Кўпчиликка маълум хаво хароратини кўтарилиб кетиши инсонлар асаб тизимига таъсир этиб, улар тажанг ва қизиққон бўлиб қолади. Огайо университети (АКШ) олимлари иссиқда инсонларни ўз-ўзини идора қилиш мувозанатини бузилиши, кайфиятини тез ўзгариши ва агрессивлик даражасини ошишини илм-фан билан боғлиқлик даражасини ўрганиб чиқишди ва ўз хулосаларини Behavioral and Brain Sciences журналида келтириб ўтишди. Маълум бўлишича ўта иссиқ иқлим шароитида жиноят содир этиш холлари ва инсонларнинг умумий тажовузкорлиги ортар экан. Бу кўрсаткич хаво харорати 30-35 градус цельсийда, 20-25 градусдагига қараганда икки баробар юқорилиги аниқланди.
Бу ерда бир нечта омил мухим роль ўйнайди. Улар иссиқ таъсирида уйқуни бузилиши, организмнинг сувсизланиши, кундалик фаолликнинг камайиши ва вазиятни назорат қилишни йўқолиши. Буларнинг бари инсонни янада таъсирчан қилиб қўяди.
Бу қандай юз беради?
Иссиқда инсон организмида бир қатор ўзгаришлар рўй беради: юрак уришлари сони ортади, қон айланиши ва терлаш кучаяди, симпатик асаб тизими фаолияти ортиб, моддалар алмашинуви тезлашади. Иссиқ таъсирида гормонал мухит хам ўзгаради – тестостерон ишлаб чиқарилиши кучаяди. Айнан шу тестостерон миқдори инсоннинг тажовузкорлик (агрессивлик) хулқини белгилаб беради.
Психолог Юрий Калашниковнинг фикрича иссиқ иқлимли мамлакатларда иссиқ таъсирида 60 фоиз инсонлар хулқида сезиларли ўзгаришларни пайқаш мумкин. Салқинроқ мамлакатлар (масалан Европа) да бу кўрсаткич 10-15 фоизни ташкил этади.
Тиббиёт тилида бу холат - дисфория деб аталади. Илгари дисфория холати шизофрения касаллиги ёки асаб тизимини зарарланишида ривожланади деб хисобланган бўлса, хозирда рухий жихатидан соғлом инсонларда ортиқча иссиқ таъсирида хам кузатилиши исботланган. Дисфорияни аниқлаш осон, унинг асосий белгилари: кайфиятни кескин ўзгариши, сабабсиз хавотирлик, таъсирланувчанлик ва бадқовоқлик. Ундан ташқари бундай инсонлар тирноқ остидан кир излайдиган ва захарли бўлиб қолади.
Психолог Александр Губенко таъкидлашича ёз даврида оилавий конфликтлар сони бахор ёки кузга нисбатан сезиларли даражада ошар экан. Сабаби яна шу аномал иссиқ хаво. Масалан, кун давомида иссиқ қуёш тафтида ишлаб холдан тойган эркак киши уйдаги арзимаган сабабдан муаммо чиқаришга харакат қилади. «Амалий психология» жуурналида ёзилганидек шу каби холатларда - салқингина (кондиционер остида) уйда ўтирган хонадон сохибалари жазирамада ишлаб «мияси қайнаб» тестостеронга бойиб келган, «шерга» айланган турмуш ўртоғини энг аввало яхши гап ва салқин ичимликлар билан ховурини туширишни тавсия этади. Кейин…
www.gepamed.uz