ТУМОВНИ ТЕЗЛИК БИЛАН ДАВОЛАШНИНГ 8 УСУЛИ.

ТУМОВНИ ТЕЗЛИК БИЛАН ДАВОЛАШНИНГ 8 УСУЛИ.

Тумовнинг ўнлаб сабаби мавжуд. Булар ўткир вирусли респиратор инфекциялардан тортиб, мавсумий аллергиялар, гормонал ўзгаришлар ёки хаво хароратининг кескин тушиб кетиши бўлиши мумкин. Мухими булар эмас. Тумов ва бурун битишининг нима сабабдан келиб чиқишидан қатъий назар, бу муаммодан қутулишнинг бир қатор усуллари бор. Уларнинг баъзилари вақтинчалик енгиллик келтирса, баъзилари орқали тумовдан бутунлай халос бўлиш мумкин. Хамма ўзи учун қулай ва комфорт вариантини танлаши лозим.
 
1. Иссиқ чой ичинг
Чой ёки бошқа бир иссиқ ичимлик ичинг. Иссиқ суюқлик ва буғ бурун-халқумда қон айланишини кучайтиради ва натижада тумов қайтиб, нафас олиш енгиллашади.


2. Имкон қадар кўпроқ суюқлик ичинг
Юқоридаги маслахатга кўра оғизни куйдирмайдиган даражада иссиқ бўлса эффект янада ортади. Организмда суюқлик етишмаса тумовни тузалиши қийинлашади. Бурун катакларидаги шилимшиқ қўйиқлашиб, қуриши ва қалинлашиши мумкин. Бу эса вирус ва бактерияларни ривожланишига қулай шароит яратади ва касаллик оғирлашиб, гайморитга ўтиб кетиши мумкин. Қўшимча суюқлик шилимшиқни консистенциясини юмшаши, суюлиши ва бурундан ювилишини енгиллашишига имкон яратади.

3. Ингаляция қилинг
Иссиқ буғ (пар)дан нафас олиш касаллик белгиларини кескин камайтиради. Healthline тиббиёт ресурсини тавсияси бўйича ингалация қуйидагича қилинади:
•    Кастрюлкада тоза сувни қайнаш даражасигача - буғ чиққунча иситинг.
•    Кастрюлкани горизонтал юза (стол) га қўйинг ва унинг устида юзингизни 20-30 дақиқа тутиб туринг.
•    Бурун орқали чуқур нафас олиб, янада кучлироқ қилиб бурун орқали нафас чиқаришга ва бурундаги шилимшиқдан қутулишга харакат қилинг.
Ингаляция сувига бир неча томчи эфир мойи, шунингдек, таъмига қараб, эвкалипт, ялпиз (мята), мармарак (шалфей), қарағай (сосна),  розмарин, чой дарахти ёки тимьян қўшиш мумкин.


4. Иссиқ душ қабул қилинг
Тезлик билан енгиллик сезишни исстаганлар учун яхши вариант. Ингаляция ва иссиқ чой сингари душ хам бурун битиши ва оқишини бир зумда йўқотади.

5. Бурунга иссиқ компресс қилинг

Бурунга иссиқ сувда намланган салфеткани 2-3 дақиқага кунига 3-4 махал кўйинг.

6. Бурунни тузли эритма билан ювинг

Тайёр тузли аэрозолни аптекадан сотиб олиш хам мумкин ёки ўзингиз тайёрлашингиз хам мумкин. Бунинг учун бир стакан (240 мл) илиқ сувга ярим чой қошиғида ёки бир чимдим сода (бикарбонат натрий) солинг. Бу эритма билан бурунни кунига 3-4 махал ювинг.


7. Қон томирларни торайтирувчи бурун томчи дорилари ва спрейлардан фойдаланинг.
Улар қон томирларни тезда торайтириб, шишни йўқотади, шилимшиқ пайдо бўлишини камайтиради. Фойдаси тезда билинади: бурундан эркин нафас олиш тикланади. Бу эффект бир неча соатгача етиб, муолажани яна қайтаришга тўғри келади. Эсингизда тутинг бундай воситаларни 3 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Акс холда препаратларга кўникиш хосил бўлиб, қон томирлар дориларга реакция билдирмай қўяди, бурун шиллиқ қавати юпқалашиб, медикаменоз ринит ривожланади.


8. Врачга мурожаат қилинг!
Тумов – бу мустақил касаллик эмас, балки бошқа касалликнинг белгиси хисобланади ва ундан қутулиш учун асосий касаллик билан курашиш керак. Бунинг учун мутахассислар: терапевт, аллерголог ёки ЛОР врачга учранг. Тумовнинг қуйидаги турларида эса дархол врачга мурожаат қилиш талаб этилади:
•    Тумов пешона сохаси, бурун ёки ёноқларнинг бирор томонини шиши билан кечса.
•    Тумов кўз шиши ёки кўриш ўткирлигини пасайиши билан кечса.
•    Тумов томоқ оғриғи ва бодомсимон безлардаги сариқ доғлар билан кузатилса.


www.gepamed.uz