АСТМА ХАҚИДА АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР, ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ.

АСТМА ХАҚИДА АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР, ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ.

Астма нима?
Астма – бу ўпка бронхлардаги яллиғланиш хисобига нафас олишни қийинлашуви хисобланади. Катта ва кичик бронх найларининг шиши ва торайиши натижасида хаво ўпкага етарлича етиб бормайди ва инсон нафас олиши қийинлашади. Дунёда хар 10 секунда кимдадир астма хуружи кузатилиб, кимдадир у ўлим хавфини туғдириши мумкин.
Бутунжахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра дунёда 235 миллион киши астма билан касалланган. Болалар орасида эса бу энг кўп тарқалган хроник касаллик хисобланади.

Астма қайдан пайдо бўлади?
Астма  гетероген касаллик, яъни уни келтириб чиқарувчи сабаблар кўп. Астмани келтириб чиқарувчи омиллар рўйхатини ирсият бошқарса, кейинги ўринда – аллергия туради. Аллергия чекиш, ноқулай хаёт ва мехнат тарзини олиб бориш, инфекцион жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ.

Астманинг белгилари қандай?
Астма одатжа хуружларига қараб ташхисланиб, улар исталган пайтда кузатилиши мумкин. Астманинг белгилари қуйидагича:
1.    Инсон нафас чиқаришга кийналади ва нафас актида чийиллаган овоз чиқаради.
2.    Нафас олишлари сони тезлашади.
3.    Гапириши қийинлашади.
4.    Кўкрак қафасида сиқувчи ва эзувчи оғриқлар пайдо бўлади.
5.    Йўтал кузатилади. Йўтал пайтида шаффоф балғам ажралади.
6.    Айрим пайтларда бемор йўталишга харакат қилаётганда қўлларига таяниб олади.
7.    Кўкрак қафасида оғриқ кузатилади.

Астмани бошқа касалликлардан айнан кўкракдаги оғриқлар, йўталганда чийиллаган овоз ва шаффоф балғам орқали фарқлаш мумкин. Тўғри бу белгилар обструктив бронхитда хам учрайди, аммо бронхит кўпроқ болаларда кузатилади. Аниқ ташхисни врач бир қатор тестлар ва нафас олишни спирометрда текшириб кейин қўяди.

Астма хуружи психосоматик зўриқиш хисобига ривожланадими?
Астма хуружини келтириб чиқарувчи омиллар – триггерларга стресс, депрессия, кучли хаяжонланиш кирсада қуйида келтирилган омиллардан узоқроқ юриш хуружларни кескин камайишига олиб келади:
1.    Аллергенлар: таракан ва уй хайвонлари юнги.
2.    Тез-тез ўткир респиратор касалликлар билан оғриш.
3.    Стресс.
4.    Чекиш, чекувчи одамни ёнида туриш.
5.    Хавони ифлосланиши (ишда ёки уйда).
6.    Моғор замбуруғлари, намлик.
7.    Айрим медикаментлар, масалан оғриқ қолдирувчилар.
8.    Спорт билан шуғулланиш.
9.    Айрим хидлар (буёқлар, елим, мебель хиди).

Астма хуружида нима қилиш керак?
Тик ёки ўтирган холатда қўлларингизга таяниб, қулай вазиятни эгалланг. Энг асосийси вахима қилманг. Бир хилда нафас олиб чиқаринг. Бу холат биринчи марта қузатилганда ва ёнингизда дори воситалари бўлмаса тез ёрдам чақиринг. Агар бу хуруж қайталанган бўлса ва ёнингизда керакли дори воситаси бўлса врач кўрсатмасига биноан қабул қилинг. Шунда хам ёрдам бермаса тез ёрдам чақиринг.

Астмани қандай даволаш керак?
Астманинг сабабини йўқотишнинг имкони йўқ. Негаки унинг асл сабабини хеч ким билмайди. Бизнинг қўлимиздан келадиган нарса бу – астма хуружини пайқаб  олиш ва унга қарши курашиш хисобланади. Хар бир астматикнинг арсеналида инхалер, небулайзер ёки ингалятор бўлиши керак.
Барча бу қурилмалар ўзида врач томонидан танланадиган дори воситалари: қисқа таъсирли ингаляцион β2-агонистлари, бронхолитиклар ва яллиғланишга қарши дорилар тутади. Агар астма хуружлари хафтасига икки ва ундан ортиқ марта қайталанса гормонал препаратлар - глюкокортикоидлар қўлланилади. Улар таъсирида бронхларнинг шиллиқ қаватлари шиши йўқолиб, бронхлар кенгаяди, нафас олиш осонлашади.

www.gepamed.uz