БОЛАЛАРДА ТУҒМА МАЙМОҚЛИК

БОЛАЛАРДА ТУҒМА МАЙМОҚЛИК

Маймоқлик – харакат таянч аппаратининг кенг таркалган дефекти хисобланиб, товонни деформацияси ва оёқ панжалари билан ерни боса олмаслик холатига айтилади. У туғма ёки орттирилган, бир томонлама ёки икки томонлама, типик ва атипик бўлиши мумкин. Оғирлиги даражасига кўра енгил, ўртача оғир ва оғир турлари фарқланади. Туғма маймоқлик белгиларини УЗИ текширувида хомиладорликнинг 3-ойидан бошлаб кўриш мумкин.  

Маймоқликнинг типик тури.
У товон пайлари ва мускулларининг ривожланишини бузилиши натижасида хосил бўлади. Типик тури товон чегаралари ташқарисига чиқмайди ва уч хил бўлади:
1 даражали (варусли контрактура) – енгил кечиб, бола товонини қўл ёрдамида коррекциялаш мумкин.
2 даражали (юмшоқ тўқимали контрактура) – кам учраб, товонни нормал холатига келишида юмшоқ тўқималар халақит беради.
3 даражали (суякли контрактура) – кам учраб, бўғимни харакатчанлигини чегараланиши, юмшоқ тўқима ва суяклар томонидан товоннинг турғун деформацияси билан характерланади. Бу турни консерватив даволаб бўлмайди.

Маймоқликнинг атипик тури
Бу тури 23% холларда учраб, коррекция қилиш имконияти йўқ бўлади. Бунда товонларнинг калталиги ва «шишгани, товондаги чуқур кўндаланг бурма борлиги, товоннинг остки қисмида кучли ифодаланган ёғ ёстиқчасини ривожланиши, бош бармоқнинг қолганларига нисбатан калталиги ва кескин тўғрилангани кузатилади.

Маймоқлик белгилари.
•    Оёқ кафтини бармоқ қисми пастга оғган, товон қисми бироз кўтарилган.
•    Оёқ кафти ўқи болдирга нисбатан ичкарига оғган.
•    Оёқ кафти ўлчамлари кичрайган.
•    Болдир-товон бўғими харакати чегараланган.
•    Адамс ариқчаси – кўндаланг чуқур бурма аниқланади.




Маймоқлик сабаблари.
•    Ирсий омил – ота-оналаридан кузатилган бўлиши мумкин.
•    Генетик касалликлар – Эдвардс синдроми.
•    Механик сабаблар – хомиладорлик даврида қоғоноқ сувлари камлиги ёки бачадон холатининг нотўғри жойлашуви;
•    Бошқа сабаблар – хомиладор аёл авитаминози, нерв толаларини бирламчи етишмаслиги, хомилани мускул-бойлам аппаратини ривожланишини бузилиши.


Даволаш принципи.
1.    Ташхис туғилиши биланоқ қўйилади, даволаш 7 кундан бошланиб, амбулатор шароитда кечади.
2.    Болани оёқ кафти аввал массаж қилиниб, гипс солинади ва у хар хафтада алмаштириб турилади.
3.    Кафт тўғрилангач ва гипс ечилгач, бола ётиш олдидан махсус лонгет тақиб ётилади, қайталанмаслиги учун.
4.    Даволовчи физкультура.
5.    Операция.

Маймоқликни Понсети усулида даволаш:

1.    Деформацияни гипс бойламлари ёрдамида тўғрилаш (хар хафтада қўйилиб, бармоқ учидан, сонни учдан биригача қўйилади, жами 4-7 марта алмаштирилади);
2.    Ахиллотомия. Боланинг ахиллов пайи кесилади. «Ёпиқ ахиллотомиядан» сўнг пай тез битади. Сўнг яна 3 хафтага гипс қўйилади.  
3.    Олинган натижани мустахкамлаш. Махсус оёқ кийимлари – брейслар ёрдамида касаллликни қайталаниши (рецидивлар) олди олинади. Бола брейсларни 23 соат давомида тақиб юради (ухлаётган пайтида хам). Фақат чўмилаётганида ва кийимини алмаштираётганида ечади холос. Брейслар 2-4 йил тақиб юрилади.  


© https://t.me/gepamed_ultra