ЯШИЛ РАНГ ИНСОННИ ТИНЧЛАНТИРАДИМИ?

ЯШИЛ РАНГ ИНСОННИ ТИНЧЛАНТИРАДИМИ?

Яшил рангнинг организмга ижобий таъсири хаммага маълум. Аниқланишича инсон ўз ён-атрофида имкон қадар яшил рангли предметлар билан қамраб олса, атроф мухитнинг тинчлиги ва иш унумининг самарадорлиги таъминланар экан.
Психологларнинг айтишича организмга яшил рангнинг ижобий таъсири унинг яшил табиат билан ассоциацияланиши хисобига кузатилар экан.
Яшил фон иш мухитини янгилайди, унинг «ғамгин ва нурсиз» бўлишини олдини олади. Кул ранги эса аксинча офис ишчиларини ўз-ўзини хис қилишига ва фаолиятига негатив таъсир кўрсатади. Шу сабабли офисларда иш жойлари кўпинча янги тирик гуллар билан безалиб, иш атмосферасига ижобий таъсир этиши таъминланади.

Психологлар шунингдек, ётоқхона ва болалар хонасини таъмирлаш даврида кўпроқ яшил рангга эътибор қаратишни тавсия этади. Яшил рангнинг уйқуни яхшилаб, инсоннинг ўзини хис қилишни яхшилаши тасдиқланган. Айниқса яшил фон ўсаётган бола учун ижобий таъсир этади.

Ранглар тўғрисида гапирганда яшаш хоналари учун тавсия этилмайдиган ранг турларига психологлар қора кейин кул рангни ундан кейин эса сиёх рангни қўйишади. Текширув натижалари бу ранг палитраларини инсонга қандайдир босим ўтказиши ва депрессия чақириши мумкинлигини кўрсатади.


www.gepamed.uz