СТЕНОКАРДИЯ НИМА ВА У ҚАНДАЙ НАМОЁН БЎЛАДИ?

СТЕНОКАРДИЯ НИМА ВА У ҚАНДАЙ НАМОЁН БЎЛАДИ?

Стенокардия нима?
Стенокардия – кўкрак қафаси сохасидаги оғриқ хисобланиб, у юракка қон оқиб келиши ёмонлашганда кузатилади. Бу холат қон томирларни тўсилиши натижасида ривожланиб, кейинча юрак хуружларига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун уни инкор этиб бўлмайди. Кўкрак қафасидаги оғриқ синдроми 5-10 дақиқадан ортиқ давом этса тез ёрдам чақириш тавсия этилади. Стенокардиянинг икки тури мавжуд: стабил ва ностабил (турғун ва нотурғун). Шунга қараб  кейинги даво чоралари белгиланади.

1. Стабил (турғун) стенокардия
Унинг белгилари аста секин ривожланиб, маълум бир сабаб бўлгандагина кузатилади. Масалан, стресс, жисмоний зўриқиш, зинадан кўтарилиш. Бемор тинчланганда ёки бироз дам олганда шикоятлари ўтиб кетади. Стабил стенокардия хаёт учун хавф туғдирмайди. Аммо юрак мускулларига қон етиб бориши камайгани сабабли юрак хуружи қайталаниши хавфи юқори бўлади.
2. Ностабил (нотурғун) стенокардия
Бунда клиник белгилар аксинча тезлик билан ва хеч бир сабабсиз ривожланиши, 30 дақиқа ва ундан ортиқ давом этиши (хатто тинчланганда хам) мумкин.
Бундай хуруж пайтида юракнинг иш фаолияти ва қон томирлари холати хавф туғдиради ва тезкор тиббий ёрдам талаб этилади.

Стенокардия хуружи кузатилганда нима килиш керак?
Биринчи ўринда харакатланишдан тўхтанг, дам олинг. Бир икки дақиқадан сўнг оғриқлар ўтиб кетса кардиолог кўригига ёзилинг.

Стенокардия кимларда кузатилади?
Стенокардияни асосан қон томирларини торайтирувчи омиллар келтириб чиқаради. Биринчи ўринда бунга атеросклероз кириб, у қон томирларни ички (интима) қаватида ёғ бляшкаларини тўпланиши хисобига торайиши билан кечади. Бошқа омиллар қуйидагилар:
•    Юқори қон босими ва артерияларни шикастланиши.
•    Қонда триглицерид ва холестерин миқдорини ортиши.
•    Алкогол. Мунтазам алкогол қабул қилиш қон босими ва қонда холестерин миқдорини ортишига сабаб бўлади.
•    Тамаки чекиш хисобига қон томирлар девори зарарланади.
•    Диабет.
•    Нофаол хаёт тарзи натижасида қон босимини ортиши.
•    Ёш ўтган сари қон томирларини торайиши.
•    Ирсий мойиллик.               

Стенокардия қандай даволанади?
Даволаш комплекси кардиолог томонидан белгиланиб, стенокардия тури ва хуружлар частотасига боғлиқ бўлади. Биринчи навбатда касалликни зўрайтирувчи омилларни камайтириш учун хаёт тарзини ўзгартириш лозим бўлади. Касаллик белгилари ва унинг асоратларини олдини олиш учун кардиолог томонидан дори воситалари (нитратлар ва аспирин) ёзиб берилади. Оғир холатларда тери орқали коронар муолажалар бажариш (нохирургик) ёки қон томирларини стентлаш операциялари бажарилади.

Хаёт тарзини қандай ўзгартириш керак:
•    Чекиш маън этилади (пассив чекиш хам).
•    Ортиқча вазн бўлса озиш тавсия этилади.
•    Соғлом овқатланиш: мева, сабзавот ва дон махсулотларига бой таомлар тавсия этилади.
•    Ортиқча кўп емаслик керак.
•    Врач кўрсатмасига биноан кўпроқ пиёда юриш ва махсус машғулотар бажариш.
•    Стресс холатларилан қочиш, дам олиш, бўшашиш. Медитация ва нафас машқларини бажариш.
•    Алкогол миқдорини чегаралаш.

Муолажа ва операциялар
Дори воситаларини қабул қилиш ва махсус режимга риоя қилиш ёрдам бермаган ностабил стенокардияли беморларда жаррохлик операциялари ўтказилади. Улар қуйидагилар: Ангиопластика – тож томирларда тери орқали муолажалар ўтказиш, юрак тож томирларини стентлаш ва коронар шунтлаш.


Www.gepamed.uz