ЁМОН ЭНЕРГЕТИКАЛИК ОДАМЛАРНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?

ЁМОН ЭНЕРГЕТИКАЛИК ОДАМЛАРНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?

Айрим одамлар билан мулоқот қилиш қувонч келтириши мумкин. Аммо баъзан бошқа бир киши билан суҳбатдан сўнг, ўзингизни ўта чарчагандек хис қиласиз, гўёки суҳбатдошингиз барча кучингизни сўриб олгандек туюлади. Одатда «Энергия вампирлари» деб аталадиган бундай одамлар, сизнинг ҳис-туйғуларингиз билан озиқланиши эҳтимолдан йироқ бўлсада, улар билан мулоқот қилиш ноқулайлик (дискомфорт) туғдиради. Халқ орасида бундай одамларни – «ёмон энергетикали» инсонлар деб аташади. Бундай паразит одамларлар учун кимлар биландир жанжаллашиш ва сўкиниш завқ бағишлайди. Бу каби салбий энергетикалик одамларни уларнинг хулқи ва хатти-ҳаракати орқали аниқлашнинг имкони мавжуд бўлиб, улар 3 турга бўлинади.  

1- тоифа - Доимий шикоят қилувчилар
Хаётдан мунтазам қониқмаган одамлар. Улар ўзларини хам ўзгартиришни исташмайди ва бошқаларга ўзининг негатив қарашларини «юқтириши» мумкин. Бундай одамдан ижобий нарса эшитиш деярли мумкин эмас. Психологлар бундай инсонлар билан мулоқотни чеклашни маслаҳат беришади.

2- тоифа - Жанжалкашлар
Улар учун хар куни жанжал чиқариш ва сўкиниш одатга айланган холат. Бундай одамлар рақибини совуқконлик билан истерия ва кўз ёшларига осонгина олиб келишлари мумкин. Суҳбатдошнинг бу ҳолатга тушиши бу «вампирлар» га қувонч келтиради.

3-тоифа - Муаммоли одамлар
Муаммоларни келтириб чиқарадиган одамлар. Улар узоқ вақт кўришмаган инсонлари билан эски алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилишади. Улар ўз манфаати учун ва қийинчиликларга дуч келиб қолгандагина сиз ҳақингизда ўйлашади. Бундай дўстликдан фойда бўлмайди, шунинг учун асабларингизни сақлаб қолиш учун бундай одамлар билан алоқаларни ўрнатмаслик яхшироқ, дейди мутахассислар. Доимий равишда бошқаларга салбий таъсир кўрсатадиган бундай одамларни ҳимоя қилишнинг муҳим элементи - бу улардан узоқлашиш, кўринмас тўсиқ яратиш қобилиятидир. «Ёмон энергияли» одамлар билан алоқани сақлаб қолиш – Сизга қимматга тушади.

www.gepamed.uz