1. Тиббиёт ҳақиқатан ҳам барча санъатларнинг энг олижанобидир.
2. Табиб - файласуф; донолик ва тиббиёт ўртасида жуда катта фарқ йўқ.
3. Шифокор касалликни даволайди, аммо табиат тузатади.
4. Шифокор тоза бўлиши керак, яхши кийим кийиши керак, чунки буларнинг барчаси беморларнинг ишончини уйғотади.
5. Шифокорни давосиз касалликларни енгишга қодир эмаслиги учун айблаш нотўғри.
6. Шифокорларнинг биринчи қоидаси - касалликни даволашни билмасанг, зарар етказмасликка харакат қил.
7. Касаллик ҳар доим мувозанатни бузилишидан, яъни кўпайиб кетиши ёки етишмовчиликдан келиб чиқади.
8. Касалликни даволаш нафақат шифокор махорати ва дори воситаларини, балки беморга нисбатан бўлган жуда эҳтиёткорлик ва меҳрни талаб қилади.
9. Баъзи касалликлар фақат нотўғри турмуш тарзидан келиб чиқади.
10. Ҳар қандай касалликда рухиятни туширмаслик ва овқатга бўлган дидни сақлаб қолиш яхши белгидир; бунинг акси эса – ёмон хисобланади.
11. Инсон ўз соғлиғи энг улкан бойлик эканлигини ёдда тутиши, касаллик пайтида ўзига қандай ёрдам беришни билиши керак.
12. Нафақат касалликни даволаш, балки уни келтириб чиқарадиган сабабларга хам қарши курашиш керак.
13. Ҳаддан ташқари толиқиш натижасида келиб чиқадиган касалликлар - дам олиш билан, бепарволик эса - меҳнат билан даволанади.
14. Шифокор касалликка қарши курашишда организмнинг табиатига ёрдам бериши керак.
15. Касалликнинг аксарияти биз истеъмол қилаётган нарсалардан келиб чиқади. Менга нима еяётганингизни айтинг, нега касал эканлигингизни айтиб бераман.
16. Инсон асаб тизими кўплаб касалликларнинг сабабчи бўлади.
17. Касаллик томдан тараша тушгандек келмайди. У табиат қонунларини доимий равишда бузилиши натижасидир. Доимий равишда тўпланиб борадиган бу бузилишлар тўсатдан пайдо бўлган касаллик шаклида ривожланади.
18. Узоқ вақт давомида одамни эгаллаб олган қўрқув ва қайғу касалликлар пайдо қилади.
19. Касалликни даволашдаги муваффақият ва муваффақиятсизликларга ҳам шифокор, ҳам бемор жавобгардир.
20. Сабабсиз чарчоқ касалликни келтириб чиқаради.
21. Сизнинг овқатингиз дори бўлиши керак ва сизнинг дориларингиз озиқ-овқат бўлиши керак.
22. Соғайиш вақт масаласидир, аммо баъзида бу имкониятга ҳам тегишли.
23. Шифокор эсда тутиши керакки, унга мурожаат қилган ҳолда, бемор касаллик ҳақида мулоҳаза юритишни ва тушунтиришларни эмас, балки ёрдамни кутади.
24. Уйқуни кўплиги хам, уйқусизлик хам - ёмон белгидир
25. Ўз билимлари ва махорати билан мақтанчоқлик қиладиганлардан қочиш керак.
26. Шифокорнинг нотиқлиги – унинг қисқа ва лўндалигида.
27. Шифокор ўз мехнатини бахолаш учун пул олиши керак, бемор ўз соғлиғини қадрига етиши учун пул тўлаши шарт.
www.gepamed.uz
