Қулоқлар шанғиллаши – бу бошда ташқи акустик стимулга боғлиқ бўлмаган турли хил товуш ва шовқинларни хис қилиш хисобланади. Тиббиёт тилида тиннитус деб аталади ("tinnitus", лотинча жарангламоқ сўзидан олинган).
Бу шовқинлар характеристикаси турли хил бўлади: яъни бир томонлама ёки икки томонлама даврий ёки доимий монотон ёки пульсацион, юқори частотали ёки паст частотали, интенсив ёки паст ифодаланган.
Беморлар кўпинча бу шовқинларни қирғоққа урилган тўлқин шовқинига, қуруқ барглар шитирлашига, сув шилдирашига, пашани ғинғиллашига ўхшатишади. Қулоқлардаги шовқин инсон хаёти сифатига таъсир этиб, кучли безовта қилиши, айрим холларда суицидал уринишларга сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, азобли шовқинлардан қутилиш мақсадида таниқли шотландиялик рассом Ван Гог ўз қулоғини кесишга харакат қилган.
Текшириш натижаларига кўра Европа ва Шимолий Американинг катта ёшидаги ахолисини 3/1 қисмида хеч бўлмаса хаётида бир марта қулоқларидаги шовқин хисси безовта қилган. Хар йили 18 млн. га яқин америкаликлар ушбу шикоятлари билан врачларга мурожаат килишади, 2 млн.га яқини эса ногиронлик холатига келади.
Қулоқлардаги шовқин хиссига болалар ва туғма кар инсонлар шикоят қилмайдилар.
Кулоқлар шанғиллаши хеч бир касалликнинг доимий белгиси хисобланмайди, лекин бу шикоят билан мурожаат қилганларнинг 85 фоизи диапазони 250-8000 Гц бўлган частотали товушларни эшитмайди.
Хозирда қулоқлардаги шовқинларни 2 турга синфланади:
1. Объектив шовқин – уларни хам бемор, хам врач эшитади.
2. Субъектив шовқин – уларни фақат бемор эшитади.
Объектив шовқин сабаблари:
1. Нейромускул сабаблар – ўрта қулоқ ва юмшоқ танглай мускулларини талвасасимон қисқариши, эшитув найи деформацияси;
2. Мускул-бўғим сабаблари – чакка ва пастки жағ патологиялари.
3. Қон томир сабаблари – ўрта қулоқ ўсмалари, артериовеноз шунтлар, артериялар стенози, юрак нуқсонлари, қон томирларни аномал жойлашуви.
Субъектив шовқин сабаблари:
1. Метаболик – қон томирлар атеросклерози, гепатит, қандли диабет, гипогликемия, гипо- и гипертиреоз;
2. Қулок касалликлари, олтингугурли пробкалари, ташқи эшитиш йўли экзостози, отосклероз, лабиринтит, ноғора бўшлиғи ўсмалари, Меньер касаллиги.
3. Ўсмалар – бош мия в мияча ўсмалари, Невринома.
4. Интоксикация – қулоқларга токсик таъсир этувчи дори воситаари: бензол, метил спирти.
5. Бўйин умуртқасидаги дистрофик ўзгаришлар;
6. Психоневологик касалликлар – тарқоқ склероз, шизофрения, депрессив холатлар.
Диагностика
1. Отоларинголог маслахати ва кўруви: шикоят ва анамнезларни йиғгач ташқи қулоқ ва ноғора пардасини теширувдан ўтказади. Отоскопия орқали эшитув йўллари тиқилган ёки йўқлиги аниқланади (олтингугурт пробкаси, ёт жисмлар). Яллиғланиш ўчоқли ўзгаришлар аниқланади (отит, фурункул).
2. Чакка сохасини аускультацияси: калла суяги эшитиб кўрилганда, шовқин пульсацион бўлса – қон томирлардан (артериал аневризма ёки артериовеноз мальформация - бу холларда операция килинади), шовқин чертганга ўхшаса, юмшоқ танглай ва ўрта қулоқ шамоллаши хисобига мускул шовқини дейилади (бу холларда талвасага қарши препаратлар берилади).
3. Чакка сохасини рентгенографияси. Икки томонлама рентген расмлар олиниб, мастоидит, яъни сўрғичсимон ўсимталар яллиғланиши инкор қилинади.
4. Бўйин қисми рентгенографияси ёки МРТ си ўтказилиб остеохондрозга текширилади.
5. Эшитув найлари ўтказувчанлиги аниқланади. Ўрта қулоқ бўшлиғига хаво юборилиб, ноғора пардасини стетоскоп орқали бўртиб чиқиши аниқланади.
6. Мия артериялари ва вертебро-базилляр бассейн қон томирлари ангиографияси ўтказилади, улардаги торайиш-стеноз сохалари мавжудлиги аниқланади.
7. Вестибуляр функциялар текширилади. Турли хил пробалар ёрдамида координацион, вестибуляр ва мувозанат функциялари текширилади.
Даволаш.
Медикаментоз даволашда метаболик, қон томирли, психотроп, антигистамин пепаратлар, ноотроп ва психостимуляторлар тавсия этилади.
© https://t.me/gepamed_ultra