МУЗҚАЙМОҚДАН ЗАХАРЛАНИШ МУМКИНМИ?

МУЗҚАЙМОҚДАН ЗАХАРЛАНИШ МУМКИНМИ?

Хамма севиб истеъмол қиладиган музқаймоқлар хам озиқ-овкат махсулоти хисобланади. Фанда барча озиқ-овқат махсулотларидан захарланиш - овқат токсикоинфекциялари деган умумий термин билан юритилади.
Озиқ махсулотларидан захарланишда асосий махсулотлар қуйидагилар хисобланади: гўшт махсулотлари, сут махсулотларидан, балиқ махсулотларидан ва тухумдан. Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан сут махсулотларидан, шу жумладан музқаймоқдан захарланиш 30-50 % га ортади.
 
Қандай холатларда музқаймоқдан захарланиш мумкин?

•    музқаймоқни сақлаш муддати вақти тугаганидан сўнг истемол қилинса;
•    ишлаб чиқаришдаги ёки тайёрлашдаги техник камчиликлар;
•    сифати бузилган сут махсулотларидан тайёрланган музқаймоқ;
•    эриб ва яна қайта музлатилган музқаймоқлар (музқаймоқ эриган вақтида таркибида ичак таёқчаларини кўпайиши кузатилади ва уни истемол қилинганда ичак микрофлорасига патоген таъсир кўрсатади.
•    юқори хароратда сақланган музқаймоқ.
     
Захарланишнинг умумий белгилари
•    тана хароратин кўтарилиши
•    иштахани бирданига йўқолиши
•    терини оқариши
•    қайт қилиш (айрим пайтларда қон ёки сафро аралаш)
•    ичнинг суюқ келиши (бир кунда 10 марталабгача)
•    қорин сохасида кучли огрик
•    тўғри ичакдан шиллиқли ажралмалар келиши
•    хушдан кетиш
•    сувсизланиш

Катта ёшли инсонларда музқаймоқдан захарланиш белгилари:
•    30 дақиқадан сўнг захарланган организм холати ўзгаришни бошлайди
•    2 соатдан сўнг юқоридаги захарланиш белгилари бошланади
•    4 соатдан сўнг барча белгилар кучайиб, бемор холати оғирлашади

Болаларда захарланиш музқаймоқдан белгилари:
•    30 дақиқадан сўнг қоринда оғриқни пайдо бўлади
•    1 соатдан сўнг қайт қилиш  ва ич келиши кузатилади
•    1,5-3 соатдан сўнг бошқа белгилар қўшилади ва боланинг умумий ахволи оғирлаша бошлайди.

Захарланганда биринчи ёрдам
•    кўп миқдорда суюқлик ичиш керак
•    қусук рефлексини чақириш керак
•    сут ва гўшт махсулотларини истемол қилмаслик керак

Сифатли музқаймоқ танлашда қуйидаги тавсияларга амал қилиш керак

•    сақлаш муддати ва ишлаб чиқарилган санасига этибор қаратиш керак.
•    сут ёғи тутувчи музқаймоқларни танлаган афзал. Палма ёғи қўшилган музқаймоқлар истеъмол қилинган пайтда оғиздан нохуш таъм қолади.
•    бир хил консистенцияга эга бўлган музқаймоқни харид қилинг
•    агар музқаймоқ истемол қилаётган вактингизда шўр ёки аччиқ таъм сезсангиз тезда истемол қилишни тўхтатинг.
•    музқаймоқ таркибидаги яна қўшимча бошқа махсулотлар борлиги билан, уларнинг инсон организмига зарари бор-йўқлиги билан қизиқинг.


© https://t.me/gepamed_ultra