УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАР МИКРОБЛАРГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ЭТАДИ?

УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАР МИКРОБЛАРГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ЭТАДИ?

Ультрабинафша нурлар - бу электромагнит тўлқинлари бўлиб, кўринувчи нурларга нисбатан қисқароқ бўлади. Бу нурлар кириб борган хужайралар генетик даражада зарарланади ва хужайранинг кейинча нормал функция бажариш хусусияти бузилади. Яъни нурланиш вирус ва бактерияларни кўпайишини тормозлайди. Микроорганизмлар ДНК сида ультрабинафша квантлар тўртта нуклеотиднинг бири бўлган ва хаётнинг асосий молекуласи хисобланган иккиланган спирални хосил қилувчи тимин билан боғланади. Тиминни нурланиши таъсирида димерлар хосил бўлади, яъни ДНК молекуласида патологик бўшлиқлар юзага келади. Мукаммал хужайра тизими химоя тариқасида одатда бундай бўшлиқлар ўрнини тўлдира олади. Аммо ДНК га ультрабинафша нурлар қанчалик узоқ таъсир этса, шунчалик кўп димерлар хосил бўлади. Уларнинг тўпланиши микроорганизмларни ўсиш темпини сусайтиради ва колониялар аста секин ўла бошлайди. Оз миқдордаги нурланишда эса хужайралар бор кучини ДНК ни тиклашга қаратиб, бўшашади. Ўртача дозаларда – мутациялар хосил бўлади, кучли дозаларда эса хужайралар дархол ўлади.   

Хоналарни дезинфекциялаш учун қўлланиладиган паст босимли симобли лампаларда 86% нурланиш узунлиги 254 нм ли тўлқинларга тўғри келади, яъни бактерицид эффективлигининг иккитадан бир чўққиси билан мос тушади. Бир чўққиси эса 265 нм ли, иккинчиси эса 185 нм ли тўлқин узунлиги атрофида бўлади. Нурнинг бундай тўлқинли квантлари ДНК молекулалари томонидан кучли ютилиб, айтиб ўтилган кимёвий ўзгаришлар келтириб чиқаради.  

Қисқа тўлқинли чўққи барча жонзотлар учун хавфли. Аммо бундай нурланишлар кислород, сув ва ойна томонидан осон ютилади. Шу сабабли улар дезинфекцияда қўлланилмайди.

Ультрабинафша нурлар айниқса кўп хужайрали мавжудотлардан кўра оддий организмларга кучли таъсир этади. Кўп хужайрали мавжудотларнинг тана териси, патлари ва мугузланган тана хужайралари ультрабинафша нурлардан бироз бўлсада химоялай олади.

Микроорганизмларни рентген нурлари ёрдамида хам ўлдириш мумкин. Аммо фойдали таъсир коэффиценти ва одам организми учун хавфсизлик даражасига кўра бактерицид лампалар рентгенга нисбатан устун хисобланади.

www.gepamed.uz