Бўй ўсишини тезлатадиган сабзавотлар орасида сабзи биринчи ўринни эгаллайди. Сабзи бўй ўстирувчи асосий сабзавот хисобланиб, докторлар уни айниқса ёшлик ва балоғат ёшида кўпроқ ейишни тавсия қилади. Сабзи кўп миқдорда витаминлар, минераллар ва бошқа фойдали моддалар тутади.
Сабзи ўз рангини унда кўп миқдорда бўлган бета каротин хисобига олган. Бета каротин организмда ўсиш витамини (витамин А) га айланади.
Бир неча йиллар илгари Исроиллик олимлар қизиқарли текширув ўтказишди: яъни апельсин (оранжевый) рангли сабзавотларни болаларнинг бўйига таъсирини ўрганишди. Унда 4 ёшдан 17 ёшгача бўлган 500 тадан ортиқ бола иштирок этди. Исроилнинг Nrg Maariv газетаси текширув натижаларини ўз сахифаларида эълон қилди.
Унга кўра болалик ёшидан бошлаб апельсин (тўқ сариқ) рангли сабзавотларни кўп миқдорда истеъмол қилган болалар ўз тенгқурларига нисбатан ўртача икки баробар тез ўсишган. Шунингдек хисоботда шунай дейилади: Бўйи паст болалар хам соғлиғи жихатидан соғлом бўлишган, аммо уларнинг рационида айрим озуқа компонентлари етарли миқдорда бўлмаган шу сабабли бўйи нисбатан паст бўлиб қолган.
Апельсин рангли сабзавотлар: сабзи, батат (ширин картофель), ошқовоқ ва бошқалар болаларнинг бўйини ўсишини стимулловчи кўп миқдорда витамин А, кальций ва темир тутиши исботланган. Тана тузилишини хеч қандай қўшимча гормонларсиз хам ўстириш мумкинлиги баён этилган.
Маълумот учун ўртача ўлчамдаги 10 та сабзи 500 мл сутдаги каби миқдорда кальций тутади. Эътиборли тарафи шундаки, сабзидаги кальций моддаси сутдагига қараганда организм томонидан 100 фоиз ўзлаштирилади. Сутдаги кальцийнинг эса ортиғи билан ярмини ўзлаштирилади холос.
Www.gepamed.uz