ТЕРМОМЕТР СИНИБ ҚОЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ТЕРМОМЕТР СИНИБ ҚОЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Симоб нимаси билан хавфли?
Симоб – бу ғайриоддий учувчан металл хисобланиб, контейнердан ташқарида (градусник синганда 1-2 грамм симоб ажралади) хона хароратида тезда парланади. Парланган симоб хавога ва у ердан ўпкага тушиши мумкин. Организмда тўпланиб, симоб бирикмалари захарланишга олиб келиши мумкин. Соғлиққа етказиладиган зарар шунчалик хавфлики, 2013 йилдаёқ Бутундунё Соғлиқни Сақлаш ташкилоти (ВОЗ) таркибида симоб ва унинг бирикмаларини тутувчи тиббиёт ашъёларини қўллашни таъқиқлаган.

Захарланиш бирданига билинмаслиги мумкин. Организмда хавфли токсик доза тўплангунича бир неча кун ва ойгача вақт кетиши мумкин. Энг кўп тарқалган симптомлар бўшашиш, умумий холсизланиш, иштахани бузилиши, оғизда металл таъмини хис қилиш, бармоқларни қалтираши, бош ва томоқ оғриши, сўлак ажратишни кучайиши, кўнгил айниши ва қусиш.
Кўриниб турганидек бу белгиларни стресс, чарчаш ёки бошқа этиологияли захарланиш билан адаштириш мумкин.

Аммо симоб тўпланишда давом этса анчагина жиддий муаммолар ривожланиб, асаб, хазм, иммун тизимлари, шунингдек, ўпка, жигар, буйрак ва бошқа ички аъзолар зарарланиши мумкин. Айрим оғир холларда ўлим (летал) холат кузатилади.

Мухим! Агар термометр ёш болалар ёки уй хайвонлари ёнида синса, улар ялтироқ симоб шарчасини ютиб юбориши хавфи юқори бўлади. Кўп холларда бу хавфсиз хисобланади: симоб соғлом ошкозон ичак йўлларидан захарланиш чақира оладиган даражада сўрилмайди ва ахлат орқали чиқариб ташланади. Аммо хар қандай холатда хам педиатр ёки ветеринар билан маслахатлашиш ва бола ёки уй хайвони холатини назоратга олиш талаб этилади.

Термометр синиши билан дархол нима қилиш керак?
1.    Биринчи ўринда ушбу хонадан болалар ва уй хайвонини чиқариб ташланг. Эшикни ёпиб симоб парлари қўшни хоналарга чиқишини олдини олинг.
2.    Симоб томчиларини оёқ кийими орқали тарқалмаслиги учун марганцовка эритмаси (1 грамм перманганат калийни 8 литр сувда эритилади) ни ёки совунли-содали эритма (30 грамм сода ёки 40 грамм тўғралган совунни 1 литр сувда эритилади) ни латтага хўллаб хонадан чиқиш эшиги остига солиб қўйинг.
3.    Агар симоб томчилари иситиладиган пол устига тушса, дархол иситиш тизимини ўчириб қўйинг. Харорат қанча юқори бўлса симоб шунча тез парланади.
4.    Хона ойналарини очиб, хонани совутинг. Бунда елвизак орқали бошқа хоналарга кўчмаслиги учун эшикни ёпиқлигига эътибор қаратинг.
5.    Ўзингиз хақингизда қайғуринг. Оёғингизга бахилла ёки полиэтилен пакет кийиб, қўлингизга резина перчатка тақинг. Нафас йўллари учун хам химоя керак. Масалан, бир марталик юз ниқобини ичига марли бўлакчасини марганцовкада хўллаб тақиб олинг. 
6.    Хонадонни симобдан тозалаш жараёнини бошланг.

Симобни йиғаётганда нима килмаслик керак?
Хонани тозалашдан олдин мухим қоидалар билан танишиб чиқинг:
1.    Симобни супурги ёки чўтка билан супурманг. Негаки уларнинг майда толалари симобни баттар майда бўлакчаларга ажратиб, парланишини тезлатади.
2.    Симобни чангютқич билан йиғманг. Иссиқ хаво симобни парланишини янада тезлатади. Ундан ташқари симоб бўлакчалари чангютқич деталларида қолиб, хонани навбатдаги тозалаш пайтида бутун уйдаги хавони зарарлаши мумкин. 
3.    Градусник синиғи ва симоб томчиларини ахлат саватчасига ташламанг. Бутун уйдаги хавони зарарланишини олдини олинг.
4.    Симобни унитаз орқали ювиб юборманг. Ишлатилган латталар ва бошқа қўлбола воситаларни раковинада ювманг. Акс холда симоб канализацион трубада ўтириб қолиб, уни у ердан тозалаш қийин бўлади. 

Термометр синиб қолганда симобни қандай йиғиш керак?
Бу қийин иш хисобланади, негаки симоб томчилари осонлик билан плинтус, пол ёриқлари, гилам ва мебеллар қопламалари орасига кириб кетиши мумкин. Фавқулодда холатлар вазирлиги қуйидагича йўл тутишни таклиф этади:

1. Полдан синган градусник бўлакларини териб олинг
Бунинг учун 0,5-1 литрли қопқоқли шишали банка ёки бошқа герметик сиғим керак бўлади. Банкага сув ёки марганцовка эритмаси қуйиб, градусник синиқларини у ерга солинг. 


2. Симоб тегиши мумкин бўлган буюмларни кўздан кечириб чиқинг
Бундай буюмлар бўлса уларни полиэтилен пакетга солиб махкам беркитинг. Хонани тозалаб бўлгач ифлосланган кийим ёки ўйинчоқларни термометр синиқлари билан бирга утилизация қилинг. Уларни кир ювиш машинасида юва кўрманг. Негаки симоб томчилари кир ювиш машинаси механизмларига кириб қолиб, бошқа кийимларни зарарлаши мумкин.   

3. Симобнинг йирик шарчаларини йиғиб олинг
Хонани бурчакларидан ўртасига қараб тозаланг. Симоб шарчаларини марганцовкада намланган қаттиқ қоғоз ёки пахта ёрдамида А4 форматли қоғозга суриб тўпланг. Сўнгра симоб шарчаларини градусник синиқлари бор банкага солинг. Шунингдек, оддий скотчдан хам фойдаланса бўлади. Уни симоб турган жойга ёриштириб, симоб шарикчалари билан бирга ажратиб олинг. Сўнгра скотчни симоби билан банкага солинг.        


4. Албатта симобнинг майда томчиларигача излаб йиғиб олинг
Йирик томчидан кўра симобнинг кўпгина майда бўлакчалари хавфли, негаки уларнинг юзаси катта ва осон парланади. Пол ёриқлари, гилам юнги ва плинтус остидаги симобни йиғиб олиш учун шприц ёки тиббий грушадан фойдаланинг.



Диққат! Агар майда шарикчалар кўп ва уларни йиғиш жараёни чўзилиб кетса, хар 15 дақиқада танаффус қилиб, тоза хавого чиқинг. Симоб йиғилган банкани зич қилиб беркитиб, совуқроқ жойга, энг яхшиси балконга олиб чиқинг. Ишлатилган воситалар: шприц, қоғоз, пахта ва бошқаларни зич полиэтилен пакетга солиб, банка билан бир жойга қўйинг.
 
Хонага қандай ишлов бериш керак?
Симобни йиғиб бўлгач хонага қўшимча ишлов бериш керак. Бунинг учун полни хлоркали сувда ювинг. Пластик пақирда (металл эмас - бу мухим!) 8 литр сувга 1 литр хлор тутувчи эритмани аралаштириб пол ва бошқа зарарланган юзаларни хлоркада яхшилаб намланган латтада артиб чиқинг. Пол ёриқларига алохида эътибор қаратинг. Юзаларда эритмани 15 дақиқага қолдириб, сўнгра тоза сув билан ювиб ташланг. Тозалов охирида пол ва юзаларни марганцовка эритмасида яна бир мартадан артиб чиқинг. Бунинг натижасида йиғиб олинмай қолган суюқ симоб оксидланади ва токсик пар чиқаришни тўхтатади. Уйда хлорка ва марганцовка бўлмаса барча муолажаларни содали-совунли сувда бажарса хам бўлади.
Сўнгра хонани 2-3 соатга шамоллатгач хонани чангютқичда тозалаб чиқинг. Унинг ахлат қопчасини полиэтилен пакетга солиб зарарланган буюмлар қаторига қўшинг.    

Кейин нима қилиш керак?
Хамма ишлар тугагач ўзингиз хақида қайғуринг:
•    Қўлқоп ва пойабзалларингизни марганцовка эритмаси ёки совунли-содали эритмада ювинг.
•    Оғзингизни марганцовканинг кучсиз оч пушти эритмасида чайинг.
•    Тишларингизни яхшилаб ювинг.
•    Икки-уч таблетка актив кўмир таблеткасини ичинг.

Одатда симоб йиғилган банка ва полиэтилан пакетчаларни симобни утилизация қиладиган корхоналарга юборилади. Уларнинг телефон рақамларини санэпидстанция (СЭС) идораларидан олиш мумкин.  

 www.gepamed.uz