланилади.

Лазер - бу юқори ҳароратли нурланиш нуридир. Онкологияда иккита усул қўлланилади: 1. Онкожаррохликда лазер коагуляцияси; 2. Фотодинамик терапия. Иккала усул ҳам яхши ва жуда самарали.

Ультратовуш терапияси – икки хил бўлади: паст ва юқори интенсивликдаги. Паст интенсивликдаги ультратовуш тўлқинлари фойдасиз хисобланса, юқори интенсивликдаги ультратовуш тўлқинларини нишонга олиб қўлланилганда ўсма тўқимасини йўқ қилиш ва кавитация эффектини олиш мумкин.

Ультрабинафша нурланишларни
узоқ курс давомида олиш хавфли хисобланса, қисқа даво курслари самарасиз хисобланади.

Иссиқлик муолажаларини ўртача таъсири саратон ўсишини тезлатади. Шу сабабли онкологияда барча турдаги балчиқ, иссиқ ванналар, шамлар ва электромагнит нурланишлари  маън қилинган. Бироқ, онкологияда қўллаш имкониятларига қараб, тўқималарни иситишнинг 3 та варианти мавжуд:
1. 40 даражагача (саратонни стимуляция қилиш);
2. 40-42 даража (кимёвий терапия таъсирини яхшилаш);
3. 43-44 даража (ўсмани йўқ қиладиган гипертермия).
Онкологияда юқори ҳарорат таъсиридан фойдаланиш мумкин, аммо бу онкологик марказларида ишлатиладиган махсус усуллар хисобланади.

Онкологияда физиотерапия усулини қўллаш ўсмага физик таъсир кўрсатишга асосланган бўлиб, хар бир усулни танлашда индивидуал ёндашувни талаб этади.


www.gepamed.uz