КВАРЦЛАШ НИМА ВА У ҚАНДАЙ БАЖАРИЛАДИ?

КВАРЦЛАШ НИМА ВА У ҚАНДАЙ БАЖАРИЛАДИ?

Ультрабинафша нурлар уйингизни барча микроблардан ва шу жумладан, короновирусдан химоялаш мумкин. Аммо кварц лампани эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кварцлаш нима?
Кварцлаш – бу хона ичидаги хаво ва буюмларни тўлқин узунлиги 280 нанометр (нм) дан кам бўлган ультрабинафша нурлари билан ишлов бериш жараёни хисобланади.

Дезинфекция кварц билан амалга оширилмайди. Кварц бу муолажага иккиламчи таъсир кўрсатади. Яъни ультрабинафша диапазонида электромагнит нурлар тарқатувчи лампа колбалари кварц шишасидан тайёрланади. Улар бошқа силикат шишаларга қараганда ультрабинафша нурларни ютмайди ва тўлиқ ташқарига тарқатади.

Инглиз тили манбаларида кварцлашни – ультрабинафшали бактерицид нурлаш (UVGI — ultraviolet germicidal irradiation) деб юритилади.

Кварцлаш қандай ишлайди?
Жараённинг асосий таъсир қилувчи элементи – ультрабинафша нурлар хисобланиб, улар тўлқин узунлигига қараб бир неча турга бўлинади:
•    UV A (узун тўлқинлар) — 315–400 нм;
•    UV B (ўртача тўлқинлар) — 280–315 нм;
•    UV C (қисқа тўлқинлар) — 100–280 нм.

Ультрабинафша нурларнинг барча тури микроорганизмларнинг ДНК молекулалари томонидан яхши ютилади ва уларни зарарлайди. Бу холат инсонлар учун хам тегишли хисобланади. Инсон териси бу каби зарарланишларга қарши меланин ёрдамида курашишга одатланган. Бу пигмент инсон териси хужайралари атрофида ультрабинафша нурларни сочиб ташловчи ўзига хос химояловчи барьер хосил қилади. 

Тўлқин узунлиги қанчалик қисқа бўлса – ультрабинафша нурлар шунчалик хавфли хисобланади. Одамлар тўғрисида гап кетганда UV A нурлар таъсирида тери қораяди. UV B нурлар эса ДНК ни фаолроқ зарарлаб, терини қуёш таъсирида куйиши ва хатто тери саратони чақириши мумкин. Шу билан бирга улар вирусларни хам ўлдиради. Шу сабабли ёзда вирусли касалликлар частотаси камаяди. Энг хавфли ва ўлимгача олиб келадиган нурлар бу – қисқа тўлқинли UV C нурлар хисобланиб, улар бошқаларга қараганда молекулалар томонидан осон ютилиб, ДНК боғларини тезда парчалаб ташлайди.

Айтилганларнинг бари коронавирусга хам  тегишли. Текширишларнинг кўрсатишича COVID 19 қўзғатувчиси хам  ультрабинафша нурлар таъсирига сезувчан хисобланади.

Ер шарининг тирик мавжудотлари ультрабинафша нурлардан озон қатлами ёрдамида химояланган. Озон қавати фақат UV A нурлар ва қисман UV B нурларни ўтказади. Аммо UV C нурларни сунъий равишда хосил қилиш мумкин. Кварц лампалари айнан шунга асосланган.    

Кварцлаш нима учун бажарилади?
Кварц лампаларини асосий мақсади – дезинфекция хисобланади. Тўлқин узунлиги 280 нм дан паст бўлган ультрабинафша нурлар уларнинг таъсир зонасида бўлган вирус, бактерия ва замбуруғларнинг ДНК ва РНК боғламларини эффектив парчалайди. Шунинг учун кварц лампалари шифохона, лаборатория, оммавий жойлар: мактаб, офислар ва қариялар уйларида кенг қўлланилади.   

Кварцлар барча микроблар ўлдирилишига кафолат бермайди. Аммо вирус ва микробларнинг хаводаги концентрациясини камайишини таъминлайди.
Бактерицид эффекти сезиларли бўлиш учун кварцлашни хоналарни мунтазам нам тозаловлар ва шамоллатишдан сўнг бажариш керак. Уйда вирус ва бактериялардан ультрабинафша нурлари ёрдамида қутулиш учун айрим қоидаларга риоя қилиш керак.   

Кварцлашни нима билан амалга ошириш мумкин?
Умумий фойдаланиладиган бинолар: шифохонанинг муолажа ва операцион хоналари ёки метро вагонларини зарарсизлантириш учун саноат ультратовушли бактерицид лампалари кўлланилади. Улар юқори қувватли ультрабинафша нурларга эга. Уларни фақат мутахассислар амалга оширади. Уй шароитида бундай қурилмаларни ишлатиш мумкин эмас. Маиший фойдаланиш учун қуввати камроқ бўлган ва хавфсизроқ кварц лампаларидан фойдаланилади.        

Кварц лампаларини сотиб олишда учта мухим параметрни хисобга олиш керак:
1.    Бактерицид эффективлиги. У процентларда ифодаланиб, ишлаш жараёнида хавода мавжуд бўлган микроорганизмларнинг қанча миқдорини ўлдира олиш қобилияти билан ифодаланади. Бактерицид эффективлиги 95% дан кам бўлмаган лампалар тавсия этилади.
2.    Ишлаб чиқариш қуввати. Бу параметр лампанинг қандай хажмдаги хонага мўлжаллангани ва хонадаги бутун хавони дезинфекции килиш учун қанча вақт ишлаши кераклигини англатади. Одатда кварцлаш 20-30 дақиқа олиб борилади.
3.    Кафолат муддати. Вақт ўтиши билан лампанинг бактерицид эффективлиги камаяди ва лампани алмаштиришга тўғри келади. Бу хақида маълумот конкрет курилма учун у билан бериладиган йўриқномада кўрсатилади.

Уйни қандай килиб тўғри кварцлаш керак?
Ўзингиз ва бошқаларга зиён етказмаслик учун албатта қуйидаги кўрсатмаларга риоя қилиш керак:
1.    Лампани хеч ким бўлмаган ёпиқ хонада ёқинг. Бу дегани хонадан барча инсонлар, уй хайвонлари ва ўсимликлар хам олиб чиқилиши керак. Биринчидан, ультрабинафша нурлар тирик организмлар учун хавфли. Иккинчидан, лампа ишлаганда озон ажралиши мумкин. Бу токсик газ бўлиб, оз миқдорда хам хансираш, кўкракда оғриқ, йўтал чақириб, астма холатини оғирлаштиради. Озонланган хаводан нафас олганимизда организмнинг ўткир респиратор вирусли инфекцияга қарши курашиш хусусияти камаяди. 
2.    Кварц лампа ёниқ пайтида унга тик қараш мумкин эмас. Қисқа тўлқинли ультрабинафша нурлар кўзнинг тўр пардасини куйдириши мумкин. Айрим моделларига махсус кўзойнаклар бириктирилиб, уларни тақиб олиш тавсия этилади. 
3.    Кварц лампа остида тобланиш умуман маън этилади.
4.    Кварц лампадан қўл ва терининг бошқа қисмларини дезинфекция қилиш учун фойдаланиш мумкин эмас. Бу терини зарарланиши ва куйишига олиб келиши мумкин.
5.    Кварц лампа йўриқномасига риоя қилинг. Унда кварц лампанинг маълум хажмдаги хона учун қанча вақт давомида ёқилиш вақти кўрсатилади.
6.    Кварцлагандан сўнг хонани шамоллатинг. Бу озон газидан қутулишга ёрам беради.
7.    Хонани кварцлагандан сўнг нам латтада тозаланг. Эътибор қаратинг, ультрабинафша нурлар билан дезинфекция қилиш бошқа стандарт тозалов муолажалари билан бирга олиб борилиши керак.


www.gepamed.uz