БОШ МИЯНИ ТЎЙИШ ХИССИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕЗРОҚ ЧАҚИРИШ МУМКИН.

БОШ МИЯНИ ТЎЙИШ ХИССИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕЗРОҚ ЧАҚИРИШ МУМКИН.

Айрим махсулотлар таъм рецепторлари орқали бош мияга таъсир этиб иштахани бўғиб қўяди.

Одамнинг иштахаси бош мияда жойлашган гипоталамус номли марказ томонидан назорат қилинади. Одатда овқат истеъмол қилиб бўлингач организмда инсулин ва лептин гормонлари миқдори ортади. Улар гипоталамусга таъсир этиб иштахани тормозлаб (блоклаб) кўяди.

Иштахани гормонлар иштирокисиз, таъм рецепторлари орқали хам бошқариш мумкин. Бу бош мия хужайралари  - таницитлар хисобига амалга оширилиб, улар бош миянинг учинчи қоринчасини туб қисмини қоплаб туради. Таницитлар овқат хақидаги ахборотни таъм рецепторлари орқали қабул қилиб гипоталамусга ўзларининг узун ўсимталари орқали сигнал узатади. Илгари уларни фақат ширинликка реакция билдиради деб хисобланган бўлса, сўнги пайтларда олимларнинг аниқлашича таницитлар шунингдек, умами таъми тасъирида хам активланиши исботланган. Умами - бешинчи таъм бўлиб, овқатда айрим аминокислоталар ва глутамат натрий мавжуд бўлганда пайдо бўлади.  

Уорикс университет олимлари текширув пайтида ёритилган бош мия хужайраларига концентрланган аминокислоталарни қўшган. Натижада таницитларнинг энг кучли ва тез реакцияси иккита аминокислота: лизин ва аргининга билдирилган. Таницитлар 30 сония ичида бу аминокислоталарни таниб, гипоталамусга ахборот  узатган.

Бошқача айтганда инсон аргинин ва лизин аминокислоталарига бой овқатларни тановул қилганда тилнинг таъм сезиш қисмида жойлашган умами таъм рецепторлари уларни аниқлаб, гипоталамусга сигнал юборади ва шу орқали иштахани пасайтиради. Қон ва бош миядаги аминокислоталар даражаси тўқлик хиссини билдирувчи мухим сигналлар хисобланади. Таницитларнинг бевосита лизин ва аргинин аминокислоталарини сезиш хусусияти орқали ортиқча вазн билан курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш мумкин.   

Уорикс университети профессори Николас Дэйл (Nicholas Dale) нинг маълум қилишича юқори оқсилли диетага риоя қиладиган инсонларнинг калорияларни чекламаган холатида хам камроқ очлик хиссини сезиши аниқланган.
 
Аргинин ва лизин аминокислоталари кўп миқдорда хайвон табиатли махсулотларда: қўй, товуқ, чўчқа, индейка гўштларида, жигарда, скумбрия, тунец, лососьда ва пишлоқда мавжуд. Ўсимлик табиатли махсулотлар орасида эса бу аминокислоталар: чечевица, буғдой ва авокадода кўп микдорда учрайди.

Агар ортиқча вазнни ва иштахани камайтириш, шунингдек, камроқ калорияларни қабул қилишни истасангиз ўз рационингизга ушбу махсулотларни қўшишингиз тавсия этилади.


www.gepamed.uz