ОРВИ НИ ДАВОЛАШДА НИМА ЁРДАМ БЕРАДИ, НИМАДАН ФОЙДА ЙЎҚ?

ОРВИ НИ ДАВОЛАШДА НИМА ЁРДАМ БЕРАДИ, НИМАДАН ФОЙДА ЙЎҚ?

Хозирги замон тиббиёти ўткир респиратор вирусли инфекция (ОРВИ) нинг нохуш симптомларидан бир-икки кунда халос бўлишга ёрдам берсада, касслликнинг тўлиқ тузалишига камида бир хафта вақт кетади. Ушбу шамоллашни йўқотувчи дорилар мавжуд эмас, хамма умид ўз организмимизга боғлиқ ва даволаш чоралари хам айнан шу организмнинг иммун тизимини қўллаб қувватлашга қаратилади.    

ОРВИ нима ва у гриппдан қандай фарқланади?
Хар иккаласи хам респиратор вирусли касаллик бўлгани учун клиник симптомлари бир хил бўлади. Аммо ОРВИ гриппга нисбатан камроқ зарарли кечиб, симптомлар енгилроқ намоён бўлади. Грипп эса ўта юқумли хисобланиб, жиддий асоратлар: бронхит, пневмония, менингит, энцефалит (то ўлим) гача олиб келади. Шу сабабли гриппни даволашда янада хушёрлик талаб этилади.

Американинг касалликларни профилактика ва назорат қилиш маркази грипп ва ОРВИ ни фарқлашдаги қуйидаги чек листни ишлаб чиққан бўлиб, ўз холатингизни шунга қараб белгилашингиз мумкин:

1. Касалликни бошланиши
ОРВИ да организм ахволи аста-секин ёмонлашади. Аввfл бурун битиши, кейин томоқда енгил оғриқ ва кейинроқ тана хароратини бироз ортиши кузатилади.
Гриппда эса бемор холати бирданига ёмонлашади. 10 дақиқа илгари ўзини яхши хис қилган инсонда бироз вақт ўтгач иситма ўйнай бошлайди, ахволи оғирлашади.

2. Тана хароратини ортиши
ОРВИ да тана харорати унчалик юқори эмас -  37–38 °С ни ташкил этса, гриппда иситма жунжикиш билан кечади ва 38,5 °С дан юқори бўлади.

3. Бурун битиши
ОРВИ да бурун битиши дархол бошланади, хатто инсон касал эканини хис қилгунча бурун битиши мумкин. Гриппда эса бурун битиши иккинчи даражали ва касалликнинг 2-3 куни пайдо бўлиши мумкин.

4. Томоқ оғриши
Бу симптом ОРВИ учун асосий белги хисобланса, гриппда ва айниқса унинг бошланишида деярли кузатилмайди.

5. Йўтал
ОРВИ да йўтал кузатилмайди. Гриппда эса у доимо асосий белги хисобланиб, кўпинча оғриқли бўлади.

6. Кўзлардаги дискомфорт

ОРВИ да кўз симптомлари камдан кам кузатилади. Кузатилганда хам бор йўғи кўзларга енгил қум сепилганга хос хиссиёт безовта қилади. Грипп эса кўрув аъзолари доимо зарарланади. Кўзлар қизариб ёшланади уларда ачишиш ва ёруғликдан қўрқиш хисси пайдо бўлди.

7. Интоксикациянинг бошқа белгилари
ОРВИ енгил бўшашиш ва бош айланиши билан кечади. Гриппда эса шикоят барча тизимларга хос бўлади. Масалан, жунжикиш, кучли бош ва бўғимлар оғриши, бўғимлардаги қақшаган оғриқ касалликнинг бошланишиданоқ кузатилади.

ОРВИ да қайси даво муолажалари аниқ ёрдам беради:
Агар Сиз ўзингизда грипп эмас балки ОРВИ белгилари бор деб хисобласангиз, қуйидаги еттита синалган ва эффектив даво чораларини қўллашингиз мумкин:

1. Кўпроқ суюқлик ичинг
Организмни етарли миқдорда суюқлик билан таъминлаш – тезроқ соғайишнинг гарови хисобланади. Яъни етарли намлик, шиллиқ қаватларнинг иммун холатини белгилаб беради, қайта тушиши мумкин бўлган вирус ва бактерияларнинг зарарсизланишини таъминлайди. Бунинг учун кўпроқ сув, шарбатлар, бульон, асал ва лимонли чой ёки компот ичинг. Организмдан суюқликни чиқаришни тезлатиши мумкин бўлган алкогол, кофе ва газланган ичимликларни истеъмол қилманг.
    
2. Хонани намлигини назорат қилинг
Қуруқ хаво шиллиқ қаватларни қуритади. Бу айниқса қишда иситиладиган уйларнинг намлилик даражаси 15-20% дан пасайиб кетганда кузатилади. Хонани намлигини 40-60% холатда ушлаб туриш учун махсус ёки қўлбола мосламалардан фойдаланинг.

3. Бурунни тузли эритма билан ювинг
Бунинг мақсади хам шу – шиллиқ қаватларни намлигини сақлаб туришга қаратилган. Туз намликни узоқроқ ушлаб туради ва бунинг эффекти узоқроқ давом этади. Тузли бурун спрейларидан одамлар кўп тўпланадиган жойларга киришдан олдин 1-1,5 соат олдин фойдаланинг.

4. Хонани шамоллатинг
Вируслар қуруқ ва хавоси харакатсиз хонада осон ва тез кўпаяди. Хонани даврий равишда шамоллатиб туриш вируслар кучини йўқотади, уларнинг концентрациясини камайтиради, кўпайишини олдини олади.

5. Тоза хавода айланинг
Бундан мақсад хам шу вирусга тўлган хонадан чиқиб, тоза хаводан хам бахраманд бўлиш, хам мавжуд вируслар учун дискомфорт холат туғдириш хисобланади.

6. Оғриқ ва дискомфортга қарши курашинг
Соғайиш тезлигига оғриқ қолдирувчилар ёрдам бермасада, организм умумий холатни яхшилаш учун фойда беради. Томоғингиз оғриса тузли сувда чайқанг, аптекада сотиладиган спрей ёки обакидандон (леденцы) дан фойдаланинг.
Умумий қувватсизлик, бош оғриши, ўта юқори иситмада, бурун ва томоқ сохасидаги дискомфортда – ибупрофен ёки парацетамол истеъмол қилинг.
Бурун битишига қарши ва эркин нафас олиш учун - қатъий йўриқнома асосида, томир торайтирувчи томчи дорилардан фойдаланинг.

7. Дам олинг
Режимга риоя қилиш ва дам олиш – тузалишнинг энг катта кафолати хисобланади. Сиз дам олаётган пайтда организм барча кучларни инфекцияга қарши курашишга йўналтиради.

ОРВИ да қандай даво фойда бермайди.
1. Антибиотиклар қабул қилиш. Улар бактерияларга таъсир этсада, вирусга қарши кураша олмайди.
2. Вирусга қарши препаратлар қабул килиш. Улар ОРВИ да фойда бермайди, аксинча уларнинг ножўя таъсирлари организм саломатлигига таъсир этади.
3. Ёш болалар учун рецептурада белгиланмаган шамоллашга қарши дорилар ичиш.

www.gepamed.uz