Қиш мавсуми яқинлашган сари нафақат булутли хаво ва доимий ёмғирлар, балки совуқ хавога нисбатан аллергик реакциялар хам асабни қўзғайди. Мақолада нима сабабдан хаво харорати пасайганда аллергик реакциялар пайдо бўлиши ва улардан химояланиш хақида гапирилади.
Совуққа аллергия – бу бир нечта симптомларни йиғиндиси бўлиб, совуқ хавога, совуқ сувга ёки қорга бўлган реакцияларни ўз ичига олади. Одатда бу псевдоаллергик реакция хисобланади. Негаки хақиқий аллергия – бу организмни ёт оқсил моддаси ёки таъсирловчига нисбатан реакцияси хисобланади. Совуқда хеч қандай ёт оқсиллар таъсир этмайди, аммо ноқулай симптомлар паст температурани физик таъсири натижасида ривожланади. Совуққа аллергия хар қандай ёшда учратиш мумкин бўлсада, кўпинча аёлларда 25-30 ёшдан кейин кузатилади.
Совуққа қарши аллергия белгилари хар хил бўлади:
• Совуқ таъсирида бурунни битиши. Енгил шиш – бу нормал холат, аммо нафас олишни тўлиқ қийинлашуви бу вазомотор ринитни белгилари хисобланади.
• Терини қизариши, кепакланиши, доғ ва пуфакчаларни хосил булиши. Буларнинг бари совуқ таъсиридаги тарвоқ (крапивница) ёки дерматит белгилари хисобланаи.
• Кўзларни қизариши, қичишиши, ёшланиши – коньюктивит белгилари.
• Айтиб ўтилган белгилар одам иссиқ хонага қайтганда йўқолади.
Совуқ хавога нисбатан аллергия қаердан пайдо бўлади.
Афсуски олимлар совуққа нисбатан аллергиянинг қаердан пайдо бўлишини аниқ билишмайди. Шу сабабли уни бира тўла даволашнинг хам имкони йўқ. Аммо бир қатор омиллар мавжудки улар аллергия ривожланишига сабаб бўлади:
• Генетик мойиллик - яъни сизнинг қариндошларингиз хам совуқдан қийналган бўлса, сизда хам шу холат кузатилиши мумкин;
• Инфекцион касалликлар - совуққа нисбатан аллергик реакциялар доимий ўткир респиратор инфекциялар (ОРВИ), мононуклеоз ва гепатит фонида кўп учрайди;
• Хроник касалликлар – буйрак, буқоқ бези, овқат хазм қилиш тизимида муаммолари мавжуд одамларда совуққа аллергия кўп учрайди.
• Бошқа аллергик касалликлар – аллергик фон, яъни овқат, чанг ёки дори-дармонларга аллергия мавжуд бўлса, организм совуққа хам нотўғри реакция билдиради.
• Зарарли одатлар – алкоголь ва сигаретлар хар қандай аллергияни кучайтиради
Совуққа алллергияни қандай даволанади?
Биринчи навбатда врачга мурожаат қилиш, аллергияни айнан совуққа эканлигини, бошқа жиддий касалликлар белгиси эмаслигини аниқлаш ва кейин тегишли чоралар кўришдан иборат.
Махсус препаратлар қабул қилинг.
Врач антигистамин препаратлар ва тери учун кортикостероид малхам (мазь) ёзиб беради. Турли ножўя таъсирларга дуч келмаслик учун уларни мустақил танлаш тавсия этилмайди.
Кийимларингизни алмаштиринг.
Аллергияга мойил одамларда хайвон юнги (шерсть), мўйнаси (мех) ва бўёқлар билан ишлов берилган иссиқ кийимларга тана териси осон реакция билдиради. Табиий мўйналар сизлар учун эмас. Гипоаллерген материаллардан тайёрланган кийимларни танланг ва уларни аллергиклар учун махсус воситалар ювиб кийинг.
Терини химояланг.
Биринчидан, танани имкон қадар совуқ хаво таъсиридан беркитинг. Иккинчидан, агар кўзларингиз хам зарарланса кўзойнак тақинг. Учинчидан, терига махсус химояловчи крем, лабларга гигиеник лаб бўёғи (помада) суртинг. Тўртинчидан, чўмилиш ва душ учун юмшоқ таъсир этадиган – сезгир тери учун мўлжалланган шампунь ва совун танланг. Бешинчидан, хлорланган сув таъсиридан химояланиш учун бассейнлардан воз кечинг.
Пархез қилинг.
Овқатга аллергиянгиз мавжуд бўлмаса хам – пархез тутинг. Аллергик реакция чақириши мумкин бўлган цитрусли мевалар, шоколад, балиқ, асал ва тухум истеъмолини чегараланг.
Бурун бўшлиғини тузли сувда чайқанг.
Таркибида денгиз суви бўлган спрейлар аллергияни даволамаса хам, кўнгилсиз симптомларни енгилроқ ўтказишига ёрдам беради. Уларни топишни имкони бўлмаса бурунни чайиш учун аптекада сотиладиган оддий физраствор, ёки бўлмаса уй шароитида бир литр илиқ сувда эритилган бир чой қошиқ тузли эритмадан фойдаланишингиз мумкин. Ўрганиб қолмаслик учун қон томирларни торайтирувчи препаратлардан фойдаланмаслик тавсия этилади.
Тобланинг.
Оддий тумов (ринит) да организмни аста-секин совуқ хавога кўниктиринг. Агар терида совуққа аллергия бўлса – чиниқишни аллергия белгилари ўтиб кетгунча орқага суринг.
www.gepamed.uz
